АЛИ

АЛИ ибн Муҳаммад Сарахсий (11 – а. охири — 12 – а. 1 – ярми) — меъмор. Хуросон амири Абу Саъид буйруғи б-н Жарқўрғондаги минорани қурган (1108—09). Номи минорада сақланиб қолган. Азим миноранинг танаси (пилтовар) чорси ғишт билан терилган. Минора курсиси ва юқоридаги ҳалқасида куфий ёзувлари бор. Минора тузилиши меъморнинг юксак диди, санъати ва маҳоратини намойиш этади. У Хуросондаги Работи Шариф карвонсаройини ҳам ёзув билан безаган (1114 — 15).