АЛЕУТ ОРОЛЛАРИ

АЛЕУТ ОРОЛЛАРИ — Тинч океан шим. да, Аляска я. о. дан жан. га томон 1740 км га ей шаклида чўзилган архипелаг. Алеут ботиғидан кутарилиб турган сув ости тоғларининг тепалари. Кўпдан-кўп орол ва қоялардан иборат. Беринг денгизини жан. томондан ўраб туради. Майд. 37,8 минг км2. Аҳолиси 7,5 минг киши. Кўп ороллар вулкан тогларидан иборат. Унимак о. даги энг баланд Шишалдин вулкани 2860 м. А. о. да 25 та сўнмаган вулкан бор. Тез-тез зилзила булиб туради. Иқлими субарктика океан иқлими, қиши илиқ, нам, кучли шамоллар эсиб туради. Кор қалин ёғади. Тоғ чўққиларини доим қор қоп-лаб ётади. Энг совуқ ой — фев. нинг ўртача т-раси —1,4°, баъзан —10, 15° гача совуқ бўлади. Авг. ники 11,9°. Йилига 1500 мм ёғин ёғади. Ўсимликлари асосан ўт ва буталар; тупроқлари ўтлоқ, тундра тупроқларидир. Маъмурий жиҳатдан Алеут оролларида АКШ ҳарбий базалар қурган. Энг йирик аҳоли пункти — Адак. Аҳолиси балиқ, денгиз ҳайвонларини овлаш билан шуғулланади. Алеут ороллари 18-а. ўрталарида Россия империясига қўшиб олинган. 1867 й. подшо ҳукумати Алеут оролларини Аляска билан бирга