АЛАЗОНЛАР

АЛАЗОНЛАР — Шим. Қора денгиз бўйидаги скиф қабилаларидан бири (мил. ав. 7—2 – а. лар). Улар ҳақидаги маълумотлар Геродот, Страбон, Павсаний ва Стефан Византийский асарларида учрайди. А. Олъвиядан шим. да, Жан. Буг дарёси ҳавзасида яшаганлар. Деҳқончилик б-н машғул бўлганлар. Алазонлар яшаган ҳудудда ҳали фан томонидан яхши ўрганилмаган бир қанча скиф шаҳар ва қишлоқ харобалари сақланган.