АЛЕКСАНДРОВ Анатолий Петрович

АЛЕКСАНДРОВ Анатолий Петрович (1903, Киев — 1994, Москва) — рус физик олими. Акад. (1953). Атом фани ва техникаси соҳасида Россиядаги и. т. лар раҳбари. Ядро энергетикаси асосчилари ва ташкилотчиларидан бири. И. В. Курчатов номидаги Атом энергияси инти директори (1960 й. дан). 1975 — 86 й. ларда собиқ Иттифоқ ФА президенти. Ўзбекистон ФА фахрий акад. (1978). Илмий ишлари диэлектриклар, полимерларнинг электр ва механик хоссаларини тадқиқ қилишга оид. Қаттиқ жисмлар мустаҳкамлигининг статистик назариясини яратган. Кемаларни миналардан ҳимоя қилиш усулини ишлаб чиққан ва бу усул 2-жаҳон урушида қўлланилган, полимерланган стиролни кашф этган, полистирол конденсаторни ясаган.