Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 64 sahifa

07.09.2020 16:09:55
⚡️⚡️Сентябрь ойида Россияга авиапарвозлар тикланиши мумкин

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг «Коммерсантъ» нашрига маълум қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан Россия билан авиапарвозлар тикланиши мумкин.

«Россияга авиапарвозлар сентябрь ойида тикланиши ҳам мумкин. Бироқ тушуниш керакки, биз икки ой давомида карантин жорий этдик. Кейин чоралар юмшатилди. Натижада касалликни юқтириш ҳолатлари ошиб кетди ва биз 15 августга қадар навбатдаги карантинни жорий этишга мажбур бўлдик. 15 августдан сўнг карантин чекловлари бир мунча юмшатилди ва 5 сентябрдан яна бир қанча фаолият турлари тикланди.

Бошқа давлатлар каби биз ҳам мактаблар, мактабгача таълим ташкилотларини очяпмиз. Республикадаги кейинги вазиятни баҳолаш учун бироз вақт керак. Касалланиш ҳолатлари камайиб борса, бу авиапарвозларни тиклаш учун имкон беради» – деди Баҳодир Юсупалиев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда касалликнинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда.

«Биз иккинчи тўлқинни кутяпмиз ва унга тайёрланяпмиз. Куз-қиш мавсуми бу грипп, ЎРВИ каби инфекцион касалликларнинг кўпайиш вақти. Карантин чекловларининг деярли барчаси юмшатилди. Одамлар орасида мулоқот кўпайяпти, мактаблар, ОТМ ва боғчалар очиляпти»,- деди у.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 14:44:26
⚡️⚡️ Ўзбекистон ҳукумати вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

💉Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати ҳозирда коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат эмлаш масаласи устида ишламоқда.

🔬 «Бир қатор давлатлар, шу жумладан Хитой бизга вакцинанинг клиник синовларида иштирок этишни таклиф қилди. Ҳозирда ҳамкасблар синовларда иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли якунлангандан сўнг вакцинани сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.

☝️ "Шунингдек, биз Россия вакцинасини ҳам ўрганмоқдамиз. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз», – деди у.

🤝 Баҳодир Юсупалиевнинг қўшимча қилишича, Россия вакцинаси бўйича мутахассислар ва ҳукумат даражасидаги муҳокамалар жараёни давом этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 13:05:58
🇫🇷 Франция ҳукумати мамлакатнинг айрим ҳудудларида коронавирус касаллиги ортиши фонида юқори даражадаги тайёргарлик тўғрисида маълум қилди. Кунлик ўсиш ҳолати қарийб 9 мингга етди - The Guardian

🇬🇧 Якшанба куни Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 2988 та янги ҳолат тасдиқланди. Бу 23 майдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади - Al Jazeera

🇨🇳 Хитой экспорти август ойида ўтган йилга нисбатан 9,5% га ўсди - CNBC

🇬🇷 Сўров натижаларига кўра, юнонларнинг деярли ярми (44%) коронавирусга қарши эмлашни рад этмоқда - The Guardian

🇮🇳 Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда 90 мингдан зиёд киши коронавирусга чалинди, мамлакатдаги умумий ҳолат 4,2 миллиондан ошди - Asia Nikkei

🇦🇺 Австралия, икки нуфузли номзод вакцина ишлаб чиқаришда мувафаққиятга эришган тақдирда 1,7 млн долларлик 84,8 млн. дозага тенг вакцинани етказиб бериш бўйича келишувни имзолаши ҳақида маълум қилди - The Guardian

🇯🇵🤾‍♀️Пандемияга қарамай, кечиктирилган Токио Олимпиадаси келгуси йилда ўтказилади - France24

🇮🇱 Covid-19 ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли Исроилда бир нечта шаҳарларда карантин жорий этиш кўриб чиқилмоқда. Эртага ҳукумат карантинни қайта тиклаш бўйича овоз бериш ўтказади - The Guardian

👉Коротко о главном UZ

——————————

🇫🇷 Во Франции власти объявили о состоянии повышенной готовности в некоторых регионах страны на фоне роста случаев заболевания. Суточный прирост достиг почти 9 тысяч случаев - The Guardian

