Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 300 sahifa

20.03.2020 18:01:57
UZ:Айни дақиқаларда ЎзРепорт телеканалида Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов билан тўғридан-тўғри мулоқот эфирга узатилмоқда.

Мулоқотни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=4FVvcnFG5TA
20.03.2020 17:58:10
UZ: Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби:

«Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мўмин мусулмонларимиз жума намозларини ўз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Юртдошларимиздан карантин пайтида имкон қадар уйларида, оиласи даврасида ўтириши мақсадга мувофиқ.

Илгари байрамларда силаи раҳим қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун уйда туриб уларга соғлиқ сўраб дуо қилишимиз керак. Фарзандларимиз эса бўш вақтларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шуғуллансалар, нур устига нур бўлар эди.

Шу нарсани айтиш керакки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дўст — ташвишда синалади. Ана шундай қийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини ҳалол йўл билан кўпайтиргани мақсадга мувофиқдир.



20.03.2020 17:37:17
UZ: Ўзбекистон миллий метрология институти аҳолининг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида инфрақизил тиббиёт термометрлари текширувини бепул амалга оширади.



20.03.2020 17:14:39
UZ:«Ўзбеккино» миллий агентлиги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК томонидан коронавирус инфекциясидан сақланиш мавзусида анимацион фильм яратилди.

Ўзингизни ва яқинларингизни коронавирусдан эҳтиёт қилинг.



20.03.2020 17:05:43
RU: «На сегодняшний день количество обращений в Государственный налоговый комитет о значительном росте цен сократилось в 4 раза», — сообщил Фазлиддин Умаров, заместитель председателя Государственного налогового комитета.
20.03.2020 17:04:05
RU: В ходе надзорных мероприятий, проведённых в Ташкенте 17–19 марта этого года, были выявлены: реализация медицинских масок (123 431 шт.) на сумму 311 200 000 сумов без надлежащих сертификатов качества, незаконная реализация 2 616 ед. хлопкового масла на сумму 104 640 000 сумов и 7 932 кг картошки на сумму 29,4 млн сумов.



20.03.2020 16:55:35
UZ:«Сўнгги кунларда бозорларда ноқонуний савдо ишларини йўлга қўйган тадбиркорларнинг атиги 10 фоизига чора кўрилди.

Қолган ҳолатларда мавжуд муаммолар тушунтириш, тарғибот ишлари билан бартараф этилди», — Фазлиддин Умаров, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари.



20.03.2020 16:49:02
Барча ота-оналар ва ўқитувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) туфайли 16-мартдан бошлаб барча давлат ва нодавлат таълим муассасалари карантин туфайли ёпилди. Номаълум муддатга қадар давом этиши кутилаётган ушбу таътил давомида фарзандларингиз ёки ўқувчиларингиз ўз вақтини унумли ўтказиши ҳамда илм олишдан тўхтаб қолмаслиги кераклигини ҳис қилиб турибсиз. Шу сабабли сиздан уларнинг онлайн таълим олиши учун барча шароитларни яратиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз.

Бунда сизга мутлақо бепул онлайн таълим платформаси – Khan Academy Oʻzbek (xanakademiyasi.uz) ёрдам беради. Ушбу платформада ҳозирга қадар:

- Бошланғич математика - bit.ly/3a1D1xo
- Aрифметика - http://bit.ly/2vudM7N
- Геометрия асослари - http://bit.ly/2QG7M3t

фанларидан видеодарслар жойланган.

Бундан ташқари “Геометрия асослари” фанидан яратилган видеодарсларни телеграм канали орқали ҳам ўрганиш мумкин.

