Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 61 sahifa

11.09.2020 15:36:16
❓Кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар қандай беморларга берилади?

✅СОVID-19 касаллигини даволашга мослаштирилган республика ва ҳудудий шифохоналар раҳбарлари мазкур касалликдан даволаниб чиккан беморларнинг касаллик тарихларидан кўчирмаларига соғломлаштириш бўйича тавсияларга кислород концентратори ва пульсоксиметрга муҳтожлиги кўрсатилган беморларга берилади.

🔎Намунавий шартномада белгиланган дастлабки 7 кунлик муддатдатиббий жиҳоздан фойдаланаётган бемор соғлигининг умумий ҳолати (кислород концентратори ва пульсоксиметрларга эҳтиёжи) даволовчи шифокор томонидан ўрганилади.

▫️Ўрганиш натижасида беморнинг кислород концентратори ва пульсоксиметрга зарурий эҳтиёжи мавжуд эмаслиги аниқланса, тиббий жиҳоз белгиланган тартибда бошқа беморларга йўналтирилади.

🔘Кислород концентратори ва пульсоксиметрларни самарали ва мақсадли ишлатилишининг кунлик назорати ва бу жараёнларнинг барчасини мониторинги олиб борилади.

🦠СОVID-19 инфекцияси билан касалланганидан кейин беморларга
тиббий реабилитация тадбирларини давом эттириш қуйидаги мезонлар асосида тавсия этилади:

🔹 Сатурация SрО2 < 93%;
🔹 Ҳомила тушиш хавфи бўлган аёллар;
🔹Тугалланмаган пневмония билан оғриётган беморлар;
🔹 Беморларда нафас олиш ва юрак-кон томир тизимларининг сурункали касалликларини авж олиши пайтида;
🔹 Ёндош онкологик ва эндокринологик касалликлари бўлган беморлар.

☝️ Сатурация sрО2 > 96 %, нафас олишлар сони бир дақиқада < 20 та, тана ҳароратu 37даражадан паст бўлганда респитатор ёрдам кўрсатишни якунлаш тавсия этuлади.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.09.2020 13:21:06
❓Пульсоксиметрдан кандай фойдаланиш керак?

▫️Мослама ёкилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;

▫️Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак;

▫️ Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланилмайди;

▫️ Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;

▫️ Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ
фойдаланилади;

⚡️⚡️Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:

🔺 Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг
мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиклик манбалари яқинига қўйилмайди;

🔺 дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;

🔺 Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг
давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;

🔺 Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади;

⚡️Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:

📌 Резервуарни белгиланган жойигача намлагич сув билан
тўдирилади;

📌Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади,
иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;

📌 Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;

📌Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;

📌Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама
электр тармоғидан ўчирилади.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.09.2020 13:10:15
❓Фарзандим 2 ёшда, жуда кўп касал бўлади. Ҳозирги пандемия даврида бундай касалланишидан безовтаман. Бола организмни чиниқтириш учун нима қилишим керак?

👩‍⚕️Биринчи навбатда, болани шифокор-педиатр кўригидан ўтказиш керак.

🔬Унинг умумий аҳволига қараб махсус тиббий таҳлилларни топшириш талаб этилади. Мисол учун қон таҳлили, пешоб ва ахлат таҳлили топшириш шарт. Бундан мақсад боланинг ички аъзоларида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашдан иборатдир.

☝️Болалар орасида кўп учраб турадиган гижжа ва унинг бошқа турлари иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қон таркибидаги турли инфекция қўзғатувчи бактериялар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Буни аниқламай туриб, болага тўғри даволаш усулини қўллаш қийин.

🥙🥗Шунингдек, бола саломатлигини мустаҳкамлаш учун унинг кундалик таомномасига тўйимли ва калорияга бой маҳсулотлардан қўшиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан гўштли ва сабзавотли овқатлар, мевалар, денгиз маҳсулотлари, тухум, витаминларга бой табиий шарбатлар ва сут маҳсулотлари боланинг кундалик таомномасида бўлиши зарур.

