Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 63 sahifa

08.09.2020 16:39:29
❓Ўзбекистонда карантин туфайли вазият анча барқарорлашган эди. Карантин чекловлари юмшатилиб, хусусий боғча, мактаб, олийгоҳлар фаолияти тикланганда вазият қайта ёмонлашмайдими?

⚡️Ёз фасли жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилиб, тартиб интизомга қатъий риоя қилишни бошладилар ва бу билан тиббиёт ходимларига анча ёрдам бердилар. Шунингдек, эпидемиологик вазият ҳам бир мунча барқарорлашди.

🔹Аммо ҳозир аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмокда, айникса ёшлар орасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмокда.

🔺Тажрибалар бошқа давлатларда шундай ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортганини кўрсатади.

📈 Агар одамлар орасида бефарқлик ҳолатлари кўпаядиган бўлса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади.

❗️Шунинг учун барча,шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўкитувчилар эҳтиёт чораларига катъий амал килишлари зарур.

☝️Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.

Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 15:30:31
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🌐ЖССТ раҳбари дунё кейинги пандемияга яхшироқ тайёрланиши кераклигини таъкидлади - Al Jazeera

🇬🇧Буюк Британиядаги 60 минг нафар киши уч ойдан кўпроқ вақт давомида коронавируснинг узоқ муддатли асоратларини бошдан ўтказган - The Guardian

🇮🇩Бали оролларига ички саёҳат қайта тиклангандан сўнг, шунингдек, ноаниқ экспресс-тестлар натижасида, COVID-19нинг янги тўлқини бошланди - Al Jazeera

🇪🇸Испания ярим миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган биринчи Ғарбий Европа давлатига айланди - The Guardian

🇪🇬Миср пандемияга қарши курашиш учун қон плазмаси терапиясидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу услуб Эбола ва SARS каби юқумли касалликларни даволашда кичик тадқиқотлар давомида самарали эканлигини исботлаган - France24

🇫🇷Францияда касаллик кўпайишда давом этса, қиш мавсумида жиддий эпидемиологик вазиятга дуч келиши мумкин - The Guardian

🇯🇵Япония иқтисодиёти жорий йилнинг иккинчи чорагида ўтган чоракка нисбатан 7,9 фоизга қисқарган - New York Times

⚡️Олимларнинг таъкидлашича, лихорадка, чарчоқ ва бош оғриғи Covid-19нинг болалар орасида энг кенг тарқалган симптомлари ҳисобланади - The Guardian

👉 Коротко о главном UZ

—————————-

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🌐Глава ВОЗ заявил, что мир должен быть лучше подготовлен к следующей пандемии - Al Jazeera

🇬🇧60 000 человек в Великобритании могли иметь долгосрочные последствия от коронавируса в течение более трех месяцев - The Guardian

🇮🇩 После возобновления внутренних поездок на остров Бали, а также, в результате неточных экспересс-тестов , начался новый всплеск подтверждённых случаев COVID-19 - Al Jazeera

🇪🇸Испания стала первой западноевропейской страной, зарегистрировавшей более полумиллиона случаев заболевания коронавирусом - The Guardian

🇪🇬Египет пытается использовать плазменную терапию для борьбы с пандемией. Методика доказала свою эффективность в небольших исследованиях для лечения других инфекционных заболеваний, включая Эбола и SARS - France24

🇫🇷Франция может столкнуться с критической эпидемиологической ситуацией зимой, если количество заболеваний продолжит расти - The Guardian

🇯🇵Экономика Японии во втором квартале этого года сократилась на 7,9% по сравнению с предыдущим кварталом - New York Times

⚡️Согласно ученым, лихорадка, усталость и головная боль - самые распространенные симптомы Covid-19 - The Guardian

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 15:04:13
⚡️⚡️⚡️Нурмат Отабеков: Тўрт ой нималарни гапириб берган бўлсам, барчасини ўзимда кузатдим

Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг ўзида кечирган ҳолатлар ҳақида “Shifobaxshuz” телеграм каналига маълум қилди.

Отабековнинг маълум қилишича, у тана ҳароратини кўтарилиши белгилари билан шифохонага ётқизилган.

