АЙТЖАНОВА

АЙТЖАНОВА Айимхон (1944.16.10, Шуманай туманининг Шуманай овули) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Нукус пед. ин-тининг физика-мат, ф-тини тугатган (1966). 1966 й. дан Хўжайли, Шуманай туманидаги мактабларда ўқитувчи, 1971 й. дан Шуманай туманидаги 5-мактабда физика ва меҳнат фани ўқитувчиси. Айтжанова таълим беришда тест усулидан, кўргазмали қуроллар ва компьютердан унумли фойдаланади. «Меҳнат дарсида қорақалпоқ миллий нақшларини ўргатиш» методик қўлланмаси муаллифи.