Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 223 sahifa

10.04.2020 16:28:17
Коронавирус қурбонлари сони бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.

Гап нимада?

Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган бўлса, 42 таси тузалиб кетган.

Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.

Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.

Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 35 мингдан ортиқ одам тузалган.

Манба: Коронавирусдан ўлиш бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда

Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.

Гап нимада?

Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган бўлса, 42 таси тузалиб кетган.

Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.

Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.

Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 35 мингдан ортиқ одам тузалган.

Манба: @zednewsuz



10.04.2020 16:04:29
RU: Сегодня, 10 апреля на специальном самолёте Министерства обороны Республики Узбекистан была выслана безвозмездная гуманитарная помощь, сформированная посольством Республики Узбекистан в Пекине и Генеральным консульством в Шанхае, а также медицинское оборудование, закупленное Министерством здравоохранения.

❗️В составе ценного груза привезенного из Китая имеется:

✔️ функциональные медицинские кровати;

✔️ аппараты искусственной вентиляции легких;

✔️ устройства для полимеразной цепной реакции (ПЦР);

✔️ Мешки Абму с масками для детей и взрослых;

✔️ цифровые рентгенодиагностические системы;

✔️ ультразвуковое оборудование с кардиологическим датчиком для эхокардиографии и сосудистой допплерографии, а также аппараты искусственной вентиляции легких для младенцев;

✔️ приборы для обнаружения билирубина через кожу;

✔️ лампы, предназначенные для хирургического вмешательства;

✔️ шкафы воздухозаборника;

✔️ хирургические столы;

✔️ столы, управляемые "гидравликой";

✔️ аналитическое оборудование “ANDiS 350”
и другие медицинские приборы.

❇️Также, на этом рейсе доставляется 10 аппаратов, обеспечивающих положительное давление в дыхательных путях, предоставленных фондом Джека Ма и компанией “Alibaba Group”, и благотворительные грузы в виде изделий медицинского назначения предпринимателя Гулбахор Тожимирзаевой и футболиста Одила Ахмедова.

Источник: Дунё ИА



10.04.2020 15:31:20
❗️НАМАНГАНДА ҲАМ ТЎРТ НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Наманган вилоятидаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.





Манба: @ssvuz
10.04.2020 15:23:34
❗️Карантин даврида коммунал хизматлар учун тўловларни онлайн амалга ошириш мумкин

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов иштирок ўтказилган брифингда маълум қилинди.

🔹 Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Telegram тармоғида @mibuzbot электрон алоқа боти очилди.

📱Бот каналига кириб "старт" тугмасини босинг, кейин уни мобил телефон рақамига уланг.

🚰 Яшаш жойингиз ҳамда коммунал хизмат тури бўйича шахсий ҳисоб рақамингизни киритинг.

📟 Ҳисоблагич фотосуратини жўнатиб, тўловларни кузатиб боринг ва қарздорликни тўлаш имкониятига эга бўлинг.

Бундай қулайликлар Мажбурий ижро бюросининг расмий www.mib.uz сайтида ҳам яратилган.



10.04.2020 15:01:03
❗️Қайси касб эгалари коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкинлиги маълум қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда шундай деди:

— "Контингент риска" деган тушунча бор, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган аҳоли қатлами, хавф бевосита касбига боғлиқ бўлган соҳада ишловчи фуқароларимиз мавжуд.

⚡️ Булар, биринчи навбатда беморлар билан мулоқотда бўладиганлар, яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, шифокорлар, фельдшерлар.

Бугунги кунда улар касалланмаслиги учун махсус тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида тез тиббий ходимлари, шифохоналар, оилавий поликлиникалардаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган регистратура ходимлари, қабул бўлимидаги шифокорлар, ҳамшираларни ТЕКШИРИШ режалаштирилган.

⚡️ Шунингдек, жамоатчилик билан кўп ишлайдиган касб эгалари бор. Булар кассирлар, сотувчилар бўлиши мумкин.

