Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 297 sahifa

21.03.2020 13:58:31
UZ: Зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида бепул жойлаштирилади.

Мурожаат учун телефон-телеграм:
+99897 414-44-33.



21.03.2020 13:55:15
UZ:Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хaтиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов карантин пайтида қариндош-уруғни зиёрат қилиш фазилати ҳақида



21.03.2020 13:50:31
UZ: ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжир реакцияси текшируви қандай амалга оширилади?

«Ушбу инфекция юқори нафас инфекцияси бўлгани учун юқори нафас йўлларида, бурун-халқум йўлларидан суртма олиб текширилади. Чунки вирус айнан шу ерларга жойлашади, ривожланади ва тарқалади. Биз ҳозирда шу усулда текширяпмиз.

Бундан ташқари, экспресс-тест усулида бемордан қон олиб текширилади, беморнинг нажаси, сийдигидан ҳам олиб текшириш мумкин», — Баҳром Алматов.



21.03.2020 13:42:01
ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси огоҳлантиради!

Ҳурматли фуқаролар!

Республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида хусусий тартибда ижарага берилаётган дала ҳовлиларга бормасликни сўраймиз.

Дала ҳовлиларнинг қисқа муддатларга ижарага берилиши, уларга турли ҳудудлардан фуқароларнинг ташриф буюриши, аксарият дала ҳовлиларда дезинфекция тадби рлари талаб даражасида олиб борилмаслиги ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги каби ҳолатлар ушбу жойларда вирусли инфекциялар юқиши ва тарқалишининг юқори хавфини келтириб чиқаради.

Карантин вақтида энг хавфсиз жой ўзингиз яшаб турган уйингиз эканлигини унутманг.

Ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа фуқароларимизнинг соғлиғини асраш ўз қўлингизда!

ИИВ Ахборот хизмати
21.03.2020 13:18:23
RU: Как избежать коронавируса? 7 основных рекомендаций

Источник


21.03.2020 13:18:23
UZ: Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия

Манба


21.03.2020 13:13:55
UZ: Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун қандай намуналар олинади?

Баҳром Алматов, Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори: Самарали фойдаланадиган усулимиз — ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжир реакцияси текширув усулидан фойдаланяпмиз. Республика бўйлаб ана шу усулда текшириш усулибини ташкил қилганмиз, чунки касалликни қанча барвақт аниқласак, шунча ёмон оқибатларнинг олдини олишимиз мумкин бўлади.

Текширишнинг бошқа усуллари ҳам бор. Экспрес тест усули ёки бошқа усуллар. Лекин булар кам самара берадиган, касаллик бошланиб бўлгандан кейин, диагноз қўйилгандан кейингина ўтказиладиган текширув усуллари ҳисобланади.

Ҳозирча бу усуллардан фойдаланмаяпмиз, лекин керак бўлса, фойдаланиш учун шароитимиз бор»



21.03.2020 13:00:01
UZ: 21 мартдан бошлаб нималар тақиқланмоқда?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

👉 кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);

👉 спа ва массаж салонлар;

👉чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);

👉караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;

👉компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

❗️Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.



21.03.2020 12:43:25
UZ: Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби: «Бугун қариндошга яхшилик қилиш — уларнинг олдига бормаслик бўлади».

‼️https://www.youtube.com/watch?v=uCA52SwmNEc‼️



21.03.2020 12:31:07
RU:«К сожалению, антибиотики не действуют на вирусы. Наоборот, у человека, который принимает антибиотики, снижается иммунитет. Без рекомендаций и назначений врача не рекомендуется принимать антибиотики», - главный Государственный санитарный врач Бахром Алматов



21.03.2020 12:27:23
UZ: 1003 рақами билан колл-центр ташкил этилган

Колл-центр қандай ишлаяпти? Томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=JW1aS0CGZ-8



21.03.2020 12:27:01
UZ: Антибиотиклар коронавируснинг олдини олиши мумкинми?

«Йўқ. Антибиотик вирусларга қарши восита эмас. Аксинча, антибиотиклар инсон иммунитетини туширади. Шунинг учун врач тавсиясисиз турли антибиотиклар қабул қилмаслигингизни сўрайман», — Баҳром Алматов.



21.03.2020 12:25:14
UZ: Коронавирус инфекциясини аниқлаш
тест-тизими ҳақида маълумот

COVID-19 инфекцияси мавжудлигини қандай аниқлаш мумкин?
Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси қандай тест-тизимини сотиб олди?
Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест қанча вақт давом этади?
Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.

Ҳудудларда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими мавжудми?
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.



21.03.2020 12:22:56
RU: «Риск заражения коронавирусом через мобильные телефоны крайне высок. Смартфоны необходимо периодически дезинфицировать», главный Государственный санитарный врач Бахром Алматов



21.03.2020 12:20:53
UZ: Бугунги кун ҳолатига кўра, дунёнинг 166 давлатида 275 мингдан ортиқ инсонда коронавирус касаллиги аниқланди.



21.03.2020 12:17:00
UZ: Коронавирус телефон орқали юқадими?

«Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши ҳам мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам кўчиб ўтади.

Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — Баҳром Алматов.



21.03.2020 12:15:22
Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг.

ЖОНЛИ ЭФИР👇

https://youtu.be/j3CEAezmD7Y
21.03.2020 12:13:55
UZ: «Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар», — Баҳром Алматов.



21.03.2020 11:59:27
RU: Кто является группой риска?

Течение болезни зависит от иммунитета человека
Люди пожилого возраста Уязвимой группой являются люди пожилого возраста и люди с хроническими болезнями и слабым иммунитетом - они более склонны к развитию тяжелых форм заболеваний.

Медицинские работники После фиксации случаев заболеваний, вызванных коронавирусной инфекцией, уязвимой группой являются медицинские работники.

Лица, имевшие прямой физический контакт с больным Прямой физический контакт с больным или с инфекционными выделениями. Например, через рукопожатие.

Лица, которые находились в закрытой среде с больными Лица, которые находились в закрытом помещении с больными коронавирусом на расстоянии до 2-х метров и более 15-ти минут.



21.03.2020 11:54:39
Soat 12:00da "UZREPORT TV" telekanalida jonli efirda Davlat Bosh sanitariya vrachi Bahrom Almatov ishtirokida koronavirus mavzusiga bag'ishlangan brifing o'tkaziladi.

В 12:00 в прямом эфире телеканала UZREPORT TV состоится брифинг главного Государственного санитарного врача Бахрома Алматова.