Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 298 sahifa

21.03.2020 11:26:07
Бир неча кундан буён мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари карантин туфайли таътилда. Биз уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янги лойиҳага қўл урдик.

Агентлигимиз таркибимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бирга Телеграмда янги канал очди @kitoboqiuz. Бу ерда ўзбек адабиётининг энг сара асарларини PDF форматда бепул юклаб олишингиз мумкин бўлади.

@saidjanov_dm
21.03.2020 11:19:07
UZ: Ўзингизни вирусли инфекциялардан қандай ҳимоя қиласиз?

Иммунитетингизни мустаҳкамланг ва ҳолатингизни кузатиб боринг
Тўғри овқатланиш, соғлом уйқу, жисмоний машқлар ва танадаги сув мувозанати

Ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг
Ўткир респиратор вирусли инфекциянинг биринчи аломатлари аниқланса, дарҳол оилавий шифокор билан боғланинг

Қўлингизни совун билан овқатланишдан аввал, албатта, ва кун давомида тез-тез, яхшилаб ювиб туринг
Ёки антисептик воситаларидан фойдаланинг, унинг таркибида спиртнинг миқдори 60-80% дан кам бўлмаслиги керак

Ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилишдан сақланинг
Шамоллаш аломатлари бўлган беморлар ва одамлар билан энг камида масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги керак

Термик (иссиқлик билан) ишлов берилган маҳсулотларни истеъмол қилинг
Хом гўшт, хом балиқ, пиширилмаган тухум, қайнатилмаган сут, пастеризация қилинмаган қаймоқ каби маҳсулотларни истеъмол қилманг

Юзингизга тегмасликка ҳаракат қилинг
Кўзларингиз, бурунингиз ва оғзингизга ифлос қўллар билан тегманг



21.03.2020 11:09:59
UZ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди

____

RU: Количество инфицированных коронавирусом в Узбекистане достигло 37 человек



21.03.2020 11:08:54
UZ: Кимлар хавф остидаги гуруҳ ҳисобланади?
Касалликнинг ўтиши инсоннинг иммунитетига боғлиқ
Кексалар Кексалар, сурункали касалликлари мавжуд ва иммунитети пасайган одамларда касалликнинг оғир кечиш эҳтимоли мавжуд.

Тиббиёт ходимлари Коронавирус касаллиги аниқлангандан сўнг, тиббиёт ходимлари касаллик юқиши мумкин бўлган гуруҳга айланади.

Бемор билан бевосита мулоқот (контактда) да бўлган шахслар Бемор билан ёки юқумли касалликлар қайд этилган ҳудудларда бевосита мулоқот (контакт) да бўлиш, масалан, қўл бериб кўришиш.

Ёпиқ бино ёки жойларда беморлар билан бирга бўлган шахслар Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан ёпиқ муҳитда 2 метрдан яқин масофада ва 15 дақиқадан кўпроқ вақт бирга бўлган одамлар.



21.03.2020 10:50:46
UZ: Хитой қандай қилиб коронавирусни енга олди? Бу хақдаги хозир интернет оламида кенг тарқалаётган видеони ўзбек тилига таржима қилдик. Биз ҳам енгамиз!

https://youtu.be/7otq55ni-YA



21.03.2020 10:41:57
⚡️⚡️Youtube тармоғида коронавирус ҳақида расмий канал очилди. Коронавирус билан боғлиқ барча видеолар ушбу каналга юкланади. Обуна бўлинг ва коронавирус билан боғлиқ барча видеоларни ушбу расмий канал орқали кузатиб боринг.

‼️ https://www.youtube.com/c/KoronavirusInfoUz‼️
21.03.2020 08:38:37
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
21.03.2020 07:40:27
Koronavirusni birgalikda albatta yengamiz.

Telegram:

Call markaz:1003

You tube:https://www.youtube.com/c/KoronavirusInfoUz

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi va “Mening Yurtim” telekanali qoʼshma loyihasi.



21.03.2020 01:24:26
Президент распорядился вернуть граждан Узбекистана на родину

В целях защиты интересов наших граждан, находящихся за рубежом и оказавшихся в сложной ситуации, Президентом Республики Узбекистан Ш.Мирзиёевым поручено Специальной республиканской комиссии по подготовке программы мер по предупреждению завоза и распространения нового типа коронавируса в Республику Узбекистан под руководством Премьер-министра А.Арипова проработать вопрос организации авиарейсов для возвращения соотечественников на родину.

