АБДУЛЛО НОЙИ

АБДУЛЛО НОЙИ (15-а.) — созанда, бастакор. Савтлари билан машҳур. Ҳисор, Балх ва Ҳирот ш. ларида ижод қилган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур бўлган. Балхда укаси Ҳофиз Қонуний б-н жўрнавоз бўлган: А. Н. найда машқ қилганда укаси қўшиқ айтар ва ўнг қўли б-н қонун чертиб, чап қўли билан доира чаларди. Шина-вандалар бу ака-укаларнинг машқларидан ҳайратда қолардилар. Балхдаги Ҳазрат Султон Ҳизруя яқинидаги мақбарага дафн этилган. Бу жой зиёратгоҳга айланган.