Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 293 sahifa

22.03.2020 12:05:09
Жаҳонгир Хидайходжаев, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси.
22.03.2020 12:03:50
UZ: «22 март ҳолатига кўра оператив штабларга 5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2820 нафар чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар.

Россия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Корея Республикасидан 7 та чартер рейслари орқали жами 1750 дан ортиқ фуқароларимиз Ўзбекистонга қайтарилди ва 14 кунлик карантинга олинди.

Турли йўналишларда 19 та чартер рейслари ҳамда Россия, Туркия ва Корея Республикасидан мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувга эришилди.

Россиянинг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазо чоралар кўришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга эришилди», — Жаҳонгир Хидайходжаев, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси.



22.03.2020 12:02:52
UZ: «Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновларини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги, ҳамда мамлакатимизнинг 53 та элчихоналари ва консуллик муассасаларида Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш учун Оператив штаблар тузилди.

Дипломатик ваколатхоналарнинг барча ходимлари ушбу штабларга бириктирилди, ваколатхона раҳбарлари эса штаб фаолиятига шахсан бошчилик қилмоқда», — Жаҳонгир Хидайходжаев, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси.



22.03.2020 12:00:10
⚡️Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган “тадбиркор”ларга қатъий чоралар кўрилади — Республика махсус комиссияси
22.03.2020 11:53:01
12:00 da "UZREPORT TV" telekanalida jonli efirda Tashqi ishlar vaziri maslahatchisi Jahongir Xidayxo'jayev ishtirokida brifing bo'lib o'tadi.

В 12:00 на телеканале UZREPORT TV пройдет брифинг Советника министра иностранных дел Жахонгира Хидайходжаева.
22.03.2020 11:46:29
RU: С 23 марта лицам, находящихся без средств индивидуальной защиты (масок) в общественных местах г.Ташкента, а также центров областей и Республики Каракалпакстан, начнут выдавать предупреждения.

С 6:00 25 марта за нарушение этого правила будет выписываться штраф в размере 1 базовой расчетной величины (223 тысячи сумов), при повторном нарушении штраф составит 3 БРВ (669 тысяч сумов).



22.03.2020 11:42:29
UZ: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди.

Дарҳақиқат, майитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади.

Мўътабар манбаларда ҳадиси шарифларга таянган ҳолда улуғларимиз қазо қилган одамнинг жаноза намозини тезлик билан адо этиб, дафн этишга шошилганлари баён этилган.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидалари – қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади.

Мазкур маърака-маросимлар хонадонларда ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати



22.03.2020 11:39:44
UZ: Ижтимоий тармоқларда «ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши» ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

‼️Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. 👆

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



22.03.2020 11:27:33
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.



22.03.2020 11:06:32
RU: В социальных сетях распространяется ложная информация «Каждому гражданину дается по 300000 сум в неделю»

‼️ Эти сообщения являются ложными и не соответствуют действительности ‼️

Хотим напомнить, что существует уголовная ответственность за распространение паники. 👆

Распространение в любой форме сведений и материалов, направленных на создание паники среди населения, наказывается штрафом от 66 млн. 900 тысяч сумов до 89 млн. 200 тысяч сумов или ограничением свободы от 3 до 5 лет либо лишением свободы от 3 до 5 лет.



22.03.2020 11:00:43
Koronavirusni birgalikda albatta yengamiz.

Telegram:

Call markaz:1003

You tube:https://www.youtube.com/c/KoronavirusInfoUz

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi va “Yoshlar” teleradiokanali qoʼshma loyihasi.



22.03.2020 10:24:43
Nima uchun qo'llarimizni yuvish juda muhim? 🙌
Ularni qachon yuvish kerakligini bilamizmi? ⏱
Bu haqda Ozodaxon sizga batafsil aytib beradi.

#OzodaxonHikoyalari #COVID19
22.03.2020 10:24:31
Почему же так важно мыть руки? 🙌
Знаем ли мы когда их нужно мыть? ⏱
Наша Озодахон расскажет вам об этом подробно.

#ИсторииОзодахон #мойтеруки #COVID19
22.03.2020 10:13:30
RU: 42-й случай COVID-19 выявлен в Узбекистане у гражданина, прибывшего из Швейцарии.
22.03.2020 10:11:31
UZ:Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
22.03.2020 09:54:53
Коронавирусни биргаликда енгамиз...

Telegram:

Call markaz:1003

You tube:https://www.youtube.com/c/KoronavirusInfoUz

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi va “Mening Yurtim” telekanali qoʼshma loyihasi.





Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
22.03.2020 09:43:20
⚡️ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ АХБОРОТИ

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
22.03.2020 09:43:20
⚡️ ИНФОРМАЦИЯ МИНИСТЕРСТВА ВНУТРЕННИХ ДЕЛ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
22.03.2020 00:49:46
UZ: Чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъэктлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъэктлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун Республика ҳудудларида шароитлар яратилганига қарамасдан, 20 март куни Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан икки фуқаро қочиб кетган.
Ўзининг бундай масъулиятсиз хатти-ҳаракати билан бу фуқаролар бошқаларнинг ва яқинларининг ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Бу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барчани алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатингиз билан нафақат ўзингиз, балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда қаттиқ жавобгарлик чоралари кўзда тутилган. Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклаши ва умуман олганда жамиятда одамлар орасида масофа сақлаши зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаби қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган бу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.
Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгарлигини таъкидлаймиз.

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия мурожаатидан



22.03.2020 00:39:01
​​RU: Свежие рекомендации от Всемирной Организации Здравоохранения:

- Призывает людей держать связь в социальных сетях и меньше контактировать в реальной жизни

- Советует отказаться от алкоголя и сигарет, так как это может увеличить риск развития тяжелой формы заболевания в случае заражения

Ну и не забывайте, что надо мыть руки и стараться не трогать лицо.