АЛ-АҲМАР МАСЖИДИ

АЛ-АҲМАР МАСЖИДИ — Қоҳирадаги фотимийлар даври меъморий ва амалий безак санъати ёдгорлиги (1125). Ҳовли (10×10 м) атрофидаги гумбазли бинолар олди равоқлар қатори билан ўралган. Бош тарзи равоқлари, меҳроби, тош ўймакорлигида ишланган ҳошиясида гириҳ ва ислимий бўртма нақшларнинг серҳашам намуналари сақланган. Сарой эшигидаги ислимий нақшлар тасвирий мазмун (ов саҳнаси, созанда ва раққосалар, қуш ва жониворлар тасвири) билан уйғунлашиб кетган. Масжиддаги ўймакори нақшлар ниҳоятда серҳашам.