📜 Инструкция по применению Тиоктацид 600 Т
💊 Состав препарата Тиоктацид 600 Т
✅ Применение препарата Тиоктацид 600 Т
📅 Условия хранения Тиоктацид 600 Т
⏳ Срок годности Тиоктацид 600 Т

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИОКТАЦИД® 600 T

THIOCTACID 600 T

Препаратнинг савдо номи: Тиоктацид® 600 Т

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиоктат кислотаси

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма.

Таркиби:

1 ампуладаги эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 952,2876 мг – тиоктат трометамол тиоктат кислотасига қайта ҳисоблаганда – 600 мг (трометамол тузи кўринишида).

ёрдамчи моддалар: трометамол, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

АТХ коди: А16АХ01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Тиоктат (α-липоат) кислотаси ҳужайраларнинг митохондриялардаги моддалар алмашинишида иштирок этади, яққол антитоксик таъсирга эга бўлган моддаларни алмашинувида жараёнида коэнзим вазифасини бажаради.

Улар ҳужайранинг оралиқ моддалар алмашинувида, ёки экзоген ёт моддаларни парчаланишида ҳосил бўладиган реактив радикаллардан ва оғир металлардан ҳимоя қилади. Глюкозани утилизациясини ошишига таъсир этувчи инсулинга нисбатан α-липоат кислотасини синергик таъсир қилиши маълумдир. Қандли диабети бўлган беморларда тиоктат кислотаси қонда пируват кислотасининг концентрациясини ўзгаришига олиб келади.

Қўлланилиши

Периферик (сенсор-мотор) диабетик полинейропатиянинг симптомларини даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғир даражадаги диабетик полиневропатиядаги сезувчанликни яққол бузилишларида даволаш бошланишида суткалик дозаси 2-4 ҳафта давомида 1 ампула Тиоктацид 600 Т ни ташкил этади (600 мг тиоктат кислотасига тўғри келади).

Вена ичига юборишни секин ўтказиш керак (бир минутда тиоктат кислотаси 50 мг дан ошмасин, яъни 2 мл тиоктацид 600 Т эритмаси).

Бундан ташқари, суюлтирилмаган эритмани инъекция учун шприц ёки перфузор ёрдамида вена ичига юбориш мумкин.

Бундай холатда юбориш вақти камида 12 минутни ташкил этиши керак.

Фаол модда ёруғликка сезувчанлиги туфайли, бевосита қўллашдан олдин ампулани картон қутидан чиқариш керак.

Инфузияни ўтказиш бўйича тавсиялар

Тиоктацид 600 Т ни натрий хлоридининг изотоник эритмасида (100-250 мл га қўшилади) 30 минут давомида инфузия холида юбориш мумкин.

Инфузион эритмани ёруғликдан ҳимоя қилиш керак (масалан, алюмин фольгага ўралади). Ёруғликдан ҳимояланган инфузия учун эритма 6 соат давомида қўллашга яроқликдир.

Тиоктацид 600 Т нинг инфузион эритмаси учун эритувчи сифатида фақат натрий хлоридининг изотоник эритмаси қўллансин.

 

Ножўя таъсирлари

Вена ичига тез юборилганида баъзида ўз ўзидан ўтиб кетувчи, бош мия ички босимини ошиши, нафасни кечикиши кузатилади.

Тери тошмаси, эшакеми, қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар, шунингдек анафилактик шоккача ривожланадиган тизимли аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Баъзи ҳолларда вена ичига юборилгандан сўнг тиришишлар, кўзларнинг олдида жисмларни иккиланиши, нуқтали қон қуйилишлар ва қон кетишига мойиллик (тромбоцитлар фаолиятини бузилиши туфайли) кузатилган.

Айрим ҳолларда глюкозани утилизациясини яхшиланиши натижасида унинг қондаги даражаси пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи, кўришни бузилиши каби гипогликемия симптомлари ривожланиши мумкин.

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тиоктат (α-липоат) кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Диққат:

Болалар ва ўсмирларга препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиоктацид 600 Т билан бир вақтда буюрилганда цисплатиннинг самарадорлиги пасайиши кузатилади. Тиоктацид 600 Т металларни боғлайди, шунинг учун уни металларни сақловчи препаратлар (масалан, темир, магний препаратлари билан, кальций сақловчи сут махсулотлари билан) бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганида инсулин ва ичга қабул қилинадиган диабетга қарши препаратларнинг қандни камайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун айниқса Тиоктацид 600 Т билан даволашни бошида, қондаги глюкозанинг даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда гипогликемия (қонда қанднинг миқдорини ҳаддан ташқари пасайиши) симптомларини ривожланишидан сақланиш учун қанд миқдорини камайтирувчи препаратлариннг дозасини камайтириш керак.

Махсус кўрсатмалар

Алкоголни мунтазам равишда истеъмол қилиш полинейропатияни ривожланиши хавфи омили ҳисобланади ва Тиоктацид 600 Т нинг самарадорлигини пасайтириш мумкин. Шунинг учун пациентларга препарат билан даволаниш вақтида ҳам, даволанишдан ташқари даврда ҳам алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Репродуктивликка захарли (токсик) таъсир қилиш юзасидан мавжуд бўлган маълумотлар ҳомилага зарарли таъсири ҳақида хулоса чиқариш имконини бермайди.

Ҳомиладорлик даврида препаратни, фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлган холдагина ва шифокорнинг қатъий назорати остида қўллаш мумкин.

Тиоктат (α-липоат) кислотасини кўкрак сутига ўтиши номаълум.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш ва бош оғриғи кузатилиши мумкин.

Альфа-липоат кислотаси 10 дан 40 мг гача дозада алкоголь билан бирга ихтиёрсиз ёки ихтиёрий (ўз жонига қасд қилиш мақсадида) қабул қилинганидан сўнг оғир заҳарланиш кузатилган, баъзида ўлим билан тугаган. Заҳарланишнинг клиник белгилари дастлаб психомотор қўзғалиши ёки онгни чалкашиши кўринишида намоён бўлиши мумкин; кейинчалик улар одатда, тарқоқ тиришиш хуружлари ва лактацидозни ривожланиши билан кечади. Бундан ташқари, липоат кислотасининг юқори дозалари билан захарланиш оқибатида гипогликемия, шок, рабдомиолиз, гемолиз қон томирлар ичидаги қонни диссеминацияланган ивиши (ДВС-синдром), суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва кўпчилик аъзолар фаолиятини етишмовчилиги кузатилган.

Заҳарланишни даволаш.

Тиоктацид билан кучли заҳарланишга озгина шубха бўлганда ҳам, зудлик билан шифохонага етказиб, детоксикация қилиш бўйича умумий даволаш чораларини ўтказиш кўрсатилган. Тарқалган тиришиш хуружлари, лактоацидоз ва заҳарланиш оқибатидаги ҳаёт учун бошқа барча оқибатларни даволашда симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Альфа-липоат кислотасини организмдан чиқарилишини тезлаштириш учун гемодиализ ва экстракорпорал детоксикация усулларининг самарадорлиги ҳозирги вақтгача ҳали тасдиқланмаган.

Чиқарилиш шакли

24 мл дан эритма жигарранг рангли ампулаларда. 5 ампула очиқ контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 очиқ контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.