Комиссией оперативно разработан график чартерных рейсов, предусматривающий прибытие авиалайнеров в Узбекистан:

- 21 марта из Москвы (Россия) в 03.30 ч. и Дели (Индия) в 17:30 ч.,
- 22 марта из Куала-Лумпура (Малайзия) в 04.30 ч., Москвы (Россия) в 05.00 ч., Стамбула (Турция) в 06.00 ч. и Новосибирска (время уточняется);
- 23 марта из г.Сеул (Республика Корея) в 02.00 час;
- 24 марта из Джакарты (Индонезия) в 07.00 ч.;
- 26 марта из г.Бангкок (Тайланд) в 01.00 ч.

Вывоз сограждан чартерным бортом из других стран будет продолжен.

Информация о графике вылета на последующие дни будет объявлена дополнительно.

Напоминаем: граждане Узбекистана по возвращении будут размещены на 14-дневный карантин со строгим соблюдением соответствующих требований, определенных Специальной республиканской комиссией.

Пресс-служба МИД
Республики Узбекистан

https://t.me/uzbekmid
https://mfa.uz/ru/press/news/2020/03/23856/
21.03.2020 00:55:10
UZ: «Нархни сунъий ошириш ҳаром! Балки, нархни туширсак савоб оламиз»

Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хотиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов бозорлардаги ҳолат ҳақида.



21.03.2020 00:20:52
Хитой қандай қилиб коронавирусни енга олди? Бу хақдаги хозир интернет оламида кенг тарқалаётган видеони ўзбек тилига таржима қилдик. Биз ҳам енгамиз!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
20.03.2020 23:22:07
❗️Президент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

Хориж мамлакатларидаги ва оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни такшиллаштиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар графигини тузиб чиқди:

➡️21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;

➡️ 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);

➡️ 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;

➡️ 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;

➡️ 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.

Бошқа мамлакатлардан фуқароларни қайтариш давом этади дейилади хабарда.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

➖ @gazetauz_uzb ➖
20.03.2020 23:01:28
UZ: Саҳобалардан бири Расулуллоҳдан сўрадилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нажот нимада? Расулуллоҳ «Тилингни тий, уйингда қол ва хатоларингга йиғла», дедилар.

Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хотиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ажойиб ҳадиси шариф ҳақида ҳикоя қилади.



20.03.2020 22:57:20
RU: Что запрещено с 21 марта?

В соответствии с решением очередного заседания Специальной республиканской комиссии по подготовке Программы мер по предупреждению завоза и распространения коронавируса с 21 марта во всех регионах приостанавливается деятельность ряда учреждений.

К ним относятся:

👉 развлекательные заведения (в том числе ночные клубы, дискотеки);

👉 спа и массажные салоны;

👉 чайханы и кафе (кроме службы доставки на дом);

👉 караоке, бильярдные, кальянные центры;

👉 игровые компьютерные залы.

‼️С 23 марта запрещается проведение таких публичных мероприятий, как свадьбы, семейные торжества, проведение других праздников. Рекомендуется организовывать эти мероприятия с участием не более 10–15 человек и только в случае необходимости.




20.03.2020 22:50:36
⚡️Коронавирусга қарши кураш доирасида 1 ой давомида Тошкент шаҳрида учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда “Газета.uz”га ҳукуматдаги манба маълум қилди.

@gazetauz_uzb
20.03.2020 22:10:03
​​#karantindavridamutolaa
#yangikitoblar


«Рус адабиёти дурдоналари» 100 жилдлик мажмуанинг дастлабки 16 жилди нашрдан чиқди

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилаётган ушбу асарлар китобхонларга қулайлик яратиш мақсадида кирилл ва лотин ёзувида тақдим этилмоқда.


📚 Ҳозирга қадар нашрдан чиққан китоблар:

1. Пушкин А.С. — «Боғчасарой фантани»

2. Пушкин А.С. — «Капитан қизи»

3. Фонвизин Д.И. — («Думбул бойвачча»), Крилов И.А. — («Синчков одам»), Грибоедов А.С. — («Ақллилик балоси»)

4. Гоголь Н.В. — «Ўлик жонлар»

5. Гоголь Н.В. — «Деканко қишлоғи оқшомлари»

6. Островский А.Н. — «Сепсиз қиз»

7. Лермонтов М.Ю. — «Қора кўзлар»

8. Тургенов И.С. — «Овчининг хотиралари»