🇬🇧 В воскресенье Великобритания подтвердила 2988 новых случаев коронавируса, что является самым высоким показателем с 23 мая - Al Jazeera

🇨🇳 Экспорт Китая в августе подскочил на 9,5% по сравнению с прошлым годом - CNBC

🇬🇷 Согласно опросу, почти половина греков (44%) откажутся от вакцинации против коронавируса - The Guardian

🇮🇳 В Индии зарегистрировано более 90 000 новых случаев коронавируса за последние 24 часа, общее число случаев в стране превысило 4,2 миллиона - Asia Nikkei

🇦🇺 Австралия объявила о сделках по поставке 84,8 млн доз вакцины за 1,7 млрд долл. в случае, если два перспективных кандидата на вакцину окажутся успешными - The Guardian

🇯🇵🤾‍♀️ Отложенные Олимпийские игры в Токио пройдут в следующем году, несмотря на пандемию - France24

🇮🇱 Израиль намерен объявить карантин в нескольких городах на фоне роста случаев Covid-19. Завтра правительство проведет голосование по возобновлению карантина - The Guardian

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 12:16:41
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 559 498 (+ 8 650)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 265 971 (+ 5 545)
⚡️Вафот этганлар ➖26 951 (+ 113)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+5 195)
2. 🇺🇦 Украина ➖135 894 (+ 2 107)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖106 361 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 72 859 (+ 196)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖44 783 (+ 134)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 44 403 (+ 87)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 43 775 (+ 299)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 39 797 (+ 324)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 37 329 (+ 137)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖8 792 (+ 35)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 559 498 (+ 8 650)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 265 971 (+ 5 545)
⚡️Погибших ➖26 951 (+ 113)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+5 195)
2. 🇺🇦 Украина ➖135 894 (+ 2 107)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖106 361 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 72 859 (+ 196)
5. 🇦🇲 Армения ➖44 783 (+ 134)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 44 403 (+ 87)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖43 775 (+ 299)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 39 797 (+ 324)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖37 329 (+ 137)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖8 792 (+ 35)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 10:57:59
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 27 292 585 (+ 240 420)
⚡️Соғайганлар ➖ 19 377 268 (+ 221 330)
⚡️Вафот этганлар ➖ 887 554 (+ 4 378)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 460 250 (+ 31 110)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 4 204 613 (+ 93 774)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 137 606 (+ 14 606)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 025 505 (+ 5 195)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 689 977 (+ 6 275)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 666 521 (+ 8 065)
7. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 638 517 (+ 1 633)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 634 023 (+ 10 933)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 517 133 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 478 792 (+ 6 986)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 27 292 585 (+ 240 420)
⚡️Выздоровевших ➖ 19 377 268 (+ 221 330)
⚡️Погибших ➖ 887 554 (+ 4 378)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 460 250 (+ 31 110)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 4 204 613 (+ 93 774)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 137 606 (+ 14 606)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+ 5 195)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 689 977 (+ 6 275)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 666 521 (+ 8 065)
7. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 638 517 (+ 1 633)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 634 023 (+ 10 933)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 517 133 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 478 792 (+ 6 986)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 10:02:57
⚡️Уч ҳудудда коронавирусга чалинган 112 бемор рўйхатга олинди. Жами беморлар сони 43 775 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍103 нафари Тошкент шаҳрида,

📍7 нафари Тошкент вилоятида,

📍2 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.09.2020 00:11:52
⚡️Бугун кун давомида 293 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

🦠6 сентябрь куни 7 та ҳудудда 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.

📍Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 397 нафар бемор соғайди.

🌀Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔘375 нафар бемор оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 18:24:18
⚡️Сўнгги соатларда 111 кишида коронавирус аниқланди, 345 киши соғайди

❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 43 587 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍71 нафари Тошкент шаҳрида

📍 12 нафари Тошкент вилоятида,

📍10 нафар Самарқанд вилоятида,

📍9 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍5 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍2 нафари Андижон вилоятида

📍2 нафари Наманган вилоятига тўғри келади.

