АЙЮБХЎЖАЕВ Тошпўлат (18361908, Тошкент) — ўймакор уста; отаси уста Айюбхўжадан ҳунар ўрганган. Айюбхўжаев ёғоч ўймакорлигининг паргари услубида ижод қилган. Ёнғоқ ва чинор ёғочларидан ясалган кўп қиррали стол, курси, қутича ва чилимларни нафис ҳандасий нақшлар б-н безаган. Унинг асарлари республика музейларида сақланади.