АКРИЛ ЕЛИМЛАР — акрил ва метакрил кислоталарнинг ҳосилалари асосида полифункционал бирикмалар (полиэфиракрилат) қўшиш йўли билан олинадиган полимер елимлар. Улар юқори т-рада эримайдиган ва юмшамайдиган термореактив елимлар бўлиб, органик шиша, дюралюминий, пўлат, шиша, текстолит ва фанерларни елимлашда қўлланилади. 2-цианметилакрилат асосида тайёрланган Акрил елимлар ёғоч, шиша, металл, резина, чарм, қоғоз, чинни ва пластмассани хона т-расида бир неча ўн секундда мустаҳкам ёпиштириш хусусиятига эга.