«Мен коронавирусга чалинганлигимни 28 июль куни билдим. Икки маротаба лаборатория текшируви мусбат натижа берди. Дастлабки саккиз кун давомида менда жиддий клиник белгилар кузатилгани йўқ. Бироқ шифохонага ётганимнинг саккизинчи кунидан бошлаб пневмония белгилари кузатила бошлади ва олти кун давомида нафас етишмовчилиги билан боғлиқ клиник белгилари кузатилди. Рентген ва мультиспирал компьютер томография текширувлари ўпкамнинг 50 фоизида яллиғланиш борлигини кўрсатди. Касалликнинг 14-15 кунларига бориб ҳид ва таъм билиш белгиларининг йўқолиши намоён бўла бошлади. Айниқса, аччиқни сезиш кескин камайганини сездим. Лекин туз ва ширинликни таъмини сезиш имконияти сақланиб қолди», – деди профессор.

Суҳбат давомида Бош давлат санитария инспектори касалликнинг клиник белгиларини барчасини ўзимда кузатилганини айтиб ўтди.

«Шифохонада 21 кун даволаниш баробарида, ўтган тўрт ой давомида касалликнинг клиник белгилари бўйича нималарни аҳолига гапириб берган бўлсам, барчасини ўзимда кузатдим. Ҳолсизланиш, терлаш, тана ҳароратини кўтарилиши, ҳид ва таъм билишнинг пасайиши, нафас олишдаги муаммолар, ичак фаолиятининг бузилиши кабиларнинг барчасини ўзимда кузатдим. Менда шунақанги тушунча пайдо бўлдики, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик ташҳисоти, даволаш усуллари ва профилактикаси бўйича берган тавсияларининг ҳаммаси ўринли ва асосланган», – деди Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи.

Батафсил: https://t.me/shifobaxshuz/116


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 14:04:21
АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Унда абитуриентлар, ОАВ ҳамда ота-оналардан тушган саволларга жавоб қайтарилади. Анжуманни қуйидаги линклар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/FZ0NlgMhacQ

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/359376518553678/


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 13:36:36
❓Қўлларни совун билан ювган фойдалироқми ёки антисептик спиртли эритма биланми?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда жавоб қайтарди

🚰🧼Қўлларни мунтазам равишда оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

⚱️Бунинг имкони бўлмаса спирт асосидаги восита билан ишқалаб ва яхшилаб артиш керак. Унинг таркибидаги спирт концентрацияси камида 70% бўлиши керак.

70% дан кам бўлган эритмалар микробларни, вирусларни ўлдирмайди, уларни фақат кўпайишини тўхтатиши мумкин.

📍Этанол кўп вирусларни шу жумладан короновирусни хам оқсил қобиғини йўқ қилади.

🤚Қўллар жудаям кир бўлса, яъни боғдаги ишлардан кейин ёки жудаям ёғли бўлса антисептикларни самарадорлиги камайиши мумкин.

Манба: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 12:48:06
🦠Коронавирус инфекциясига текширувдан ўтиш учун, аввало шифокор кўригидан ўтиш керак.

🧑‍🔬Шифокор кўригидан ўтган беморда касаллик аломатлари бўлса ва эпидемиологик кўрсатма берилса, уни коронавирусда гумон қилиб текшириш мумкин.

⚡️Коронавирус инфекциясигав қуйидаги лаборатор текширувлар мавжуд:

🔺ПЗР – Полимераза занжир реакция. Бунда юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали (РНК) бор ёки йўқлиги аниқланади.

▫️Намуна олиш нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Бу таҳлил касалликнинг инкубацион (яширин) даврида ҳам ижобий натижа олиш ва барвақт ташхис қўйиш имконини беради.

➕Вирус организмга кирганига 5-7 кун бўлгандан бошлаб мусбат натижа олиш мумкин. ЖССТ бу усулни COVID-19 диагностикасининг асосий усули сифатида тавсия қилган.

🔺Бундан ташқари антитела экспресс тест усули мавжуд. Бу усул COVID-19 касаллигининг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули ҳисобланади.

💉Бунда бемордан олинган қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антителалар, яъни IgM ёки IgG иммуноглобулинлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин.

Иммуноглобулинлар булар оқсил табиатли моддалар бўлиб, гуморал иммунитетнинг вирусларга жавоб реакцияси натижасида ҳосил бўлади: IgM миқдори қонда касалликнинг эрта даврида ортади.

IgG миқдори эса қонда бироз кечроқ намоён бўлади. IgG мавжудлиги бизга COVID-19га қарши иммунитет бор ёки йўқлигини ҳам аниқлаб беради.

❓Касалликнинг қайси даврида қайси усул самарали?