Khan Academy ʼга аъзо бўлиш учун қисқа қўлланмани кўринг: bit.ly/2WnWPXD
Ота-оналар учун қўлланмани бу ерда кўринг: bit.ly/2QslHtE
20.03.2020 16:48:14
«Бугунга келиб, Давлат солиқ қўмитасига нарх-навонинг асоссий оширилиши бўйича тушаётган мурожаатлар 4 баробар камайди», — Фазлиддин Умаров, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари



20.03.2020 16:45:17
UZ:Жорий йилнинг 17-19 март кунлари пойтахтимизда ўтказилган тадбирлар давомида 123 минг 431 дона, умумий қиймати 311 миллион 200 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар, 2 минг 616 дона, умумий қиймати 104 миллион 640 минг сўмлик пахта ёғи ҳамда 7 минг 932 килограм умумий қиймати 29 миллион 400 минг сўмлик картошка ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.



20.03.2020 16:43:24
"УЗРЕПОРТ ТВ" телеканалида жонли эфирда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.

Уни қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=56lv1c98_zY



20.03.2020 16:22:29
UZ:Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков:

«Олдимизда Наврўз байрами, уч кун дам олиш кунлари. Дам олиш кунларини мўмин мусулмонлар уйларида, оила аъзолари билан бирга ўтказишса, барча тадбирларни оиламиз даврасида ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Биз бу кунда бу жуда муҳим ва касалликнинг олдини олишга қўшган ҳиссамиз бўлади. Менда у касаллик йўқ деб ўзи хоҳлаган ишни қилиш ҳукумат даражасида қаратилаётган ишларга беътиборлик деб баҳоланиши мумкин.

Тадбиркорлардан илтимос қиламизки, одамларга қўлларидан келганча ёрдам беришса. Бу айниқса, бугунги кунларда жуда савобли иш. Майли нархларни туширмасин, аммо ўз нархида сотса ҳам одамларга мурувват қилган бўлади.

Бундай шароитдан фойдаланиб, даромад қилишни кўзлаш мўмин-мусулмонга хиёнат, бу даромад ҳалол бўлмайди.

Бу кунлар Аллоҳнинг синовидир. Барчамиз қалбан бир бўлиб, берилаётган тавсияларга амал қилайлик, Аллоҳдан бу балоларни юртимиздан, бутун дунёдан тез кунларда кўтаришини сўрайлик. Аллоҳнинг дуо қилинглар, дуоларингни ижобат қиламан, деган ваъдаси бор.

ИншаАллоҳ тез орада бу касаллик кўтарилиб, яна хотиржам ҳаётимизга қайтишни Ўз насиби рўза айласин».



20.03.2020 16:06:13
​​ШИФОКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ҲАР КУНИ, ҲАР ДАҚИҚАСИ ҚАҲРАМОНЛИКДИР

Азалдан халқимиз томонидан инсонларга шифо улашгувчилар қадрланиб келинган. Негаки, саломатлик энг қутлуғ неъматдир. Ана шу улуғ неъматни асрашдек шарафли касбни танлаган шифокорларимизнинг зиммасида катта масъулият бор. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Айни вазиятдан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинганларга биринчи бўлиб, тиббиёт ходимлари рўбарў келишади. Ўз касбига содиқ қолган ҳолда, беморларни тиббий кузатувга олишиб, зудлик билан даволаш чораларини кўришмоқда.

Мана шундай фидойилик ва қаҳрамонликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда ва эътироф этишмоқда. Кечадан буён шифокорларимиз томонидан уюштирилаётган “Мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг!” челленжи аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Ушбу челленжга кўплаб муносабатлар билдирилмоқда.

Жумладан: “Аслида ҳар ким ҳам шифокор бўлолмайди, ҳар ким ҳам мана шундай мураккаб вазиятда садоқатини намоён қилолмайди. Лекин хонадонидан энг масъулиятли нуқта томон йўл олаётганида, уни минг хавотир билан кузатиб қўяётган рафиқасига, турмуш ўртоғига, меҳрибон онаси, отаси, кўзлари мўлтираб турган ўғли ё қизига: “Ҳали ҳаммаси яхши бўлади... ”, дея кулиб таскин берган, иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Улар ҳақиқий қаҳрамонлардир.” каби илиқ муносабатлар шифокорларнинг фаолиятига ҳақиқий баҳодир.