9. Тургенов И.С. — «Арафа»

10. Толстой Л.Н. — «Уруш ва тинчлик» (1)

11. Толстой Л.Н. — «Уруш ва тинчлик» (2)

12. Толстой Л.Н. — «Анна Каренина» (1)

13. Толстой Л.Н. — «Анна Каренина» (2)

14. Толстой Л.Н. — «Тирилиш»

15. Толстой Л.Н. — «Асосий қаҳрамонларим — ҳақиқат»

16. Достоевоский Ф.М. — «Жиноят ва жазо»


Айни пайтда рус мумтоз ва замонавий адабиёти намоёндаларининг ижод намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш борасида таниқли адиблар, моҳир таржимон ва малакали муҳаррирлар билан ҳамкорликда катта кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

✔️ Мажмуанинг дастлаб жилдлари нашриётнинг савдо дўконларида мавжуд. Шунингдек, мазкур китоблар учун «Ўзбекистон Почтаси» акциядорлик жамиятининг барча почта алоқаси корхоналарида обуна эълон қилинган.


Батафсил📍
https://bit.ly/2UBUSVl
20.03.2020 21:47:47
Дорогие дети! 😊

Интересно, а как ведут себя герои наших аудиосказок во времена, когда всем нужно быть бдительными. Мы заглянули в мир сказок и собрали для вас полезные советы! 🔍

У нас на канале почти 130 аудиосказок узбекских, русских и 20 других народов мира! Каждые 3 дня выходит новая сказка на узбекском и русском языках. Подписывайтесь на канал @bolalikkunlarimda и слушайте аудиосказки совершенно бесплатно! 😍

❗️Вся информация по коронавирусу в Узбекистане размещается на канале

20.03.2020 21:47:40
Aziz bolalar! 😊

Har birimiz hushyor bo'lishimiz kerak bo'lgan vaqtda audioertaklarimiz qahramonlari o'zlarini qanday tutishlari qiziq. Biz ertaklar olamiga nazar tashlab, siz uchun foydali maslahatlarni jamladik! 🔍

Kanalimizda 130 ga yaqin o'zbek, rus va 20 dan oshiq jahon xalqlari audioertaklari bor. Har 3 kunda o'zbek va rus tillarida yangi ertak beriladi. @bolalikkunlarimda kanaliga obuna bo'ling va audioertaklarni bepul tinglang! 😍

❗️O'zbekistondagi koronavirus bilan bog'liq barcha ma'lumotlar kanaliga joylashtirilmoqda.

20.03.2020 21:46:44
UZ: Москва шаҳридаги “Внуково” ва “Шереметево” аэропортларида икки мамлакат ўртасида ҳаво, автомобил ва темир йўл алоқаси тўхтатилгани туфайли мамлакатимизга парвоз қила олмаган ҳамюртларимиз мавжуд.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси “Внуково” аэропорти раҳбарияти билан музокара ўтказиб, юртдошларимизнинг вақтинча қолиши учун “Б” терминали ажратилди. Бу ерда тиббиёт пункти, ҳаммом ва ҳожатхоналар мавжуд, иссиқ овқат берилиши йўлга қўйилган, мебеллар (кресло, диванлар, стол ва стуллар) ўрнатилган. Тушунтиришларга қарамай, фуқароларимиз махсус белгиланган ҳудудга боришдан бош тортиб, ҳали ҳамон “Внуково” аэропортининг рўйхатдан ўтиш жойида қолмоқдалар.

Юртдошларимиздан иложи борича тезроқ “Б” терминалга ўтишлари сўралади.

Элчихона “Шереметево” аэропортидаги вазиятни ҳам назорат остига олган. Ҳозирда Россия ҳукумати билан бошқа давлатлардан Москвага транзит орали учиб келган фуқароларимизни олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ўзбек диаспораси вакиллари ва ҳомийлар билан биргаликда ватандошларимизни иссиқ овқат билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилмоқда.

Россия ҳудудидаги ватандошдан имкон қадар, эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилган ҳолда доимий/вақтинчалик яшаш жойини тарк этмаслик сўралади.

2020 йил 19 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин. Бунинг учун улар ўзлари бўлган жойга энг яқин Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимига тегишли ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Манба



20.03.2020 21:34:52
UZ: 21 мартдан бошлаб нималар тақиқланмоқда?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

👉 кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);

👉 спа ва массаж салонлар;

👉чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);

👉караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;

👉компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

❗️Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.