АЛЕКСИЯ

АЛЕКСИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва лот. lego — ўқийман) — ўқий олмаслик; бош мия қобиғи олий фаолиятининг бузилиши аломатларидан бири. Бош мия пўстлоғининг қайси қисми шикастланганига қараб Алексия турлича бўлади. Mac, бош мия чап ярим шари чакка қисмининг тепа пуштадаги пўстлоғи зарарланса, бемор ўзига нотаниш бўлган сўзларни ўқий олмайди; чап ярим шар ҳаракат майдонининг пастки қисми зарарланса, бемор ҳарфларни таний олсада, уларни бир-бирига қўшиб ўқий олмайди; бош миянинг энса қисмида ўзгариш юз берган бўлса, кўриш маркази заифлашиши ва ҳарфларни тўғри ўзлаштира олмаслик оқибатида бемор ҳарфларни алмаштириб юборади. Бундай ҳол литерал Алексия, сўзларни чалкаш танлаш верб ал Алексия деб аталади.