☀️💦Сув, ҳаво ва қуёш ванналари организмни чиниқтиришда муҳим омил ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, болалар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил этиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.09.2020 12:26:02
❓Боғча ва мактаб ходимлари фарзандимиз тез тез шамолловчи тоифага кирадиган бўлса, онлайн ўқишни таклиф этиб юрибдилар. Болаларнинг барчаси тез-тез шамолласа, қандай болалар хақида сўз юритилмоқда. Иммунитетига боғлиқ дейишди, тушунтириб берсангиз?

🤰Болалар касалликка қарши курашиш қобилиятини (иммунитет) ҳомила даврида онадан олади. Иммунитет ҳар бир организмда индивидуал шаклланган бўлади.

👶Бир ёшгача бўлган чақалоқларда эса иммунитет она организмидан она сути орқали ўтади ва шунинг натижасида болада табиий иммунитет ҳосил бўлади. Бу эса болани турли касалликлардан ҳимоя қилади.

💉Туғилгандан сўнг болада сунъий иммунитет ҳосил бўлиши учун бола профилактик тарзда эмланади. Натижада бола организмида турли хил инфекцион касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлади.

🌀 Шунинг учун биринчи навбатда ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал она ўз саломатлигини тиклаши ва соғлом фарзанд дунёга келтириши учун қайғурмоғи керак. Онанинг саломатлиги, ҳомиладорлик даврини яхши кайфиятда ўтказиши боланинг соғлиғи учун муҳимдир.

📈1 ёшдан бола касалликка қарши курашиш қобилиятини ўзи шакллантира бошлайди. Унинг организмини саломатлигига қараб касалликка қай тарзда учраши ва уни кечириши иммунитетига боғлиқ бўлади.

Болада иммунитетни қай даражада бўлиши бир қатор сабабларга боғлиқ бўлади. Жумладан:

✔️ она саломатлиги;
✔️ҳомиладорликни кечиши;
✔️ ирсий касалликлар;
✔️боланинг ривожланиши;
✔️она сути билан озиқланиши;
✔️ турмуш тарзи ва ҳоказо.

Иммунитетни қай тарзда шаклланганлиги бола турли инфекцияга дуч келганда намоён бўлади, яъни у боғчага бориб бошқа болалар билан алоқада бўлганида.

📍3 ёшгача бўлган болалар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори бўлган болалар йилига 6 мартадан кўп респиратор касалликлар яъни ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция), грипп, бронхит каби касалликлар билан касаллансалар бундай болалар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳига кирадилар.

🔺Яна гўдакда камқонлик аниқланган бўлса (қонда гемоглобин миқдорининг камайиб кетиши) иммунитет тизими иш фаолиятини сусайтиради. Бундай болалар шифокор назоратида бўлишлари ва сурункали касалликлари бўлса уларни мунтазам равишда даволатиб туришлари зарур.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.09.2020 10:06:25
⚡️Бир кечада 248 кишида коронавирус қад этилди. Жами беморлар сони 45 927нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍147 нафари Тошкент шаҳрида,

📍47 нафари Самарқанд вилоятида,

📍14 нафари Андижон вилоятида,

📍12 нафари Наманган вилоятида,

📍6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍5 нафари Фарғона вилоятида,

📍5 нафари Хоразм вилоятларида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида,

📍2 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.09.2020 00:04:19
⚡️⚡️⚡️Антирекорд янгиланди: бугун коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 749 нафарга етди

🔺Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🔸Бугун 9 та ҳудудда 343 нафар бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 20:48:50
⚡️Боғчалар 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади

7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.

14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинган.

– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.

Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.

Манба: ЎзА


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 18:34:45
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
10.09.2020 18:01:18
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🦠Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 000 кишидан ошди - Worldometers

🇺🇸Экспертлар АҚШга коронавирус туфайли зарар кўрган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 3 трлн. АҚШ доллари кераклигини таъкидлашмоқда - CNBC

🇪🇸Испанияда мактаблар фаолитяи тикланиши ҳолатида янги COVID-19 нинг энг юқори ўсиши кузатилмоқда - English Elpais

🇮🇳Ҳиндистонда 21 сентябрдан мактабларда дарслар қисман тикланиши эълон қилинди. Якуний қарор ота-оналар томонидан қабул қилинади, улар фарзандларининг мактабга бориши учун ёзма равишда розилик беришлари керак - DW

