АЛАЗЕЯ

АЛАЗЕЯ — РФ таркибидаги Саха (Якутия) Республикасининг шим.шарқидаги дарё. Уз. 1590 км, ҳавзасининг майд. 64700 км2. А. Алазея ясси тогларида Нелькан ва Кадилчан сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Шарқий Сибирь денгизига қуйилади. Алазея ўзани жуда эгри-бугри. Дарё қуйилиш ерида бир қанча тармоқларга бўлинган. Алазея ҳавзасида 24 мингдан ортиқ кўл бор. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қуйилиш ерида ўртача сув сарфи 320 м3/сек. Сент. охири — окт. бошларида музлаб, май охири — июнь бошларида муздан бўшайди. Энг йирик ирмоғи — Россоха.