ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТАМИН Е ЗЕНТИВА
VITAMIN E ZENTIVA
Қайд этиш рақами: Б-250-95 №27295 (Витамин Е 100 мг)
Б-250-95 №39296 (Витамин Е 200, 400 мг)
Препаратнинг савдо номи: Витамин Е ЗЕНТИВА
Таъсир қилувчи модда (ХПН): токоферол ацетати
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
100 мг капсулалар:
Фаол модда: альфа-токоферол ацетати – 100,000 мг;
Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 7,500 мг;
Капсуланинг қобиғи: желатин – 49,380 мг, глицерол 85 % – 27,460 мг, метилпарагидроксибензоат – 0,049 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4R] (Е 124) – 0,220 мг, тозаланган сув – 32,898 мг.
200 мг капсулалар:
Фаол модда: альфа-токоферол ацетати – 200,000 мг;
Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 15,000 мг;
Капсуланинг қобиғи: желатин – 71,824 мг, глицерол 85 % – 39,934 мг, метилпарагидроксибензоат – 0,072 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4R] (Е 124) – 0,319 мг, тозаланган сув – 47,851 мг.
400 мг капсулалар:
Фаол модда: альфа-токоферола ацетати – 400,000 мг;
Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 30,000 мг;
Капсуланинг қобиғи: желатин – 112,225 мг, глицерол 85 % – 62,397 мг,
метилпарагидроксибензоат – 0,112 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4R] (Е 124) – 0,499 мг, тозаланган сув – 74,768 мг
Таърифи: тиниқ, оч сариқ мой билан тўлдирилган қизил рангли, овал капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин
АТХ коди: А11НА03
Фармакологик хусусиятлари
Биологик фаол токофероллар ҳужайра нафасининг оралиқ бирикмаларини молекулаларининг функционал гуруҳларини оксидланишдан ҳимоя қилади. Фаол токофероллар организмда оксидланиб семихинонлар ҳосил қилади ва токоферолларгача яна қайтарилади.
Агар токофероллар инсон организмида етарли миқдорда бўлса, улар беқарор медиаторлар ва ҳужайра нафаси метаболитларини оксидланишдан ҳимоя қилади.
Патологик шароитларда ҳужайра метаболизми даражасида улар оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида буфер вазифасини бажаради.
Е витамини (альфа-токоферол), токофероллар ичида энг самаралиси бўлиб, одам организмида ҳужайра антиоксиданти ва кислороднинг эркин радикалларини боғловчи модда сифатида таъсир қилади.
Е витамини антиоксидант таъсир кўрсатади, гем ва оқсилларнинг биосинтезида, ҳужайралар пролиферациясида ва тўқималар метаболизмини бошқа муҳим жараёнларида иштирок этади, эритроцитлар гемолизини олдини олади.
Бириктирувчи тўқимани ривожланиши ва фаолият кўрсатиши, шунингдек қон томирлар деворини мустаҳкамлиги учун зарурдир. Табиий антиоксидант ҳисобланади, липидларни эркин радикаллар томонидан оксидланишини тормозлайди.
Фагоцитозни фаоллаштиради ва эритроцитларни нормал резистентлигини сақлаб туриш учун ишлатилади.
Катта дозаларда тромбоцитларнинг агрегациясини олдини олади.
Фармакокинетикаси
12-бармоқ ичакдан сўрилиши (ўт кислоталарининг тузлари, ёғларни бўлиши, меъда ости безини нормал фаолият кўрсатиши зарур) – 20-40% сўрилади. Дозаси оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди.
Максимал концентрациясига эришиш вақти – 4 соат. Барча аъзо ва тўқималарда, айниқса ёғ тўқимасида тўпланади. Оз миқдорда йўлдош орқали ўтади: онанинг қонидаги концентрациясини 20-30% ҳомила қонига ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Экскрецияси асосан меъда-ичак йўллари орқали, ўт билан 90% дан кўпроқ қисми, 6% дан камроқ қисми буйраклар орқали глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ичга қабул қилинганида Е витамини меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Максимал концентрацияга 4-8 соатдан кейин эришилади ва 24 соат давомида сақланади. Препарат асосан сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Е витамини гиповитаминозини олдини олиш ва даволаш (шу жумладан, скелет-мушак тизимини дегенератив ва пролифератив ўзгаришлари билан кечувчи, ҳусусан, мушак дистрофияси, амиотрофик ён склероз (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечувчи Е витаминини гиповитаминозида); сурункали гепатит (мажмуавий даволаш таркибида); оғир касалликлар, жароҳатлар, операциялардан кейинги реконвалесценция ҳолатлари; оғир жисмоний юкламалар; ҳайз кўриш циклини бузилишларида (ҳайз кўриш циклининг бузилишларини гормонал даволашда мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат қўлланилиши фақатгина катта ёшдаги беморлар учун мўлжалланган.
