Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 220 sahifa

11.04.2020 23:51:48
❗️Фарғоналик коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.



11.04.2020 23:37:54
❗️2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 11 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 767.

Манба: @ssvuz



11.04.2020 23:08:33
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон Президенти беларусь халқига дўстона ёрдам юборди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шакллантирилган юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.

Дўстона ёрдам мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги самолётида Минскка етказилади.

Манба: "Дунё" АА

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇿🇧🇾 Президент Узбекистана направил дружественную помощь народу Беларуси

В состав груза, который был сформирован Министерством по чрезвычайным ситуациям Узбекистана, вошли медицинские маски и перчатки, защитные комбинезоны, антисептики и другие предметы медицинского назначения, необходимые для борьбы с коронавирусом.

Дружественная помощь будет доставлена в Минск на самолете Минстерства обороны нашей страны.

Источник: ИА "Дунё"



11.04.2020 22:33:27
Беморлар (ўзини соғлом ҳисобловчилар ҳам, чунки улар ҳам вирус юқтирган, лекин ўзлари бундан бехабар бўлишлари мумкин) нега маска тақиб юришлари кераклигини тушунтиривчи кўргазмали мисол.

Газлар ва суюқликларнинг оқимларини визуализация қилиш билан шуғулланувчи LaVision компанияси инсон нафас олганда ва гапираётганда ҳаво қай тариқа тарқалишини кўрсатиб берди.

Англаш қийин эмаски, агар инсон касалланган ва маска тақмаган бўлса вирус унинг ҳамсуҳбати организмига осонгина кўчиб ўтиши мумкин.

Манба: @shokirjonov
11.04.2020 22:23:56
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



11.04.2020 21:31:29
UZ: Biz siz bilan!
Uyda qoling.

Sevara Nazarxon 1197 call-markazining koʻngillilar guruhiga qoʻshildi va jarayon qanday ketayotganligi toʻgʻrisida soʻzlab berdi.


Мы с вами!
Оставайтесь дома.

Севара Назархан присоединилась к команде волонтёров call-центра 1197 и рассказывает как идёт работа.

#uydaqoling #оставайтесьдома #stayhome #сидидома #yoshlar #staybehealthy #мойтеруки #волонтеры #volunteers #workfromhome #birgayengamiz #birgakurashamiz #вместепобедим #stayhomesavelives

https://t.me/poytaxt_yoshlari
11.04.2020 20:38:45
UZ: Biz siz bilan!
Uyda qoling.

Sevara Nazarxon 1197 call-markazining koʻngillilar guruhiga qoʻshildi va jarayon qanday ketayotganligi toʻgʻrisida soʻzlab berdi.


Мы с вами!
Оставайтесь дома.

Севара Назархан присоединилась к команде волонтёров call-центра 1197 и рассказывает как идёт работа.

#uydaqoling #оставайтесьдома #stayhome #сидидома #yoshlar #staybehealthy #мойтеруки #волонтеры #volunteers #workfromhome #birgayengamiz #birgakurashamiz #вместепобедим #stayhomesavelives

https://t.me/poytaxt_yoshlari
11.04.2020 19:23:44
UZ: Хонанда Севара Назархон карантин вақтида муҳтож кишиларга кўмак берувчи 1197 рақами Call-марказ фаолиятига ёрдамлашди.

Маълумотларга кўра марказга бир кунда 200 мингдан ошиқ қўнғироқлар келиб тушмоқда.



11.04.2020 19:00:41
❗️Карантин вақтида uydaqoling.uz портали электрон хизматлари билан ишга туширилди

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM Ягона интегратори IT-Park ёрдами билан бирга карантин вақтида uydaqoling.uz портали электрон хизмати билан ишга туширди.

Мазкур порталда аҳоли учун карантин режимида энг долзарб ва муҳим хизматлар кўрсатилган. Портал орқали уйдан туриб барча хизматлардан тўлақонли фойдаланиш мумкин.

uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда овқатларга ёки маҳсулотларга буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш интернет хизматларидан ва ҳоказо…

Ҳозирги кунга қадар порталда 190 дан ортиқ хизмат ўрин олган. Тақдим этилаётган интернет-хизматлари кенгайтириб борилмоқда.
11.04.2020 18:49:08
Уйда ҳам сифатли таълим олса бўлади! Албатта «Масофавий таълим»га қўшилиб, билим олинг!

@masofatalim



11.04.2020 18:34:00
Бугун АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар билан ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Карантин даврида "тонировка"нинг муддати узайтириладими? Агар муддати ўтган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓"Доставка" хизмати автотраспорт воситаларига Тошкент шаҳрининг бир туманидан бошқа туманига ҳаракатланиш мумкин эмас деб эшитдим, бу ҳақиқатга қанчалик мос?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Автотранспортимга стикер олганман, лекин уч кун олдин автотраспортимни техник кўриги муддати тугади. Транспортимни ҳайдашим мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Супермаркетда ишлайман. Ҳамкасбларимда стикер бор, менда эса машина йўқ. Ҳамкасбларим мени ишга олиб борса бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

➖➖➖

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видеолавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

🌀 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



11.04.2020 18:19:40
🇺🇳 UZ: Йигирма биринчи асрнинг энг йирик эпидемиялари ва қурбонлар сонининг ортиши.

______

🇺🇳RU: Крупнейшие эпидемии двадцать первого века и рост числа жертв.



