АКИХИТО

АКИХИТО (1933.23.12, Токио) , Япония императори. Император Хирохитонинг катта ўғли. 1940—52 й. ларда Гакусюиндаги пэрлар (олий аристократия вакилларининг унвони) ва олий эрлар мактабида ўқиган. 1956 й. Гакусюин унтининг сиёсий иқтисод ф-тини тугатган. 1952 й. валиаҳд деб эълон қилинган. 1988 й. 22 сент. дан 1989 й. 7 янв. гача отасининг бетоблиги туфайли императорлик вазифасини бажарган. 1989 й. 7 янв. дан тахт эгаси.