АЛИ АКБАР

АЛИ АКБАР — мовароуннаҳрлик сайёҳ. 15 – а. нинг 2 – ярмида Мовароуннаҳрдан Истанбулга бориб, Али Қушчи хизматида бўлган. 1506 й. да Хитойда уч ойга яқин бўлиб, ўз кўрганбилганларини форс тилида «Хитойнома» асарида ёзиб қолдирган. Али Акбар ўз китобида Хитойни 4 вилоятга бўлган. Унинг саёҳатномаси 16-а? охирида туркчага таржима қилинган.