🔹 Инкубацион давр –яширин давр (фақат ПЗР самарали)

🔹 Касаллик даври (ПЗР ҳамда IgM, шунингдек, клиник белгилар камайиб бораётган даврда + IgG ҳам самарали)

🔹Соғайиш даври (IgM ҳамда IgG самарали. Шунингдек, тузалганига узоқ вақт бўлган бўлса, фақат IgG самарали)

❗️Хулоса қиладиган бўлсак, экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини аниқлаб бўлмайди. ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 12:28:58
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда ҳомиладор аёлларга касалликка чалинмасликлари учун қатор тавсияларни эълон қилди:

➖Кўча, дўкон ва одамлар тўпланадиган жойларда инсонлар билан алоқани камайтириш ёки у ерларга боришни вақтинчалик чеклаш;

🦠Коронавирус инфекцияси қай даражада оғир кечиши вирус юкламасига боғлиқ.

Яъни, сиз касал бўлган ёки касалликни симптомларсиз ташувчи билан алоқада бўлган бўлсангиз, сиз ҳам касалликни симптомларсиз ёки енгил ўтказишингиз эҳтимоли юқори. Ҳаттоки умуман юқтириб олмаслигингиз ҳам мумкин. Лекин узоқ вақт мобайнида бир неча киши билан мулоқотда бўлсангиз, сизга нисбатан вирус юкламаси юқори бўлади ва табиийки, касалликнинг оғир кечиш эҳтимоли ҳам ортади.

➖ижтимоий масофа (2 метр) сақланг;

➖қўлингизни тез-тез ва яхшилаб ювинг. Ушбу оддий гигена қоидаси Сизни нафақат короновирус инфекциясидан, балки бошқа кўплаб юқумли касалликлардан ҳимоялайди.

➖уйдан ташқарида доимо тиббий ниқоб тақишда давом этинг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 12:14:42
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 567 921 (+ 8 423)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 269 586 (+ 3 615)
⚡️Вафот этганлар ➖27 061 (+ 110)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 030 690 (+5 185)
2. 🇺🇦 Украина ➖138 068 (+ 2 174)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖106 425 (+ 64)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 73 031 (+ 172)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖44 845 (+ 62)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 44 458 (+ 55)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 44 107 (+ 332)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 40 055 (+ 258)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 37 418 (+ 89)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖8 824 (+ 32)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 567 921 (+ 8 423)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 269 586 (+ 3 615)
⚡️Погибших ➖27 061 (+ 110)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 030 690 (+5 185)
2. 🇺🇦 Украина ➖138 068 (+ 2 174)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖106 425 (+ 64)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 73 031 (+ 172)
5. 🇦🇲 Армения ➖44 845 (+ 62)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 44 458 (+ 55)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖44 107 (+ 332)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 40 055 (+ 258)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖37 418 (+ 89)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖8 824 (+ 32)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 12:10:01
❓Фарзандим поликлиникада бронхиал астма ҳамда сурункали гастрит ташхиси билан диспансер назоратда туради. Мактабга чиқарайми ёки онлайн таълим олгани маъқулми?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда мжавоб қайтарди:

🤧Агар фарзандингиз йил давомида тез-тез шамоллаб турса ва унда сурункали касалликлари бўлса, фарзандингиз хавф гуруҳига киради.

🌐 Шунинг учун Сиз унинг саломатлиги учун онлайн таълим олишни танлаганингиз маъқул. Чунки бундай болалар касаллик юқтириб олиши осон ҳамда унга касаллик юққанда оғир кечиш хавфи бордир.

Шунингдек, сурункали касалликлари бор инсонлар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.

Манба: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 12:00:54
⚡️Ўзбекистонда болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Умумий касалланиш кўрсаткичининг 55 фоизини болалар ташкил этади.

⛔️Коронавирус юқишини олдини олувчи дорилар йўқ. Лекин болалар орасида соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

❗️Ёш болаларга коронавирус инфекцияси ҳақида гапириб бериш шарт!

🔺Биринчидан, улар бу касалликни олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини тўғри англаб етишлари керак.

🔺Иккинчидан, улар ҳозирги кунда уйда ўтириб ОАВ орқали касаллик статистикаси ҳамда ўлим ҳолатлари ҳақида эшитадилар ва бу маълумотлар улар руҳиятига нотўғри таъсир қилиши мумкин.

🧍🏻‍♂️Болалар катталарга билдирмасалар ҳам касалликнинг энг ёмон оқибатидан жуда қўрқадилар ҳамда ўз оила аъзолари учун қаттиқ хавотирланадилар.