Умуман, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларининг РЎЙХАТИ шакллантирилган. Ушбу касб эгаларини эпидемиологик кўрсатмага асосан текшириш ишлари режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👇

Видео




10.04.2020 14:52:50
2020 йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдирилиб, унинг ўрнига жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари Форумнинг виртуал платформаси доирасида онлайн режимда бўлиб ўтадиган 9½: “Коронавирус қонунлари” махсус халқаро форум ўтказиляпти.

Онлайн форумнинг мақсади – турли юридик касб вакиллари-етакчи юристлар томонидан COVID-19 пандемияси шароитида жамият ҳаётининг ҳуқуқий аспектларини муҳокама қилиш.

Мазкур онлайн форум доирасида 10 апрель куни Тошкент вақти бўйича соат 15:45дан 16:45га қадар ўтказиладиган адлия вазирлари очиқ мажлисида “Пандемия шароитида давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги” мавзусида Ўзбекистон адлия вазири Р. Давлетов чиқиш (тақдимот) қилиши ҳам режалаштирилган.

Онлайн форум доирасида инсон ҳуқуқлари, шартнома мажбуриятлари, давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги, суд тизимининг фаолияти, ахборот майдони, санитар чекловлар режими, халқаро ҳамкорлик, жиноятчиликка қарши кураш, бизнесни юритиш ва пандемия шароитида иқтисодий, ижтимоий ва давлат ривожланишининг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

👉 Сессиялар форумнинг сайтида онлайн трансляция қилинади
https://spblegalforum.ru/online2020.



10.04.2020 13:37:09
UZ: Бугун, 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга олиб келинди.

❗️Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибида:

✔️ функционал тиббий кроватлар;

✔️ ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ полимераза занжирли реакцияси қурилмалари;

✔️ болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар;

✔️ рақамли рентген диагностика тизимлари;

✔️ эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар;

✔️ жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар;

✔️ ҳаво қабул қилиш шкафлари,

✔️ жарроҳлик амалиёти столлари,

✔️ гидравлика билан бошқариладиган столлар,

✔️ “ANDiS 350” таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.

❇️Шунингдек, “Alibaba Group” компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, футболчи Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинди.

Манба: Дунё АА



10.04.2020 13:09:08
UZ: Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро А.Ж. карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни Интернет тармоғи орқали тарқатиш мақсадида, 2020 йил 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган “Коронавирус” штабига қўнғироқ қилиб, штаб навбатчисига “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.

Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: @HShamsutdinov



10.04.2020 13:01:45
Бугун АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

❗️Мамлакат бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда фуқароларимиз касал бўлган.

❗️Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

❗️Мулоқотда бўлганларни таҳлил қилганимизда, инфекция 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқагани аниқланди.

❗️Чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг @aoka_uz телеграм саҳифаси орқали онлайн ёритиб борилмоқда.



10.04.2020 12:58:57
Карантин вақтида тўловларни амалга оширишда банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланинг.





Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент вилояти Бош бошқармаси
10.04.2020 12:16:56
🦠UZ: Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилаётган чеклов чоралари, янги тартиблар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг инглиз тилидаги таржимаси билан Адлия вазирлигининг @leginf телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

❗️Каналга уланинг ва янгиликлардан инглиз тилида хабардор бўлиб боринг.

_____________________

🦠 RU: Теперь свежие данные о введенных в целях предотвращения распространения коронавирусной инфекции ограничительных мерах и информация о принимаемых нормативно-правовых актах доступны на английском языке на телеграмм-канале Министерства юстиции @leginf.

❗️Присоединяйтесь к каналу и получайте новости на английском языке.



10.04.2020 12:01:08
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в работе внеочередного саммита Тюркского совета, который пройдет в формате видеоконференции и будет посвящен вопросам координации общих усилий в борьбе против распространения коронавируса.
В соответствии с повесткой дня стороны обменяются мнениями о проводимых первоочередных мероприятиях по недопущению распространения пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10.04.2020 11:47:42
Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ёрдамида COVID-19 ҳақида фильм тайёрлашга киришди.

Фильм кинохроника кўринишида бўлиб, унда вируснинг Ўзбекистонда тарқалиши, шунингдек COVID-19 пандемиясига қарши курашда ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар акс эттирилади.

