Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 218 sahifa

13.04.2020 10:08:26
UZ: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хайрияларни мувофиқлаштириш марказларида амалга оширилаётган ишлар доирасида Республика бўйича 2020 йил 12 апрел кунига маълумот.

👉🏻Марказларда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 5 200 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

👉🏻Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ”ларнинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 18:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

👉🏻Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”ларга жами 84 768 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

👉🏻Бугунги кунга қадар манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 89 448 та хонадонга умумий 11 млрд 115,6 млн сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

👉🏻Республика ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига турли ташкилот ва тадбиркорлар томонидан 10 млрд 353,5 млн сўм миқдорда маблағ ва маҳсулот кўринишида ҳомийлик хайриялари келиб тушди (Тошкент шаҳридан ташқари).





Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати
13.04.2020 10:01:14
2020 йил 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 896 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------

По состоянию на 13 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 896.


Манба: @ssvuz
12.04.2020 23:57:49
😷 Коронадайджест:

♦️ 12 апреля в Узбекистане количество заразившихся коронавирусом увеличилось на 98 и составляет 865. Сегодня от коронавирусной инфекции выздоровели 24 человека, общее количество выздоровевших — 66, четверо скончались

♦️ Узбекистан отправил гуманитарную помощь в Беларусь

♦️ ГУВД опубликовало полный перечень авто, для передвижения которых не требуется стикер

♦️ С 06:00 13 апреля в городе Намангане и Учкурганском районе вводится запрет на движение авто - и мототранспорта и передвижение граждан



12.04.2020 23:42:51
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Мамлакатда коронавирус аниқланганининг тўртинчи ҳафтаси якунида жами ҳолатлар 865тани ташкил этмоқда. 12 апрель куни 98 нафар янги бемор аниқланди.

🔹Тошкент, Бухоро ва Хоразмда даволанган беморларнинг 24 нафари тузалиб, соғайганлар сони 66 кишига етди.

🔹Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида 13 апрель соат 06:00дан бошлаб, фуқароларнинг кўчага чиқиши деярли бутунлай тақиқланади. Фақат юз метр масофадаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқишга рухсат берилади.

🔹Жарималар учун белгиланган имтиёзли давр карантин қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималарга тааллуқли эмас. Банклар кредит таътиллари эълон қилган, аммо таътил давомида ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этади.

🔹«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 10 апрелгача 6 млн доллар эквивалентдаги маблағ келиб тушди



12.04.2020 23:13:49
2020 йил 12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------

По состоянию на 12 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 865.

----------------------------------

Манба: @ssvuz
12.04.2020 22:55:23
❗️2020 йил 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Республика махсус комиссиясининг баёнида кўрсатилган ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган ва махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган автотранспорт воситаларидан ташқари, Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (шу жумладан уларни етказиб берувчи ва аутсорсинг хизматлари), экспортёр корхоналар, қишлоқ хўжалигида жалб этилган (ишчи-ходим ва техника)лар, шунингдек уларга тегишли фақат юк ташишга ихтисослашган «Damas» (Van ва Labo) русумли автомашиналари бундан мустасно.

Ҳаракатланиш тўхтатилган давр мобайнида қайд этилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар фақат истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.



12.04.2020 22:41:04
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



12.04.2020 21:57:00
Уйда қолиш нима учун муҳим? Уйда қолмасак нима бўлади?

Кўринг ва хулоса чиқаринг.

Манба: @dscuzbekistan



12.04.2020 21:36:08
Республикада коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг ўсиш кўрсаткичи



12.04.2020 20:33:36
🇺🇿 "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди бошқарув раиси Aсрол Мирзаҳмедов жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотларни тақдим этди.

💰 10 апрелга қадар, фонд ҳисоб-рақамига 57 миллиард 613 миллион сўмдан ошиқроқ миқдорда ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

🙎🏻‍♂️ Жисмоний шахсларнинг улуши — 2 миллиард 370 миллион сўмдан кўпроқ.

🔎 10 апрел кунига қадар 5 миллиард 767 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Фондга келиб тушаётган маблағлар қандай тартибда сарф этилмоқда?