✔️Бугун айни пайтга қадар 345 нафар бемор тузалди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 18:18:01
🦠Коронавирусдан вафот этганларнинг аксарияти 40-70 ёшда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган. Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.

Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида тромбоэмболия, 4 нафарида ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

“COVID-19” инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 17:58:46
⚡️26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача ошди. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов маълум қилди.

Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар кўпайган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 17:34:00
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти 30-50 ёш атрофида — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

❗️Жорий йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекцияси қайд этилганлар 43 476 нафар (шундан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклар) бўлса, шундан 40 880 нафари (94 фоизи) соғайган.

🦠 Коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича:

🔸12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;

🔸10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;

🔸7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш;

🔸5 347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;

🔸2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;

🔸2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;

🔸1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;

🔸739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш;

🔸219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.

6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ф. Шарипов. – Уларнинг 198 нафари ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.

📍Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

❗️Мамлакатимизда коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 16:42:14
Кун видеоси

🔹Сиз Роналду бўлсангиз ҳам тартиб-қоидалардан устун эмассиз!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.09.2020 16:01:47
⚡️Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманини қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/

https://youtu.be/0YwTMv8sdaQ

Матбуот анжумани, шунингдек, @aoka_uz телеграм канали орқали матнли ёритиб борилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
06.09.2020 10:07:45
⚡️ Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 106 кишида коронавирус аниқланди.Жами беморлар сони 43 476 нафарга етди

❗️Янги касалланиш ҳолатлари:

✔️ 100 нафари Тошкент шаҳрида,

✔️6 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 23:45:29
⚡️Етти ҳудудда 448 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🦠Бугун 295 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди. Жами беморлар сони - 43 370 киши.

🌀Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган ҳамда Андижон вилоятларида жами 448 нафар бемор соғайди.

📍Жами 40 880 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 23:36:47
❓Коронавирус билан оғриб тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари керакми?

🔬Баъзи илмий текширувларга кўра, коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши ШАРТ ЭМАС.

🔎Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим.

🌀Агар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда вакцинация ўтказиш зарур бўлмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Мактабга бориш учун болаларни гриппга қарши эмлаш мажбурийми?

❗️Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Кўпинча нохуш оқибатлар асосан болаларда, ёши катта ва суст иммунитет эгалари орасида кузатилади.

💉Бундай ҳолларда гриппга чалинмасликнинг энг самарали усули бу касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.

👩‍⚕️Шифокор кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда болага вакцина олиш ёки олмасликни баҳолайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

🎙Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 18:22:42
❓Вирус блокаторлари қай даражада вирусдан ҳимоялайди?

🇯🇵 Вирус блокаторлари бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейджлар хисобланади.

🌀Яратувчилар тасдиқлашича блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди.

⛔️Аммо бу бейджиклар одамлар атрофидаги ҳавони ҳақиқатдан ҳам зарарсизлантириши тўғрисида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 18:21:43
Пандемия муносабати билан тузилган Республика махсус крмиссиясининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларида ҳаракатланиш бўйича эълон қилган ахборотлари билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг "YHXBB_UZ" расмий саҳифасида ҳам танишиб боришингиз мумкин.

👉 https://t.me/yhxbb_uz


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 17:23:11
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пандемия даврида илк бор 94 фоизга етди

✔️Бугун айни пайтга қадар жами 342 нафар бемор тузалди. Шу тариқа юртимизда 40 774 (+342) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён биринчи бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

❗️Сўнгги соатларда яна 124 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони — 43 293 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍84 нафари Тошкент шаҳрида,

📍26 нафари Тошкент вилоятида,

📍13 нафар Самарқанд вилоятида,

📍1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.09.2020 17:16:57
⚡️Бугундан бошлаб, қуйидаги объектларга рухсат берилди:

🔹умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос;

🔹театр ва кинотеатрлар;

🔹парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар.

Юқоридаги объектлар фаолияти учун қатъий карантин талаблари ҳам белгилаб қўйилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 61 62 63 64 65 66 67 >