АККУМУЛЯТИВ ТЕКИСЛИКЛАР

АККУМУЛЯТИВ ТЕКИСЛИКЛАР — узоқ вақт давомида тўпланган ғовак чўкинди жинслар қатлами (аккумуляция) дан ҳосил бўлган текисликлар. Денгиз (денгиз аккумуляцияси текисликлари, яъни дастлабки текисликлар), дарё (аллювиаль текисликлар), музлик (морена, флювиогляциал ёки зандр текисликлари) Аккумулятив текисликлар каби турлари бўлади.