АЛ ГОЛЬ

АЛ ГОЛЬ — Персей юлдузи (р); қўшалоқ юлдуз; энг равшан пайтида 2 – катталикда бўлади. Хусусияти: 2 сутка 20 соат 49 мин. давомида бош юлдуз иккинчи юлдуз билан тўсилиб, равшанлиги 2,2 дан 3,5 юлдуз катталиги орасида ўзгариб туради. Қуёшдан узоқлиги — 36 парсек.