АКРОЛЕИН

АКРОЛЕИН (пропенал, акрил альдегид) , — тўйинмаган алифатик альдегид, ўткир ҳидли, рангсиз, учувчан суюклик; суюкланиш т-раси 86,5 дан 88° гача, қайнаш т-раси 52,7°. А. лаб. шароитида глицеринга калий бисульфат (қ. Калий сульфат), фосфат кислота ёки борат кислота таъсир эттириш йўли билан осон олинади. Саноатда формальдегидни ацетат альдегид билан SiO, иштирокида 300—320° да газ фазада конденциялаш йўли билан ҳамда про-пиленни ҳаво кислороди билан сув буғи ва висмут — молибден катализаторлари иштирокида оксидлаб олинади. Акролеин акрилонитрил, глицерин, пиридин, Р-николин, этилвинил эфирлар, полиакролеин ва б. олишда ишлатилади.