😷Жанубий Корея компанияси COVID-19га қарши курашадиган, аккумулятор қуввати билан ишлайдиган фильтрловчи юз ниқобини ихтиро қилди - Reuters

🏦JPMorgan Chase & Co (JPM.N) компанияси чоршанба куни COVID-19 пандемиясига қарши курашаётган корхоналарга ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларни суистеъмол қилган бир неча ходимларни ишдан бўшатди - Reuters

🇮🇱Исроилда ҳафталик комендант соати жорий қилинди ва коронавирус ҳолатлари кўп қайд этилган айрим шаҳар ва туманларда мактаблар ёпилди - DW

👉 Коротко о главном UZ

—————————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🦠Число погибших от коронавируса в мире превысило 900 000 человек - Worldometers

🇺🇸Эксперты отметили, что США необходимо 3 трлн. долларов США для поддержки экономики, пострадавшей от коронавируса - CNBC

🇪🇸По мере возобновления работы школ в Испании наблюдается самый высокий рост новых случаев COVID-19 - English Elpais

🇮🇳Индия объявила о частичном возобновлении занятий в школах с 21 сентября. Окончательное решение примут родители, которые должны будут дать письменное разрешение на посещение школы их детьми - DW

😷Южнокорейская компания изобрела фильтрующую маску для лица с аккумуляторным питанием, которая борется с COVID-19 - Reuters

🏦В среду компания JPMorgan Chase & Co (JPM.N) уволила нескольких сотрудников, которые якобы злоупотребляли средствами, предназначенными для оказания помощи предприятиям, занимающимся борьбой с пандемией COVID-19 - Reuters

🇮🇱В Израиле введен еженедельный комендантский час и закрыты школы в нескольких городах и районах с высоким количеством случаев заболевания коронавирусом - DW

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 17:07:48
⚡️Уч ҳудудда яна 313 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 45 473 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍269 нафари Тошкент шаҳрида,

📍35 нафари Тошкент вилоятида,

📍 9 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 16:58:20
❓Менда 1 ой аввал коронавирусга тест натижаси мусбат чиққан. Касалликнинг белгилари бўлмасада 3 ҳафта оралиғида қайта тест натижалари ҳам мусбат чиқди. Қайси тиббиёт муассасида ишонарли тест натижасини олиши мумкин?

❌Агар сизда Ковид билан касалланиш муддати 3 ҳафтадан ошган бўлса, экспресс- тест ёки ПЗР топширилиши тавсия этилмайди.

🩸Қонда М (IgM) синфга оид иммуноглобулинлар тахминан зарарланишнинг бошланган кунидан 7- суткаларига келиб шакллана бошлайди, 1 ҳафтадан сўнг энг юқори даражага етади, 2 ҳафта давомида эса унинг концентрацияси аста-секин камайиб боради.

Бир вақтнинг ўзида тахминан 3 ҳафта ёки сал аввалроқ G (IgG) синфидаги иммуноглобулинлар аниқланади. Қонда айнан G синфига оид иммуноглобулинларнинг аниқланиши инфекцияни ўтказилганлигидан далолат беради.

🔺Шунинг учун, сизга антитаначаларга таҳлил топшириш тавсия этилади.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 16:33:19
11 сентябрдан Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида 4/3 сонли "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади.

🕗 Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

☎️ Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
10.09.2020 15:47:01
⚡️Гриппга қарши вакцина билан 1 миллион 200 мингдан ортиқ фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, аҳоли ўзининг ҳоҳиши билан эмланиши ҳам мумкин.

Грипп вирусига қарши вакцина билан 3 ойлик чақалоқлардан тортиб, қарияларгача эмланишига рухсат берилган. Ушбу вакцина билан эмланганларда 1 йил давомида грипп касаллигига чалинмаслик ҳолати кузатилади. Барча вакцина олиш итагидаги фуқаролар хусусий эмлаш марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Грипп вирусига қарши эмлаш жараёнида ўқувчилар иштирок этмайди. Фақатгина хоҳловчи ота-оналар хусусий эмлаш марказларига олиб борган ҳолда эмлатишлари мумкин.

