АЙҒИРКЎЛ

АЙҒИРКЎЛ — Ҳисор тоғидаги кўл. Денгиз сатҳидан 2400 м баландликда. Айғиркўлнинг ёз чилласида майд. 100 минг м2 гача кенгаяди. Шу даврда чуқ. 30 м дан ортади. Тоғ музликларининг эришидан вужудга келган. Кўл суви тоза, атрофи хушманзара. Кўлда гулмоҳи (форель) балиғи яшайди.