АКАЦИЯ

АКАЦИЯ — бурчокдошлар оиласига мансуб дарахт ва буталар:

1) чин А. (Acacia) — мимозадошлар кенжа оиласига мансуб дарахт. 500 га яқин тури бор.

Кўпроқ Австралия (250 дан ортиқроқ тури), қисман Африка ва Арабистон я. о. ида тарқалган. Кейинги вақтда Акациянинг баъзи турлари бошқа жойлар (Қора денгиз соҳиллари)да ҳам иқлимлаштирилган. Чин Акация майда патсимон баргли, тўпгуллари эрта баҳорда очиладиган бўлгани учун хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Сенегал, Эфиопия ва Арабистон Акация ларидан ақоқиё, кўпчилик чин Акация турларининг пўстлоғидан ошловчи моддалар олинади; баъзи чин Акация турларининг меваси ва ёғочида ҳам ошловчи ва елим моддалар бор; ёғочи мебель ишлаб чиқаришда фойдаланилади;

2) оқ Акация ёки сохта A. (Robinia pseudoacacia) — капалакгулдошлар кенжа оиласига мансуб дарахт (қ. Оц акация);

3) сариқ A. (Caragana arborescens) — бута тарзида ўсади (қ. Қарағай).