✔️Ҳар қандай вакцинани олишдан аввал, эмланувчилар бирламчи тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бирламчи тиббий кўрикда беморнинг грипп касаллигининг бирламчи клиник белгилари бор ёки йўқлигига қараб соғлом шахсларгина эмланиши мумкин. Aгарда эмлаш олувчида юқори истма, бурундан сув оқиши, умумий ҳолсизлик, тананинг увишиш ҳолатлари кузатилса, бу вакцина билан эмлаш бефойда бўлади.

🦠Коронавирусдан соғайган беморлар ҳам ушбу вакцина орқали эмланиши мумкин. Грипп вирусига қарши вакцина билан эмлаш организмда вирусга қарши иммун тизимининг кучайишига олиб келади. Уларга грипп касаллиги юққан тақдирда ҳам енгил кечиши мумкин.

❌ Грипп касаллигига чалинган беморларга ушбу вакцина буюрилмайди. Сабаби, вирус билан курашаётган пайтда ушбу вакцина организм учун ёт бўлади. Грипп касаллиги билан оғриган беморларнинг ўзида қўшимча иммунитет пайдо бўлади.

———-

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 15:20:28
📎 «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди.

«Qalampir.uz» мазкур қарор асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов билан суҳбатлашди.

💉 Президент қарори асосида барча мактаб ходимлари ва мактабгача таълим вазирлиги ходимлари грипп касаллигига қарши эмланиши кўзда тутилган. Ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан Санитария ва эпидимиологик осойишталик агентлиги томонидан фуқаролар грипп ва ўткир респиратор касалликларга қарши эмланиши тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилади. Улар ўз ҳисобларидан ушбу касалликларга қарши эмланиши назарда тутилган. Истисно тариқасида, сурункали касаллиги бор, 60 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва қариялар уйида яшовчилар бепул тарзда эмланади. Бу касалликка қарши эмлашда фуқаролар ўзларининг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда ёндашиши керак бўлади.

— Грипп вирусига қарши вакцина билан эмланганда организмда қандайдир реакциялар кузатилиши мумкинми?

✔️ Ҳар бир вакцина организм учун ёт жисм ҳисобланади. Организм унга қарши иммунитетининг ривожланиш жараёнида маълум даражада реакциялар бўлади. Одамга бирор вакцина юборилгандан сўнг, унда умумий ҳолсизлик ва 37 C ° гача бўлган истма кузатилади. Лекин, одам танасида грипп касаллигини клиник белгилари билан кечувчи белгилар намоён бўлмайди. Енгил белгилар билан кечиши эса ушбу касалликка қарши иммунитетнинг шаклланаётганидан дарак беради.

❗️Ҳар бир вакцинанинг ўзига хос белгилари бор. Ҳар қандай вакцина билан эмлангандан кейин, организмда ўртача иммунитет шаклланиши 28 кунгача давом этади. Ушбу вакцина билан эмлангандан сўнг одам организмига қараб 2-3 кунда намоён бўлади. Лекин бу жараён ҳозирча 1 ойгача кузатилгани йўқ.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 14:20:02
❓Ангина ва аллергик касаллиги бор болалар мактабга борса бўладими?

📍Агар фарзандингизда сурункали тонзиллит мавжуд бўлса, коронавирус билан касалланиш хавфи юқори.

🔹Шу сабабли, ушбу касаллик мавжуд бўлган инсонлар ниқоб тақиш, оғиз бўшлиғини чайқаш ва инфекция ўчоқларини санация қилиш мақсадида ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

