АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ

АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ — эшкак эшиш спорти тури, академик қайиқлардаги пойгалар. 19 – а. биринчи ярмида Буюк Британияда пайдо бўлган. Эшкак эшиш жамиятлари ха-лқаро федерацияси (FISA, 1892 й. асос солинган) га 71 мамлакат аъзо (1991). Академик эшкак эшиш 1900 й. дан олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1962 й. дан жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади.