АБДУЛЛО КОТИБ

АБДУЛЛО КОТИБ (19-а. нинг 1-ярми, Бухоро) — хаттот. Абдулло котиб кўчирган қўлёзмалардан Ҳисомуддин Умар Бухорийнинг «Воқеоти Ҳисомий» (1820), Рукниддин Шерозийнинг «Шарх ул-фусус» (1821), Абдулқодир Бедилнинг «Чаҳор унсур» (1824), Ҳусайн Кошифийнинг «Анвори Суҳайлий» («Калила ва Димна», 1824) каби асарлари ЎзФАШИда сақланади.