АКТИВЛАНИШ ЭНЕРГИЯСИ

АКТИВЛАНИШ ЭНЕРГИЯСИ — молекулаларни фаол ҳолатга ўтказиш учун сарфланадиган энергия. Ўлчов бирлиги ж/мол. Молекулани активлаш учун унга юқори т-ра, ультратовуш, нур энергияси ёки катализатор таъсир эттирилади. Ҳар бир реакциянинг узига хос Активланиш энергияси (Е) мавжуд. Бундай энергияга эга бўлган молекулалар (атомлар, радикаллар) тўқнашгандагина реакция содир бўлади.