Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 224 sahifa

10.04.2020 09:02:35
Бугун, 10 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Республика давлат санитари-эпидемиология осойишталик агентлиги

Спикер:
Б. Алматов — Агентлик директори

🕙 13:00 ➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер:
А. Шарипов- Меҳнат инспекцияси бош инспектори

🕙 14:00 ➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер:
С. Боймуродова — матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Спикер:
Ф. Тошпулатов — матбуот котиби

🕙 16:00 ➖ "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти

Спикер:
У. Ибрагимов— бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.
10.04.2020 04:13:01
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



10.04.2020 01:09:26
😷 Коронадайджест:

♦️ 9 апреля в Узбекистане количество заразившихся коронавирусом увеличилось на 36 и составляет 582. Сегодня от коронавируса выздоровели еще 8 человек, общее количество выздоровевших — 38

♦️ В ЦГУ приостановили выдачу разрешительных стикеров и объявили список лиц, которые смогут ездить без стикера во время карантина

♦️ Более 70 тыс. узбекистанцев сдали тест на коронавирус

♦️ В Ташкенте 6-й роддом попал под карантин

♦️ В ЦБ рассказали, как пенсионеры смогут получать пенсии во время карантина

♦️ «Из-за коронавируса в Узбекистане резко снизилось количество других заболеваний». Интервью с Бахромом Алматовым

♦️ Администрация Президента начала принимать предложения от бизнеса по поддержке экономики



10.04.2020 01:08:14
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹9 апрель куни коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари 36тага ошиб, 582тага етди. 8 киши тузалди ва энди соғайганлар сони – 38 нафар.

🔹86 минг киши карантинда қолмоқда. 70 мингдан ортиқ одамдан тест олинган. Тошкентда 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилди.

🔹Ўзбекистонда коронавирус сабабли бошқа юқумли ва юқумли бўлмаган қатор касалликлар кескин камайди.

🔹Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди, стикерни 33 минг киши олиб улгурди. Рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди.

🔹Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги 25 йилликдаги энг паст ўсиш суръати қайд этилиши мумкин. Корхоналар фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 трлн сўм ажратилади.



09.04.2020 23:06:48
UZ: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш марказида амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент шаҳри бўйича 2020 йил 9 апрел куни бўйича маълумот.

👉🏻Марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 100 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

👉🏻Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ” нинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

👉🏻Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 14908та мурожаат келиб тушган бўлиб (1 кун - 787та, 2 кун – 1 190та, 3 кун – 2057та, 4 кун – 2047 та, 5 кун – 2318та, 6 кун – 2170та, 7 кун – 2086та, 8 кун- 2253та), ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

👉🏻Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 17 324 та (1 кун - 773та, 2 кун – 1684та, 3 кун - 2009та, 4 кун – 2290та, 5 кун – 3237та, 6 кун – 2211та, 7 кун –2507та, 8 кун – 2613та) хонадонга умумий 2 миллиард 425 миллион 360 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кўнгилли ёшлар билан биргаликда Тошкент шаҳрида карантинга олинган 160 та шифокор ва Учтепа туман Халқ таълими бўлими 30 та ходими хонадонларига 16 турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказилди.





Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати
09.04.2020 22:35:03
UZ: Ижтимоий тармоқларда ва Telegram каналларда тарқатилаётган, хабар сиреналари ўрнатилаётгани ва улар орқали комендантлик соати эълон қилиниши ҳақидаги аудио ва фотоматериаллар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

‼️ Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ‼️
--------------------
RU: Распространяемые в социальных сетях и Telegram-каналах аудиозапись и фотоматериалы об установке сирен для якобы объявления комендантского часа являются ложными и не соответствуют действительности ‼️

‼️ Распространение в любой форме сведений и материалов, направленных на создание паники среди населения, наказывается штрафом от 66 млн. 900 тысяч сумов до 89 млн. 200 тысяч сумов или ограничением свободы от 3 до 5 лет либо лишением свободы от 3 до 5 лет ‼️
09.04.2020 22:30:26
ЮНИСЕФнинг "U-Report Uzbekistan" Халқаро ёшлар лойиҳаси сўровнома ўтказмоқда:

❓Сизнингча, коронавирусга оид қандай маълумот манбалари самарали?

