АЛИКОР ИПАК

АЛИКОР ИПАК — эски пиллакашликда дукурма пилладан қўлда тортилган ипак. У тоза пилла ипагидан 5—6 баравар йўғон бўлади. Ундан жужунча, тўнли шойи тўқилган. Пиллакашлик механизациялашгач, дукурмадан ик-кинчи навли ипак олинадиган бўлди.