Унда коронавирус билан касалланганлар учун қурилаётган шифохоналар ҳақида лавҳалар, ҳукумат аъзолари, тиббиёт ходимлари, экспертлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда тузалиб чиққан беморларнинг интервьюларига кенг ўрин берилади.



10.04.2020 11:19:24
UZ: Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 42 782 та ҳолат аниқланган.

— Тошкент шаҳрида – 6 785 та ҳолат;

— Фарғона вилоятида – 5 430 та ҳолат;

— Тошкент вилоятида – 5 341 та ҳолат;

— Самарқанд вилоятида – 4 465 та ҳолат;

— Қашқадарё вилоятида – 3 562 та ҳолат;

— Сирдарё вилоятида – 3 233 та ҳолат;

— Наманган вилоятида – 2 699 та ҳолат;

— Андижон вилоятида – 2 313 та ҳолат;

— Жиззах вилоятида – 1 870 та ҳолат;

— Сурхондарё вилоятида – 1 792 та ҳолат;

— Хоразм вилоятида – 1 693 та ҳолат;

— Бухоро вилоятида – 1 628 та ҳолат;

— Қорақалпоғистон Республикасида – 1 401 та ҳолат;

— Навоий вилоятида – 570 та ҳолат.

❗️Қоидабузарларнинг ҳар бири ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилган.



10.04.2020 11:13:00
🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1.601.984 нафарни ташкил этди, 355.066 нафар бемор соғайган, 95.731нафари вафот этган - Johns Hopkins University

🇪🇸Испанияда карантин майга қадар узайтирилди, мамлакатда вафот этганлар сони камаймоқда - Reuters

🇧🇪Бельгия мамлакатда карантинни бекор қилиш стратегияси доирасида оммавий тест текширувини ўтказиш суръатини оширмоқда - Politico

🇷🇺Россияда коронавирусга 1 миллиондан ортиқ тест текшируви ўтказилди, ҳозирда 171 минг киши COVID-19га гумон қилиниб тиббий назорат остида. Коронавирус пандемияси туфайли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жорий этилган чекловлар 9 апрелдан 56 вилоятда енгиллаштирилди - TASS, Gazeta.ru

🇮🇹Италияда қабул қилинган чекловчи чоралар ижобий таъсир кўрсатди, касалликнинг янги ҳолатлари сони нолга яқинлашмоқда - Politico

🇳🇿Янги Зеляндияда 25 мартдан эътиборан жорий қилинган қатъий чоралар туфайли коронавирус тарқалиши тўхтатиб қолинди, бироқ карантин яна 2 ҳафтага узайтирилади - The Hill

🇸🇬Бир кунда Сингапурда COVID-19 юқтирган 287 нафар бемор қайд этилди. Мамлакатда 1910 та коронавирусдан зарарланган ҳолат аниқланган, шундан 6 нафари вафот этган- Ministry of Health

🇺🇸 АҚШ пандемия оқибатларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2,3 трлн доллар миқдорида кредит ажратади. Мамлакатда ишсизлар сони 17 миллионга яқинлашди - The Federal Reserve System

🇩🇪Германияда ҳукумат инқироз вақтида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ортиқча тадбирларни енгиллатишга чақирмоқда, чунки пандемия оқибатида атмосфера ифлосланиш даражаси сезиларли камайган - Spiegel

🇫🇷Франция инқирозга қарши харажатларни 100 млрд еврога оширди - Reuters

📲 ZOOM платформасида маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ янгиликларга Google шу заҳоти муносабат билдирди ва Google Meet видеоконференцияси учун платформасида фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтирди.

