Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 295 sahifa

21.03.2020 20:03:55
RU: Можно ли сегодня заказать товар на AliExpress?

Кахрамон Юлдашев, заместитель министра по развитию информационных технологий и коммуникаций: «Да, заказать товар на AliExpress можно. Правительственная комиссия Китая запретила отправку почтовых отправлений с 4 февраля по 4 марта. То есть срок запрета прошёл. В настоящее время почтовые обмены с Китаем осуществляются по суше через Казахстан.

Срок доставки заказов по почте, сделанных через Aliexpress, может быть дольше планируемого в связи с отменой авиарейсов в ряде стран. Поэтому в настоящее время доставка почтовых отправлений осуществляется в основном наземным транспортом.

Достигнуто соглашение между Почтой Узбекистана и Почтой Казахстана о транзите почтовых отправлений из Китайской Народной Республики (включая заказы на Aliexpress) автомобильным транспортом через Казахстан.

Почтовые отправления и их доставка осуществляются в соответствии с санитарно-эпидемиологическими нормами, поэтому у получателей нет причин для беспокойства.



21.03.2020 19:57:44
Коронавирус сабаб карантин даври айни муддао: тавсия қилинувчи китоблар (рўйхат)

👉 https://qalampir.uz/n/15786

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
21.03.2020 19:44:24
UZ: Ҳиндистондан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилган "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Boeing 767-3CB(ER) (UK67007) 424-рейси Тошкентга келиб қўнди.

__

RU: Boeing 767-3CB(ER) (UK67007) Uzbekistan Airways рейсом 424 из Дели, в рамках эвакуации граждан Узбекистана из Индии, совершил посадку в Ташкенте.



21.03.2020 19:39:48
Авиакомпания Uzbekistan Airways сообщила о подробностях чартерных рейсов, которые будут выполнены 21 и 22 марта

- Куала-Лумпур:

Рейс HY3505 Ташкент - Куала-Лумпур 21 марта — вылет в 11:00, прибытие в 21:30 по местному времени.
Рейс HY3506 Куала-Лумпур - Ташкент — вылет в 23:30, прибытие в 4:30 по местному времени.

- Стамбул:

Рейс HY273 Ташкент - Стамбул 21 марта — вылет в 17:55, прибытие в 20:15 по местному времени.
Рейс HY274 Стамбул - Ташкент — вылет в 21:45, прибытие в 5:15 по местному времени.

- Москва:

Рейс HY601 Ташкент - Москва (аэропорт Внуково) 21 марта — вылет в 19:05, прибытие в 21:25 по местному времени.
Рейс HY602 Москва - Ташкент (аэропорт Внуково) — вылет в 22:55, прибытие в 4:50 по местному времени.

- Джакарта:

Рейс HY541 Ташкент - Джакарта 22 марта — вылет в 19:30, прибытие в 05:40 по местному времени.
Рейс HY542 Джакарта - Ташкент 23 марта — вылет в 07:10, прибытие в 13:20 по местному времени.

По всем вопросам можно обращаться в Оперативный штаб МИД РУз:

+998 71 233 28 28
+998 97 136 51 51 (мобильный)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51

@uznews
21.03.2020 19:34:38
#Биласизми

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21.03.2020 19:12:28
UZ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди.

____

RU: Количество зараженных коронавирусом в Узбекистане достигло 41 человек



21.03.2020 19:05:32
Assalomu alaykum, Zakovat ixlosmandlari!

Koronavirus infeksiyasi sabab ta’lim muassasalariga karantin e’lon qilingani munosabati bilan «Zakovat» intellektual klubi hamda O‘zbekiston yoshlar ittifoqi ertadan yana bir loyihaga start bermoqchi.

@zakovat kanalida har kuni qiziqarli mantiqiy savol-javoblar berib boriladi.

🏆Tez orada sovrinli viktorinalar tashkil qilish ustida bosh qotiryapmiz.

@zakovat kanaliga a’zo bo‘ling hamda karantinni mazmunli o‘tkazing!
21.03.2020 19:01:10
UZ: Республикамизнинг чекка худудларини интернет билан қамраб олиш юзасидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

Қаҳрамон Юлдашев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари: Ҳозирги кунда, операторлар томонидан тармоқларни ривожлантириш режалари бўйича ишлар тўхташларсиз давом этирилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида Мобил алоқа операторлар томонидан ўрнатилаётган таянч станциялари учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан база станцияларини ишга тушириш тартибини соддалаштириш, жумладан паралель лойиҳалаш учун рухсатномалар тақдим этилиши йўлга қўйилди.