📣 Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада қатнашинг:

@UReportUzbBot

✔️ Сўров якунида COVID-2019 га оид билимларингизни синаб кўриш имконияти бор.

✊ ЎЗИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ!

Натижалар БМТ агентликларига коронавирус ҳақида ёшларни хабардор қилишда миллий ҳамкорларга ёрдам бериш учун ишлатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Международный молодежный проект ЮНИСЕФ "U-Report Uzbekistan" проводит опрос:

❓Какие источники информации о коронавирусе вы считаете эффективными?

📣 Примите участие в опросе, перейдя по ссылке ниже:

@UReportUzbBot

✔️ В конце опросника Вы сможете проверить свои знания о COVID-2019 и о мифах про него.

✊ ПРОВЕРЬТЕ СВОИ ЗНАНИЯ!

Результаты опроса Ю-Репорт будут использованы агентствами ООН для содействия национальным партнерам в информировании молодёжи о COVID-2019.



09.04.2020 22:21:34
Ижтимоий тармоқларда пиёз коронавирусни ўлдириши ҳақида нотўғри маълумот берилган видео тарқалди.

Видеода ўзини Зилола деб таништирган хоним пиёзнинг хусусиятларини жуда ишонарли тасвирлашга уринади. У пиёзни бўлакларга бўлиб, хонадон бўйлаб қўйиб чиқишни тавсия қилган.

Kun.uz мухбири бу маълумотни текшириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга қарши кураш штаби масъул ходими Саидмурод Саидалиев билан боғланди.

«Пиёз организм учун фойдали маҳсулотлиги, жумладан бактерицид хусусиятга ҳам эга экани шубҳасиз. Лекин вирусларни ўзига тортиб олиши ва ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас.

Бўлакларга бўлиб уйга сочиб чиқишнинг коронавирусдан ҳимоялаши ва бу касалликка даво бўлиши илмий жиҳатдан умуман асосланмаган. Пиёз ҳам кесиб қўйилса, ҳар қандай бошқа сабзавот сингари вақт ўтиб эскиради, қораяди ёки бошқа тусга киради. Бу асло вирусларга боғлиқ эмас», деди Саидмурод Саидалиев.

Юртдошларимиздан интернетдаги «мутахассис»лар эмас, бевосита соҳа вакилларидан маслаҳат олишни тавсия қиламиз.



09.04.2020 20:01:43
❗️Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҲАҚИҚАТГА ЗИД.

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган. Вазирлик:

➖ ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш КИРИТИЛМАГАНИНИ маълум қилади ва

➖ абитуриентларни ЁЗГИ ИМТИҲОН ҳамда синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради!

🌀 Республикамиздаги 47 та тиббиёт коллежини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш белгиланган. Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: @aoka_uz
09.04.2020 19:43:30
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



09.04.2020 18:42:51
Бугун АОКА штабида Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг ўтказилди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар билан ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.


❓Агар касалликка чалинган фуқароларнинг 97 фоизи соғайиб кетаётган бўлса, бунақа қатъий карантин тадбирлари нимага керак?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️

❓Мен ҳозир шаҳарнинг ўзим яшайдиган ҳудуддан бошқа ҳудудида сабабсиз пиёда юрсам, жаримага тортиламанми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️

❓Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун берилган махсус рухсатномаларнинг нечтаси рад этилди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️

❗️Бугун рўйхат янгиланибди, энди қайси транспорт воситалари махсус рухсатнома стикерисиз ҳаракатланиш мумкин?

👉 ЖАВОБ: бу ерда

〰️〰️〰️

▪️Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👇

Видео




09.04.2020 18:26:26
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар диққатига !!!

✅Экспорт қилувчиларга маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг ошган қисми инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилиб бериш орқали қоплаб берилади.

Маълумот учун: (71) 252 16 75, info@epauzb.uz

✅Халқаро юк ташувлар ҳамда экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланадиган тадбиркорлар, энг мақбул транспорт йўналишларини аниқлаш ҳамда ташувлар давомида муаммолар юзага келган тақдирда

Транспорт вазирлигининг 1167 ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги нинг (71) 238-52-52 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: @mintrans_uz



09.04.2020 17:41:09
❗️Карантин даврида илмий анжуманлар, халқаро конференциялар тўхтатилмайди, онлайн шаклда ўтказилади

Бу ҳақда АОКА штабида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

❗️«Карантин даврида олий таълим тизимидаги олимлар мулоқоти, илмий анжуманлар қолдирилмайди. Онлайн шаклда ўтказилади. Бунда тезислар ва маърузаларни қабул қилиш, уларни етакчи олимлар томонидан таҳририй қайта ишлаш, тўпламларни чоп этиш замонавий ахборот коммуникациялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади», — деди Фарҳод Бабашев.