🇨🇳Таниқли бизнесмен Жек Ма хорижий мамлакатларга хайрия ишларини амалга ошириш, хусусан, тиббий шахсий ҳимоя воситасини етказиб беришни таъминлаш орқали мамлакат мавқеини яхшилашга ёрдам бермоқда - Bloomberg

⚡️Агар давлатлар пандемия зарбаларини юмшатиш бўйича профилактик чораларни кўрмаса, коронавируснинг иқтисодий оқибатлари бутун дунёда ярим миллиарддан ортиқ кишини қашшоқлашишига олиб келиш хавфи мавжуд - Bloomberg

@aoka_uz

10.04.2020 11:13:00
🌎 Общее количество зараженных коронавирусом по всему миру составляет 1.601.984 человек, 355.066 - выздоровели, 95.731 погибли - Johns Hopkins University

🇪🇸В Испании карантин продлится до мая, число погибших в стране замедляется - Reuters

🇧🇪Бельгия наращивает темпы массового тестирования населения в рамках стратегии вывода страны из карантина - Politico

🇷🇺В России проведено более 1 млн тестов на коронавирус, под меднаблюдением из-за подозрения на COVID-19 находится 171 тыс человек. Ограничения, ранее введенные для населения и бизнеса из-за пандемии коронавируса, к вечеру 9 апреля были смягчены в 56 из 85 российских регионов. TASS, Gazeta.ru

🇮🇹Принятые ограничительные меры в Италии дали положительный эффект, количество новых случаев заболевания приближается к нулю - Politico

🇳🇿Благодаря строгим ограничительным мерам в Новой Зеландии, принятые с 25 марта, распространение коронавируса удалось сдержать, тем не менее карантин продлен еще на 2 недели - The Hill

🇸🇬За сутки в Сингапуре зафиксировано 287 новых пациентов с COVID-19, всего зараженных насчитывается 1910, из которых 6 с летальным исходом - Ministry of Health

🇺🇸 США дополнительно предоставит кредиты на сумму до 2,3 трлн. долларов для поддержки малого и среднего бизнеса, пострадавших от последствий пандемии. Число безработных приближается к 17 млн. - The Federal Reserve System, Politico

🇩🇪В Германии власти призывают ослабить чрезмерные меры по защите окружающей среды во время кризиса, поскольку последствия пандемии уже значительно снизили уровень загрязненности атмосферы - Spiegel

🇫🇷Франция увеличила расходы на антикризисные меры до 100 млрд. евро - Reuters

📲На фоне новостей касательно утечки данных на платформе ZOOM, Google моментально отреагировала и усилила конфиденциальность пользователей в своей платформе для видеоконференций Google Meet

🇨🇳Известный бизнесмен Джек Ма помогает улучшить имидж страны за рубежом посредством оказания благотворительной деятельности зарубежным странам, в частности обеспечением поставок медицинских средств индивидуальной защиты - Bloomberg

⚡️Экономические последствия от коронавируса грозит обнищанием более полумиллиарда человек по всему миру, если страны не примут превентивные мер для смягчения удара - Bloomberg

@aoka_uz

10.04.2020 10:58:04
09 апреля 2020 года. Показатели нарушений правил карантина по состоянию на 22:00 часа.

Источник: @tergov_uz



10.04.2020 10:48:19
2020 йил 09 апрель соат 22 :00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Манба: @tergov_uz



10.04.2020 10:24:49
Самарқандда карантинда бўлган мингдан ортиқ одамга уйига жавоб берилди

Самарқандда карантинда бўлган яна бир гуруҳ фуқароларга уйига кетишга рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Kun.uz`га хабар қилди.

1 058 нафар ўзбекистонликлар Қозоғистондан поездда Самарқандга олиб келинган ва хавфсизлик сабаб карантинга олинганди. Улар икки ҳафта давомида Самарқанддаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган Қуролли кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш марказида карантинда бўлишди.

14 кун давомида бу 1 058 кишида коронавирус аломатлари аниқланмади.

Карантинда бўлганларнинг 72 нафари маҳаллий самарқандлик бўлган. Қолганлар республиканинг барча вилоятларидан Самарқандга карантинга келтирилган. Уларнинг ярмига яқини водий вилоятларидан. 952 фуқаро 8 апрель куни махсус ташкиллаштирилган автобусларда уйларига жўнатилди.

9 апрель куни кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус йўналиши бўйича яна 105 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилди. Самарқанд темирйўл вокзалидан улар махсус поезд билан жўнаб кетишди.



10.04.2020 10:00:12
UZ: 2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда.

------------------

RU: По состоянию на 10 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 624.

Манба: @ssvuz