АКИФ

АКИФ (Akif) Мехмет (тахаллуси; асл исми Эрсой, Мулла Сурат исми билан ҳам танилган) (1873 — Истанбул — 1936.27.12) — турк шоири, публицист. 1925—35 й. ларда Қоҳирада яшаган, турк адабиётидан дарё берган. «Зарралар» (1911), «Сулаймония кафедрасида» (1912), «Фотиҳ кафедрасида» (1914), «Хотиралар» (1917), «Асим» (1919), «Соялар» (1933) асарларини яратган. Улардаги шеърлари асосан арузда ёзилган бўлиб, лиро-эпик ва лиро-дидактик тавсифда. Акиф ўз асарларида кўпроқ ижтимоий муаммоларга эътиборини қаратади, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга даъват этади. Туркия «Мустақиллик гимни» (1921)нинг муаллифи.