‼️ Яъни, анжуманда қатнашиш учун ташкилотчилар ва иштирокчиларнинг уйидан чиқиши ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.

✔️ Халқаро анжуманларни ҳам шу тартибда ўтказиш режалаштирилган.

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👇

Видео

〰️〰️〰️〰️〰️



09.04.2020 17:27:32
❗️Яна 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Манба: @ssvuz



09.04.2020 17:22:28
❗️Не потверждена информация о том, что в Самаркандской области директор школы заставлял учителей ходить по домам, для обучения учеников

Об этом было сообщено на брифинге в штабе АИМК с участием руководителя управления Министерства народного образования Дониера Эрматова.

«По приказу Министерства народного образования в четвертой четверти школьники обучаются с помощью видеоуроков. В приказе, который был выпущен для общественности, указано учителям работать удаленно.

🔻 Самаркандское управление народного образования расследовало ситуацию и сообщило о том, что сообщение НЕ СООТВЕТСТВУЕТ действительности», — сказал Дониёр Эрматов.

📎 Вы можете посмотреть полную версию брифинга на этом видео, трансляции телеканала Uzreport TV 👇

Видео

〰️〰️〰️〰️〰️



09.04.2020 17:11:28
Ўзбекистонда профилактика чораларига оммавий риоя қилиш – грипп, гепатит, овқатдан заҳарланиш каби касалликлар сони кескин камайишига олиб келди.

Бу ҳақда Kun.uz мухбири билан суҳбатда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.

«Нафақат юқумли касалликлар, балки бошқа касалликлар бўйича ҳам қизиқ маълумотларга дуч келяпмиз. Маиший можаролар, автоҳалокатлар ортидан келиб чиққан жароҳатлар, тўйиб овқатланишдан бўкиб қолиш, ичкилик туфайли келиб чиққан касалликлар деярли учрамай қолган.

Биз мана шу синов давридан ўзимизга керакли хулосалар чиқаришимиз ва шифокорларнинг тавсиялари бежиз эмаслигини англаб етишимиз керак», – дейди Алматов.

Аллергия ва коронавирусни қандай фарқлаш мумкин? Иммунитетни кучайтириш учун қайси маҳсулотлар тавсия этилади? Киши ҳам коронавирус, ҳам мавсумий касалликка бирданига чалиниши мумкинми? Интервьюни ўқиб, шу саволларга ҳам жавоб олиш мумкин.



09.04.2020 16:41:20
❗️Самарқанд вилоятида мактаб директори ўқитувчиларни болаларнинг уйига бориб дарс ўтиб келишга мажбурлагани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Бу ҳақда АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

«Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан тўртинчи чоракда ўқувчилар видеодарслар ёрдамида таълим олиши белгиланган. Омма учун эълон қилинган буйруқда ўқитувчиларнинг масофадан ишлаши бўйича кўрсатма берилган.

🔻 Мазкур ҳолатни Самарқанд Халқ таълими бошқармаси масофадан ўрганиб чиқди ва хабар АСОССИЗ эканини таъкидламоқда», — деди Дониёр Эрматов.

📎 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган ушбу видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👇

Видео

〰️〰️〰️〰️〰️



09.04.2020 16:22:21
❗️Общественные рекомендации по мерам защиты от коронавирусной инфекции

Источник:

📎 Агентство по профилактике и контролю заболеваний Национальной комиссии здравоохранения КНР

📎 Китайский центр по контролю и профилактике заболеваний



09.04.2020 16:14:56
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, эълон қилинди.

❗️Мазкур рўйхат асосида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларига нисбатан татбиқ этилади ва 2020 йил 10 апрель соат 06:00 дан бошлаб амал қилади.

Манба: @huquqiyaxborot



09.04.2020 16:00:29
2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

________

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

Манба: @ssvuz