Бугунги кунга келиб, ушбу соддалаштирилган тартиб бўйича 100 дан ортиқ база станциялар муддатидан аввал ишга туширилмоқда.



21.03.2020 18:58:34
UZ: Карантинга олинган тиббиёт муассасаларида бепул WI-FI ўрнатиб бериш мумкинми?

Қаҳрамон Юлдашев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари: Ҳозир кунда карантинга олинган тиббиёт муассасалари барча алоқа воситалари билан таъминланган.

Агарда карантинга олинган тиббиёт муассасалари томонидан Wi fi зоналар ўрнатиш масаласида мурожаат қилинса, уни албатта таъминлаб бериш имкониятимиз мавжуд.



21.03.2020 18:55:57
RU: Санкции при нарушении карантина

Стремительное распространение коронавируса заставляет государства быстро и бескомпромиссно бороться с нарушителями барьерных мер по предотвращению эпидемии. В Узбекистане это до 8 лет тюрьмы и штраф в 22 миллиона сумов.



21.03.2020 18:49:19
UZ: Короновирусга карши курашган тиббиёт ходимларига кушимча ҳақ тўланиладими?

Aдлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов ушбу саволга жавоб бермоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=nrFj2p6fuCk&list=PLUgZ3Heo4PzcGgoU9sGC0zQNcrpkbGA3r&index=9



21.03.2020 18:37:21
UZ: Жорий йилнинг 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистон Республикасига кириб келган поезд йўловчилари эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда, Самарқанд вилоятига ташкил этилган карантин марказларига жойлаштирилган.

Аммо Паркент туманида яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро Т. Э. белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай карантиндан қочган.

Ҳозирда ушбу шахс ўз уйида ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида изоляцияга олинган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257(1)-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ



21.03.2020 18:24:00
Фонд миллиардера Фаттаха Шодиева окажет помощь Узбекистану в борьбе с коронавирусом

https://uznews.uz/ru/article/19702

@uznews
21.03.2020 18:00:46
-    Халқаро савдодаги вазиятни инобатга олиб, экспорт-импорт бўйича кечиктирилган қарздорликка жарима қўлламаслик, “яшил йўлак”лардан маҳсулот ўтказишни кўпайтириш, юк ташишда юзага келаётган масалаларни оператив ҳал этиб бориш бўйича топшириқлар берилди;
-    Карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга ёки 60 мингтага ошириш бўйича вазифалар қўйилди;
-    Инқирозга қарши жамғармадан Жамоат ишлари жамғармасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилиб, иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларга кўмаклашилади;
-    карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади;
-    боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;
-    карантин даврида зарурият бўлмаса, кўчага чиқмаслик буюрилди.
Коронавирус касаллиги 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланганди. Жорий йилнинг 1 февраль куниёқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Муаллиф



21.03.2020 18:00:45
UZ: Ўзбекистон 5 кун ичида нималарга улгурди?

15 март:
-    Дунёнинг деярли барча давлатларига кириб келган коронавируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келгани хабар қилинди;
-     Бош вазир Абдулла Арипов ҳолат бўйича йиғилиш ўтказди ва қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилади.
-    Ўзбекистонда барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамларини ўтказиш тақиқланди.  
16 март:
-    Ўзбекистон бошқа давлатлар билан авиақатновлар ва автобус учун тўлиқ тақиқ қўйди;
-    Давлат ва нодавлат ташкилотларда йиғилиш ва мажлислар ўтказиш тақиқланди;
-    Давлат ташкилотларида фуқароларни қабул қилишнинг виртуал усули йўлга қўйилди;
-    Вазирлик ва идоралар ходимларининг хизмат сафарларига чиқиши чекланди;
-    Ўзбекистонда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллеж ва техникумлар, олий таълим муассасалари карантинга ёпилди;
-    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистондаги барча нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил беришни тавсия қилди;
-    Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов ўзбекистонлик мусулмонларга мурожаат билан чиқиб, вазиятни тушунтирди. Намозларни карантин вақтида уйда ўқиб туриш фатвоси берилди;
-    Чартер рейс билан Эрон ва Латвия давлатидан 200 нафардан зиёд фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди;
-    Эронга инсонпарварлик ёрдами  жўнатилди.
17 март:
-    Республика махсус комиссияси қарорига кўра, сайёҳлик компаниялари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тўхтатиш тавсия этилди;
-    Республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, театр, кино ва концерт дастурлари вақтинча тўхтатилди;
-    Ҳукумат Ўзбекистондаги хориж фуқароларини ҳам унутмади. Муддати келган чет элликларнинг виза муддатини 10 апрелга қадар узайтирди.
18 март:
-    Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқитувчилар таътилга чиқди. Таътил фақат ўқитувчиларга тааллуқли бўлди. Мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул бу даврда мактабда бўлиши белгиланди;
-    Мисрдан чартер рейс билан 177 нафар фуқаролар олиб келинди;
-    Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаб ўқувчилари учун таътил расман эълон қилинди;
-    Таътил вақтида ўқувчиларнинг билим олишлари учун “Оилавий”, “Маърифат ва маданият”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканалларида 30 мартдан бошлаб видеодарслар намойиш этиб борилиши режалаштирилди;
19 март:
-    Президент раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
-    Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилиши айтилди;
-    Коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилгани айтилди. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди;
-    Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланди;
-    Ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилиши кўрсатилди;
-    якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб бериладиган бўлди;
-    Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди;
21.03.2020 17:41:31
Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом хатиби:

