АЛИТЕГИН

АЛИТЕГИН ибн Ҳусайн (?—1035) — Мовароуннаҳр иликхони (1025—34). Қорахонийлардан. Мовароуннаҳрни сомонийлараш тортиб олишда иштирок этган (999—1012). Наср ибн Али вафоти (1013)дан сўнг тахт учун кураш чоғида арслонхонлардан Муҳаммад ибн Али томонидан асир олинган. Тахм. 1025 й. асирликдан қочиб Бухорони эгаллаган ва салжуқийлардан Арслон ибн Салжуқ б-н иттифоқ тузган. Алитегинга қарши иликхон Мансур ибн Али қўшин тортиб келган, бироқ мағлубиятга учраган. Шувдан сўнг А. Мовароуннаҳрнинг марказий қисми (Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё водийси) иликхони бўлган. Алитегинга қарши Маҳмуд Ғазнавий ва қорахонийларнинг Шарқий Туркистондаги хоқони Қодирхон Юсуф ҳарбий иттифоқ тузиб (1025) Самарқанд яқинида Алитегин қўшини билан тўқнашган. А. Самарқанд ва Бухорони ташлаб чўлга чекинган, хотини ва қизи рақиблари қўлига асир тушган. Бироқ Маҳмуд Ғазнавийнинг асл мақсади Алитегинни фақат заифлаштириш бўлгани сабабидан бир оз вақтдан сўнг Мовароуннаҳрни ташлаб чиққан. Алитегин яна ўз мулкини қайтариб олган. 1032 й. хоразмшоҳ Олтунтош султон Масъуд Ғазнавийннт топшириғига кўра, Алитегин ерларига ҳужум қилиб Бухорони эгаллаган, бироқ Дабусия яқинидаги жангда ярадор бўлиб, вафот этган. Хоразм қўшини сулҳ тузиб юртига қайтиб кетган.