🌀Уларга ҳозирги вазиятда қўлланилиши керак бўлган профилактик ишларни тўғри бажариш зарурлиги, уйда қолиш ҳамда бундай вазиятда биз нафақат ўзимизни, балки оиламизга ҳам ғамхўрлик қилишимиз кераклигини ва бунда унинг ҳам ўз ҳиссаси борлигини тўғри тушунтиришимиз керак.

Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8755


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 11:13:24
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 27 489 198 (+ 196 613)
⚡️Соғайганлар ➖ 19 590 272 (+ 213 004)
⚡️Вафот этганлар ➖ 896 867 (+ 9 313)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 485 575 (+ 25 325)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 4 280 422 (+ 75 809)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 147 794 (+ 10 188)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 030 690 (+ 5 185)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 691 575 (+ 1 598)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 671 848 (+ 5 327)
7. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 639 362 (+ 845)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 637 509 (+ 3 486)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 525 549 (+ 8 416)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 488 007 (+ 9 215)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 27 489 198 (+ 196 613)
⚡️Выздоровевших ➖ 19 590 272 (+ 213 004)
⚡️Погибших ➖ 896 867 (+ 9 313)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 485 575 (+ 25 325)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 4 280 422 (+ 75 809)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 147 794 (+ 10 188)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 030 690 (+ 5 185)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 691 575 (+ 1 598)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 671 848 (+ 5 327)
7. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 639 362 (+ 845)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 637 509 (+ 3 486)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 525 549 (+ 8 416)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 488 007 (+ 9 215)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 10:07:08
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 мингдан ошди

Бир кечада 132 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 44107 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍111 нафари Тошкент шаҳрида,

📍9 нафари Бухоро вилоятида,

📍6 нафари Наманган вилоятида,

📍5 нафари Тошкент вилоятида,

📍1 нафари Сурхондарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.09.2020 09:43:37
👨🏼‍⚖️ Янги ўқув йилида ўқувчилар синф хонада қандай қоидаларга риоя этишлари керак?

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ўз каналида бу ҳақдаги тавсиялар билан ўртоқлашди.

‼️ Пандемия шароитида мактабга бораётган ўқувчиларга тавсиялар!

⁉️ Мактаб ўқувчиларига нималар тақиқланади?

🎞 Навбатдаги видеороликда ушбу саволга жавоб топасиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 23:45:34
⚡️Бугун Ўзбекистонда яна 317 киши коронавирусдан соғайди

Бугун, 7 сентябрь куни 312 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 43 975 нафарни ташкил этмоқда.

Афсуски, бугун 6 нафар бемор вафот этди.

Бугун Ўзбекистонда яна 317 киши коронавирусдан соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 19:40:55
🇬🇧Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 ҳолати кўпайиши туфайли ёшларни бепарволикда айбламоқда

Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш вазири сўнгги пайтларда коронавирус ҳолатларининг авж олишида ижтимоий масофа қоидаларига амал қилмаган ёшларни айблади.

Франция ва Испанияда касалхонага жойлаштириш кўпайиши шуни кўрсатадики, ёшлар касаллик хавфининг қуйи даражасида бўлишига қарамай, бепарво бўлишга йўл қўймасликлари лозим.

"Муаммо шундаки, ёшлар орасида касаллик тарқалиши вирусни кексаларга кўпроқ юқтиришга олиб келади", - дея маълум қилди вазир - Bloomberg

👉Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 18:51:46
🦠COVID-19 тарқалиши олдини олишнинг энг муҳим шарти – карантин қоидаларига қатъий риоя этишдир.

🔹Юртимизда хавфсизлигингиз учун барча шароитлар яратилган. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун белгиланган талабларга қатъий риоя қилинг!

Манба: Ўзбекистон ёшлар агентлиги


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 18:22:35
⚡️«Коронавируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳароратига боғлиқ эмас», — СЭОА директори

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев коронавируснинг тарқалиши ҳаво ҳарорати билан қанчалик боғлиқ эканлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди:

«Ўзбекистонда ҳарорат юқори пайтда коронавирусни юқтириш даражаси пасаймади, аксинча июлнинг охири, август ойи бошларида касалланиш ҳолатлари, жумладан, касалликнинг оғир формасига чалиниш ҳолатлари кўпайди. Стационарларга бўлган босим ошди. Вируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳарорати билан боғлиқ, дея олмайман.

