АЛИБИ

АЛИБИ (лот. alibi — бошқа ерда) — бирор жиноятда иштироки бор деб гумон қилинган ёки айбланаётган шахснинг жиноят содир бўлган жойда бўлмаганидан ва унинг айбсизлигидан далолат берувчи далолат. Жиноят юз берган вақтда айбланувчи мутлақо бошқа жойда бўлгани исботланса, Алиби аниқланган ҳисобланади. Жиноят қилинган пайтдан айбланувчи бошқа жойда кўринганлиги ўртасида тегишли вақт ўтган бўлса, жиноят қилишда бошқа йўл билан ёки билвосита иштирок этган бўлса, бу ҳол айбловтл рад этолмайди.