АКЦЕПТСИЗ ТЎЛОВЛАР

АКЦЕПТСИЗ ТЎЛОВЛАР — банкка тақдим этилган тўлов талабномасига асосан амалга ошириладиган тўловлар. Тўловчининг розилиги талаб этилмайдиган ҳолларда қўлланилади (ҳужжатларда махсус «акцептсиз» деб қайд этилади). Мас, коммунал хизматлар (газ, сув, канализация) тўловлари Акцептсиз тўловлар тартибида ўтказилади. Шунингдек стандартларга мос келмайдиган товарлар учун ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш талабномаси, режали тўловлар қаторидаги талабномалар ҳам Акцептсиз тўловларга киради.