Шу ўринда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирофлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофотдир. Бундан ташқари, саховатпеша инсонлар томонидан аҳоли ўртасида гигиена воситаларининг хайрия сифатида улашилаётгани, шунингдек, коронавирусинфекциясининг тарқалиб кетишига қарши матонат билан курашаётган жонкуяр тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари билан чиқаётгани қувонарлидир. Бу азалдан юртга кулфат келганда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, бирлашишга қодир эканининг яна бир ёрқин далилидир.

Энг муҳими, шифокорларимизнинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда, имкон қадар кўчага чиқмасдан гигиена қоидаларига амал қилсангиз тиббиёт ходимларига энг катта кўмакни берган бўласиз. Бирдамлигимиз эса дунёни ларза солаётган офат устидан ғолиб бўлишимизда ҳал қилувчи рол ўйнаши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Суратда : Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
20.03.2020 15:48:34
UZ: Коронавирус касаллиги тарқалиши туфайли хорижда қолаётган Ўзбекистон фуқаролари суратда рақами кўрсатилган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин.

____

RU: На фоне распространения в мире коронавируса (COVID-19), граждане Узбекистана, пребывающие за рубежом, могут обратиться в Посольство Узбекистана в Китае по указанным в карточке номерам.



20.03.2020 15:32:08
RU: Бахром Алматов: «Первые пациенты, у которых был диагностирован коронавирус, уже выздоравливают»

«Сегодня состояние пациентов с диагнозом коронавирус умеренно стабильное.

Первые пациенты, заразившиеся этим заболеванием, выздоравливают, чувствуют себя лучше. В наших медицинских учреждениях есть запас необходимых лекарств, медицинского оборудования, созданы все условия для своевременной диагностики и эффективного лечения».



20.03.2020 15:20:11
UZ:Баҳром Алматов: Коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда

«Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор.

Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Даволаш муасасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд».



20.03.2020 15:12:57
"Коронавирус" билан боғлиқ таътил вақтида зўр имконият.

📺“Ўзбекистон” МТРК ижодкорлари томонидан яратилган олтин архив.

📚Ўзбек адибларининг асарлари асосида яратилган радиокитоблар.

🎧“МТРК Aудиокитоблар” телеграм каналидаги аудио материаллар “Aудиокитоб”, “Мумтоз ғазаллар”, “Aудиоэртак”, “Нодир овозлар” рукнлари остида жойлаштириб борилмоқда.

🎼600 соат ҳажмида, 40 га яқин номда ўзбек ва жаҳон адабиётининг бадиий юксак намуналари ва 300 дан ортиқ халқ эртаклари сизга мунтазир.

📻“МТРК Aудиокитоблар” телеграм каналига обуна бўлинг.





Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
20.03.2020 15:07:36
RU: Может ли коронавирус стать причиной бесплодия?

«Нет, не может. Такой информации нет. Эксперты Всемирной организации здравоохранения пришли к выводу, что люди, переболевшие этой инфекцией, не подвергаются риску стать бесплодными. Я думаю, что это заболевание не влияет на репродуктивные функции», — сказал Бахром Алматов, директор Агентства санитарно-эпидемиологического надзора при Министерстве здравоохранения.



.
20.03.2020 15:04:14
Исириқ коронавирусда ёрдам берадими?

«Исириқ ушбу касалликка қарши тўғридан-тўғри ёрдам бермайди, лекин фойдали жиҳатлари кўп.

Исириқ нафас йўлларини тозалайди ва одамда аксиришни келтириб чиқаради. Аксирганда нафас йўлларида туриб қолган турли чанглар ташқарига чиқиб кетади», — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.



.
20.03.2020 15:03:35
RU: «Если граждане, заражённые коронавирусом, полностью выздоровеют, рецидива быть не может, поскольку это значит, что никаких осложнений нет. Только те, кто был выписан из больницы без полного выздоровления, подвергнуты риску попасть туда снова», — сказал Бахром Алматов, директор Агентства санитарно-эпидемиологического надзора при Министерстве здравоохранения.



.