Бир мўмин бошқа мўминга қийинчилик пайти ёрдам берса, қиёматда унга Аллоҳ ёрдам беради. Бугун бизга ёрдам бераётган инсонлар булар — шифокорлар.

Қуръону Каримда айтилган, ким битта инсонни ўлимдан сақлаб қолса, бутун инсониятни сақлаб қолган бўлади. Шифокорларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин!



21.03.2020 17:28:36
UZ: Телеграмда янги канал очдилди @kitoboqiuz. Бу ерда ўзбек адабиётининг энг сара асарларини PDF форматда бепул юклаб олишингиз мумкин.



21.03.2020 17:26:13
#СаволЖавоб:

UZ: Мен мактабда ишлайман. Ишлаётган жойимдан нафақа чиқишимга 4 ой қолган. Карантин эълон қилинди. Мени ҳозирда ишламаётганим нафақага чиқишимга қанчалик таъсир кўрсатади?

Йўқ таъсир қилмайди. Карантин вақтинчалик чеклов. Агар ходимга карантин белгиланган бўлса, унга болничний расмийлаштирилади ва нафақа тўланади.

Мактабларда карантин эълон қилиниши муносабати билан 18 март кунидан мактаб ўқитувчилари ҳақ тўланадиган таътилга чиқарилган.



21.03.2020 17:00:17
Adliya vaziri o'rinbosari AKBAR TOSHKULOV ishtirokida koronavirus mavzusiga bag'ishlangan brifing.

https://www.youtube.com/watch?v=WtE6Z4-hlvA
21.03.2020 16:59:35
UZ: Ҳозирги кунда мактаб ўқувчиларининг онлайн дарсликлари ишлаб чиқилиб интернетга жойлаштирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, интернет тезлиги ва сифатини ошириш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

Қаҳрамон Юлдашев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари: Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тайёрланаётган видеодарслардан бемалол фойдаланиш учун интернет провайдерлар ва мобиль алоқа операторлари томонидан жорий йилнинг 1 май кунига қадар http://eduportal.uz, http://kitob.uz, https://edumarket.uz, https://online-maktab.uz, https://talim.uzedu.uz, https://utube.uz, https://itschool.uz/, http://coronavirus.uz веб-сайтларга киришни (доступ) бепул амалга оширилиши таъминланди.

Карантин даврида Интернет трафик, мобиль ва телефон алоқа трафиги ўзгаришлари доимий назоратга олинган. Юкланиш ўта юқори даражада ошиб кетадиган ҳолатларда амалга ошириладиган ишларнинг режалари тайёрланган.

Яна шуни айтиш жоизки, Интернет хизмати тезлиги фойдаланилаётган технология билан чамбарчас боғлиқдир. Яъни оптик толали алоқа линиялари орқали хизмат тақдим этилган ҳолларда компания юқори тезликларда яъни 100 Мбит/секундгача тезликда интернет хизматини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, абонентлар фойдаланаётган тариф режаси ҳам интернет тезлигига чамбарчас боғлиқ. Яъни 4 Мбит/сек тезликда интернет хизмати тақдим этиладиган тариф режасида ундан катта тезликда интернетдан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.