Ҳозир биз касалликнинг чўққисидан ўтдик, вазият барқарорлашди. Аммо бу касалликнинг куз-қиш мавсумидаги ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ навбатдаги тўлқини бўлмайди дегани эмас. Шундай экан, биз пандемия билан курашга тайёргарликни оширишда давом этамиз».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 17:46:45
⚡️Туркиянинг «Haberturk» нашри Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Туркиянинг юқори рейтингга эга бўлган «Haberturk» нашри Ўзбекистоннинг март ойидан бошлаб давом этаётган коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятини таҳлил қилиб, мамлакатнинг қўлга киритган ютуқлари минтақада бошқа давлатларникидан ажралиб тургани, касалланиш ва ўлим ҳолати паст даражадалиги, соғайиш кўрсаткичи юқорилаб бораётгани ва бунга ўз вақтида кўрилган чоралар сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон бошқа мамлакатларга намуна сифатида кўрсатилган.

Коронавирус эпидемиясининг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Наврўз каби оммавий маросимларни ва мактаблар фаолиятини тўхтатди. Бошқа мамлакатлар билан ҳаво ва қуруқлик йўллари ёпилди, темир йўллар қатнови тўхтатилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эпидемия бошланиши билан фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган жами 14 банддан иборат қарорни имзолади.

Эпидемия бутун дунёга тарқалиши билан, Ўзбекистон ҳукуматининг муваффақиятли кураши минтақадаги мамлакатлар билан таққослаганда жуда кам йўқотишларни таъминлади. Эпидемия тарқалиш тезлиги пасайганидан кейин бошланган нормаллашувдан сўнг, яна касалланиш кўрсаткичи ўсиши кузатилди. Янги ҳолатлар сонининг ўсиши ҳукуматни эрта чоралар кўришга мажбур қилди. Мамлакатдаги эпидемия тезлиги яна эрта чоралар кўрилиши ортидан назорат остига олинди.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган молиявий ресурслар соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини, индивидуал ҳимоя воситалари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналарни мустаҳкамлашга сарфланди.

Бугун ҳар қандай соҳада Ўзбекистон тараққиёти юқори суръатларда ривожланмоқда. Мамлакат бўйлаб ташқи савдо алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Мамлакат умуман демократик ўзгаришларга, шунингдек, иқтисодий эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган мақомга эга. Шу ўринда, йирик иқтисодиётга эга бўлган Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон билан умумий алоқада бўлган мамлакатлар орасида биринчи ўринда туради. Ҳамкорлик доирасидаги икки томонлама муносабатлар даражаси рақамларда акс этади. 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 44 фоизга, импорт ҳажми эса 49,9 фоизга ўсди.

Пандемияга қарамай, қайд этилган юқори кўрсаткичлар ўзаро муносабатлар узоқ муддатли стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалий ва узоқ муддатли иқтисодий сиёсати самараси экани ва мавжуд салбий вазият вақтинчалик эканини исботламоқда.

Ўзбекистондаги ички ва ташқи иқтисодий сиёсат дунё эътиборини тортмоқда. Сиёсатшунослар Ўзбекистоннинг ўзгараётгани ва ташқи сиёсий ютуқлари ҳақида фикр билдирмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти билан бирлаша бошлаганлигини кўрсатади», — дейилади мақолада.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 17:03:18
⚡️Яна 118 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 43893 нафарга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍82 нафари Тошкент шаҳрида,

📍14 нафари Тошкент вилоятида,

📍10 нафари Самарқанд вилоятида,

📍8 нафари Андижон вилоятида;;

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар 254 киши коронавирусдан фориғ бўлди. Шундай қилиб, юртимизда касалликдан соғайганлар сони 41 531 (94 фоиз) нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 16:47:39
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов АОКАда ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди.

💉 Икромовнинг қайд этишича, бугунги кунда кунига 30 мингдан 40 мингтага тест таҳлили ўтказиляпти. Шундан 200-250 тагача ҳолатда мусбат натижа аниқланяпти.

Мутахассисис, шунингдек, дезинфекцион туннелларни умуман фойдаси бўлмади, деб баҳолаш хато фикр эканини таъкидлади.

Биргина ўткир ичак юқумли касалликларини 2019 йил 6 ойлигига нисбатан, жорий йил шу даврида 61 фоизга камайганлиги, вирусли гепатит “А” тури 76 фоизга камайганлигини ўзи ушбу дезинфекция чораларини юқумли касалликларнинг тарқалишида ўрин тутганлигини билдиради.

❗️Икромовнинг қўшимча қилишича, бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилганлиги тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 60 61 62 63 64 65 66 >