Е витамини гиповитаминозини даволаш
100 мг капсулалар суткада 1 мартадан гиповитаминознинг белгилари йўқ бўлгунига қадар қабул қилинади.
Суяк-мушак тизимини дегенератив ва пролифератив ўзгаришлари, хусусан мушак дистрофияси, ён амиотрофик склероз билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (мажмуавий даволаш таркибида)
100 мг капсулалар кунига 1 мартадан 1-2 ой давомида қабул қилинади.
Сурункали гепатит билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (мажмуавий даволаш таркибида)
100 мг капсулалар суткада 1 марта қабул қилинади.
Оғир касалликлардан, жароҳатлар, операциялардан кейинги реконволесценция ҳолатларида Е витамини гиповитаминози
100 мг капсулалар суткада 1 марта 1-2 хафта давомида қабул қилинади.
Жисмоний юкламалар ошганида Е витамини гиповитаминози
100 мг капсулалар суткада 1 марта жисмоний юкламалар ошган вақтда қабул қилинади.
Ҳайз кўриш циклини бузилишлари билан кечувчи Е витамини гиповитаминози (ҳайз кўриш циклини бузилиши гормон билан даволашда мажмуавий даволаш таркибида)
300-400 мг дан кунора босқичма-босқич, ҳайз кўриш циклини 17-кунидан бошлаб охирги кунигача (ҳайз кўриш циклини биринчи кунидан олдин) қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Одатда тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида препаратнинг ножўя самаралари кузатилмайди.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
аллергик реакциялар.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
диарея, кўнгил айнаши, гастралгия.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишалр:
гиперкреатининурия, креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, қон зардобида холестерин миқдорини ошиши.
Қон-томирлар томонидан бузилишлар:
тромбофлебитлар, ўпка артериясини тромбоэмболияси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, ўткир миокард инфаркти, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Оғир кардиосклерози бўлган беморларда, миокард инфарктини ўтказган беморларда, тромбоэмболияларни ривожланиш хавфи ошганида; К витаминини етишмовчилиги келтириб чиқарган гипопротромбинемия Е витаминини 400 ХБ дан юқори дозада қўлланганида оғирлашиши мумкин (1мг = 1,21 ХБ).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар, юрак гликозидларининг самарасини кучайтиради.
Тутқаноғи бор беморларда тутқаноққа қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади (уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларини миқдори юқори бўлади).
Темирни юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган суткалик эҳтиёжни оширади.
Е витаминини суткада 400 ХБ дан юқори дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш, гипопротромбинемия ривожланиши ва қон кетиши хавфини оширади.
Агар Е витамининг дозаси суткада 400 ХБ дан юқори бўлса, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, Е витаминини сақловчи бошқа витамин комплексларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Е витаминини юқори дозаларда буюриш, организмда А витамини танқислигини келтириб чиқариши мумкин.
Колестирамин, колестипол, минерал мойлар Е витамининг сўрилишини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Аллопеция билан шикастланган жойлардаги туғма буллёз эпидермолизда, оқ соч ўса бошлаши мумкин.
Организмда гипопротромбинемияни чақирувчи К витаминини етишмовчилиги Е витаминини катта дозаларда (суткасига 400 ҲБ) қўлланганида ошиши мумкин. Агар Е витаминининг дозаси суткада 400 ҲБ дан ошса, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Дозани ошириб юборишни олдини олиш учун Е витаминини сақловчи бошқа витаминлар комплексини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинади.
Транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
ВИТАМИН Е ЗЕНТИВА препаратининг капсулаларини қабул қилиш транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлар: Е витаминининг юқори дозалари (суткада 400-800 мг узоқ вақт давомида) кўришни бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли толиқиш, хушдан кетиш, буллёз эпидермолизда алопеция соҳаларида оқ сочларни ўсиб чиқишини келтириб чиқариши мумкин.
Жуда юқори дозалар (800 мг дан ортиқ дозаси узоқ вақт давомида) К витамини етишмовчилиги бўлган беморларда қон кетиши ҳавфини чақириши мумкин; улар қалқонсимон бези гормонларининг метаболизмини бузиши ва сезувчан пациентларда тромбофлебит ва тромбоэмболиялар хавфини ошириши мумкин.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш керак.
Чиқарилиш шакли
100 мг, 200 мг ли капсулалар: 30 та капсуладан тўқ рангли шиша флаконларда.
400 мг ли капсулалар: 20 ёки 30 та капсуладан тўқ рангли шиша флаконларда.
Ҳар бир флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.