🌐 Касалликнинг хуруж даврларида дистанцион ўқишга ўтиш тавсия қилинади.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 12:33:59
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 586 723 (+ 9 779)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 288 743 (+ 9 564)
⚡️Вафот этганлар ➖27 528 (+ 214)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 041 007 (+ 5 218)
2. 🇺🇦 Украина ➖143 030 (+ 2 551)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖106 584 (+ 86)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 73 402 (+ 194)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖45 160 (+ 603)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖45 152 (+ 199)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 44 613 (+ 126)
8. 🇲🇩 Молдова ➖41 144 (+ 588)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖37 732 (+ 175)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖8 899 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 586 723 (+ 9 779)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 288 743 (+ 9 564)
⚡️Погибших ➖27 528 (+ 214)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 041 007 (+ 5 218)
2. 🇺🇦 Украина ➖143 030 (+ 2 551)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖106 584 (+ 86)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 73 402 (+ 194)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖45 160 (+ 603)
6. 🇦🇲 Армения ➖45 152 (+ 199)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 44 613 (+ 126)
8. 🇲🇩 Молдова ➖41 144 (+ 588)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖37 732 (+ 175)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖8 899 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 11:41:25
❗️Вояга етмаганлар орасида 6-7 ёшдаги болалар COVID-19га чалиниши энг юқори мойилликда деб баҳоланади.

🦠Коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфи қуйидаги болаларда кузатилиши мумкин:

➖тана вазни кам бўлган;
➖ рахит;
➖ темир танқислиги -камқонлик;
➖ бронхиал астмадан азият чекувчилар;
➖ туғма юрак нуксонлари мавжуд бўлганлар;
➖ эндокрин тизими ва сийдик ажратиш тизими касалликларида;
➖ онкологик касалликларда;
➖ турли генезли иммунодефицит холатларда.

⚡️ Агар сизнинг фарзандингизда юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, дарсларни онлайн ўзлаштириш тавсия этилади.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 11:28:07
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 28 025 482 (+ 286 637)
⚡️Соғайганлар ➖ 20 103 536 (+ 271 090)
⚡️Вафот этганлар ➖ 908 002 (+ 6 134)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 549 475 (+ 35 244)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 4 465 863 (+ 95 735)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 199 332 (+ 34 208)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 041 007 (+ 5 218)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 702 776 (+ 6 586)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 686 856 (+ 7 343)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 647 507 (+ 4 647)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 642 431 (+ 1 990)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 543 379 (+ 8 866)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 512 293 (+ 12 259)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 28 025 482 (+ 286 637)
⚡️Выздоровевших ➖ 20 103 536 (+ 271 090)
⚡️Погибших ➖ 908 002 (+ 6 134)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 549 475 (+ 35 244)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 4 465 863 (+ 95 735)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 199 332 (+ 34 208)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 041 007 (+ 5 218)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 702 776 (+ 6 586)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 686 856 (+ 7 343)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 647 507 (+ 4 647)
8. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 642 431 (+ 1 990)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 543 379 (+ 8 866)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 512 293 (+ 12 259)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 11:15:46
🦠 Коронавирусга тест топшириш тартиби қандай?

🧪Ҳудудларда тестлар Қорақалпоғистон ва вилоятлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг лабораторияларида ўтказилади.

📲Аризачи оригинал кўринишдаги маълумотни бевосита олиши ёки унинг электрон почта ва Telegram орқали қабул қилиб олиши мумкин.

💉 Коронавирусга экспресс- тест топшириш учун муайан тайёргарлик усуллари зарур эмас.

🚫Таҳлилдан 2-3 соат олдин овқатланмаслик тавсия этилади.

🔬Асосан ПЦР тестидан аввал тайёргарлик талаб этилади.

❌ Тестдан аввал қуйидагилар ман этилади:

🔹алкоголь қабул қилиш;

🔹сув ичиш;

🔹тиббий дори воситаларни истеъмол қилиш;

🔹оғиз ва томоқни чайиш;

🔹ишларни ювиш.

☝️Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш максимал юқори аниқликдаги натижаларни олиш имконини беради.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.09.2020 10:59:43
❓Фильтрли маскалардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?

😷Кўп қаватли ниқоблар, бундан ташқари яхши сифатли фильтрга эга бўлган махсус респираторлар вирусдан энг яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади.

Респираторнинг одатий ниқобдан фарқи, у юзга нисбатан кўпроқ тегиб туради, кўпинча нафас чиқариш клапани бўлади.

✔️Шунинг учун респираторлар вирусга қарши самарали ҳисобланади.

🌀Респираторни 6 соатгача тақиш мумкин.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 58 59 60 61 62 63 64 >