АКРИДИН

АКРИДИН (дибензопиридин) , оч сариқ рангли игнасимон кристаллар. Қайнаш т-раси 346°. Органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда эримайди. Эритмалари ҳаво ранг тусда флуоресценцияланади. Акридин тошкўмир смоласида учрайди. Кучли минерал кислоталар билан тузлар ҳосил қилади. Кимёвий барқарор, 280° гача концентрланган хлорид кислота ва ўювчи калий иштироквда қиздирилганда ҳам ўзгармайди. Унинг баъзи ҳосилалари қимматбаҳо бўёқ, айримлари (акрихин, риванол) эса биологик моддалардир.