11.04.2020 18:12:11
UZ: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўздавкарантин инспекцияси тадбиркорларга мурожаат билан чиқди.

Карантин даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан халқимиз ва хориж бозорларини таъминлаш истагида бўлган тадбиркорлар учун ушбу маълумотлар асқотади.

———————

RU: Инспекция «Уздавкарантин» при Кабинете Министров обратилась к предпринимателям.

Эта информация пригодится предпринимателям, желающим обеспечить наш народ и иностранные рынки сельскохозяйственной продукцией в периода карантина.



11.04.2020 17:10:38
Бугун АОКА штабида Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар билан ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Банкдан АВТОКРЕДИТ олганман. Банклар кредит таътили бериши тўғрисида эълонлар чиқмоқда. Ушбу таътил менга ҳам тегишлими? Фоизлар тўловлари ҳам кечиктириладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Пенсионер карантин даврида яшаш манзилида бўлмаса, унга ПЕНСИЯ ПУЛИ қандай етказилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Карантин даврида ОМОНАТ МУДДАТИ тугаса ёки унинг фоиз тўловларини олиш фурсати етса, мижоз банкка бормаслиги учун нима қилиши керак?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видеолавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

🌀 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



11.04.2020 16:52:26
UZ: Нега қўлни совунлаб ювиш муҳим?

Ушбу видеони албатта кўринг, унда бу саволга батафсил ва тушунарли жавоб берилган.

____________

RU: Почему важно мыть руки с мылом?

Обязательно посмотрите это видео, в нём очень подробно и понятно отвечают на этот вопрос.

Манба/ Источник: Vox телеканали
11.04.2020 16:43:49
Бугун АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар билан ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.


❓Давлат ўқувчиларни интернет билан таъминлаши шарт. Шу талаб тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ҳар куни ота-оналардан фарзандлари дарс қилаётгани ҳақида видеоролик олиб, шаҳар халқ таълими бошқармасига юборишни сўрашяпти. Шу тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Президент мактаблари телевизион дарсларни тайёрлашга жалб этилганми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Фарзандим доим уй вазифасини бажариб, ўқитувчиларга юборади. Лекин электрон кундаликка баҳо қўйилмаган. Бунга ким жавобгар?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

➖➖➖

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

🌀 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



11.04.2020 15:04:23
🌐 Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси ҳолати

Дунё миқёсида 1 699 019 киши коронавирусдан зарарланган, 102 782 киши вафот этган, 376 976 нафар бемор соғайган — Johns Hopkins University

Давлатлар бўйича COVID-19 беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ – 501.560
2. 🇪🇸 Испания – 158 273
3. 🇮🇹 Италия – 147 577
4. 🇫🇷 Франция – 125 931
5. 🇩🇪 Германия – 122 171
6. 🇨🇳 Хитой – 82 971
7. 🇬🇧Буюк Британия – 74605
8. 🇮🇷Эрон – 68 192
9. 🇹🇷 Туркия – 47 029
10. 🇧🇪 Белгия – 26 667

🇺🇿 Ўзбекистон – 729

@aoka_uz

11.04.2020 15:03:41
🌐 Ситуация с коронавирусом в мире

Во всем мире 1 699 019 случаев заражения, погибли 102 782, вылечились 376 976 человек — Johns Hopkins University

Количество пациентов с COVID-19 по странам:

1. 🇺🇸 США – 501.560
2. 🇪🇸 Испания – 158 273
3. 🇮🇹 Италия – 147 577
4. 🇫🇷 Франция – 125 931
5. 🇩🇪 Германия – 122 171
6. 🇨🇳 Китай – 82 971
7. 🇬🇧 Великобритания – 74605
8. 🇮🇷Иран – 68 192
9. 🇹🇷 Турция – 47 029
10. 🇧🇪 Бельгия – 26 667

🇺🇿 Узбекистан – 729

@aoka_uz

11.04.2020 15:00:03
2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 11 апреля 2020 года 14:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 729.

Манба: @ssvuz
11.04.2020 14:25:36
UZ: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда "СOVID-19" бўйича миллий қўлланма" яратилди.

Қўлланмада COVID-19ни бошқариш алгоритми, жумладан, мулоқотда бўлган шахсларни, шубҳали ҳамда тасдиқланган ҳолатларни бошқариш, янги коронавирус туфайли келиб чиққан касалликнинг енгил формаси билан касалланган беморни уйда парвариш қилиш ва мулоқотда бўлган шахсларни бошқариш тактикасига батафсил тўхталиб ўтилган.

Шунингдек, қўлланмада коронавирус билан шубҳаланган шахсларни лаборатор текширувидан ўтказиш намуналарини олиш ва уларнинг транспортировкаси, касалланган беморларни клиник бошқарув, тиббиёт муассасаларида коронавирусга қарши курашиш учун инфекцион назорат чораларини ташкил этишда тиббиёт ходимларининг ваколат ва мажбуриятларига кенг ўрин ажратилган.

Коронавирус инфекцияси аломатлари сезилган беморларни, халқаро стандартлар асосида, самарали даволаш бўйича тавсиялардан тортиб, соғайган беморларни реабилитация қилишгача бўлган жиҳатлар акс этган.

Мутахассислар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган ушбу қўлланма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги COVID-19 коронавируси бўйича тавсиялари асосида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, доктор Лианне Куппенс раҳбарлиги остида малакали мутахассислар томонидан тайёрланди.

Манба: @ssvuz