📍коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

📍коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция тадбирларинин амалга ошириш учун дезинфекцияловчи восита ва асбоб-ускуналарни, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олишга;

📍коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, профилактика ва тарғибот ишларига;

📍тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

📍коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантиришга.



12.04.2020 18:54:56
UZ: Йигирма биринчи асрнинг энг йирик эпидемиялари ва қурбонлар сонининг ортиши.

______

RU: Крупнейшие эпидемии двадцать первого века и рост числа жертв.



12.04.2020 18:37:02
🇬🇧 Буюк Британиянинг Шарқий Ретфорд шаҳрида яшовчи Эми Голд исмли ҳамшира COVID-19 беморларини даволаш жараёнида махсус кийимлар ва ҳимоя воситалари билан ишлашни "жаҳаннам ичидан ўтиш" деб таърифлади.

У сўнгги 6 кунда 65 соат ишлаган. У юзида ниқобдан қолган қизил доғлар акс этган суратни эълон қилди.

"Буюк Британияда 19 нафар шифокор айнан ҳимоя воситаларининг етишмаслиги туфайли коронавирусни юқтириш оқибатида вафот этди", — деди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнко.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇬🇧 Медсестра Эми Голд из Ист-Ретфорда, Великобритания, описала свою работу с больными COVID-19 в защитном снаряжении как о прохождении «сквозь ад».

Она проработала 65 часов за последние 6 дней. Она поделилась фотографией своего лица, покрытого красными пятнами от многих часов работы в защитной маске.

"19 врачей скончались от коронавируса в Великобритании из-за нехватки защитного оборудования", — сообщил министр здравоохранения Мэтт Хэнко.



12.04.2020 18:29:04
❗️Хушхабарлар давом этади!

Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайди.

У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 66 нафарга етди.

Манба: @ssvuz



12.04.2020 18:21:52
UZ: Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 4 нафар бемор бутунлай соғайди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 65 нафарга етди.

Манба: @ssvuz



12.04.2020 17:58:48
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 61 нафарга етди.



12.04.2020 17:50:50
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 19 нафар тузалди.

Улар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Манба



12.04.2020 17:26:42
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингларда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин.

❓1. Нега ички ЙПХ постлари ташкил этилди? Нега кўчада милиция, Миллий гвардия, ДАН ходими одамларни тўхтатиб, автобусга олиб киришаяпти?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖➖

❓2. Жарима майдонида автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарарни ким қоплайди?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖➖

❓3. Эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва миқдори ҳақида ижтимоий тармоқларда айтилаётган салбий фикрлар ҳақиқатми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖➖

❓4. Автомашинани стикерсиз бошқарганим учун 4 млн 460 минг сўм жаримага тортилганман. Жаримани карантиндан кейин тўлашга рухсат этилганми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖➖

❓5. Тадбиркорман. Карантинда корхонага ишсизларни жалб этсам, уларнинг иш ҳақи Меҳнат вазирлиги томонидан тўлаб берилиши ростми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖➖

Жавобларнинг тўлиқ видеолари билан Uzreport TV орқали эфирга узатилган қуйидаги лавҳалар орқали танишишингиз мумкин👇

1 | 2 | 3 | 4 | 5

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



12.04.2020 16:59:27
❗️Короновирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни ҳақорат қилганлик, шаъни ва қадр-қимматига путр етказганлик, камситганлик, унинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган.

Агар, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, айбдорга 22,3 млн. сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жиноий жазо қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, фуқаронинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилиш оғир оқибатларга олиб келса, айбдор 44,6 млн сўм жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба



12.04.2020 16:25:13
UZ: "Pacman" ўйини эсингиздами? Сариқ жонли "доирача" лабиринтсимон харитадаги излар бўйлаб ҳаракатланади. Шарти — у бошқа персонажлардан омон қолиши учун масофа сақлаши керак.

Озиқ-овқат ёки дори учун кўчага чиқишингизга тўғри келса, масофа сақланг!

Энг яхшиси — уйда қолинг!

➖➖➖

RU: Помните игру Pac-Man? Желтый колобок движется по дорожкам лабиринта. Условие состоит в том, что он не должен сталкиваться с другими персонажами игры.

Если вам нужно выйти на улицу за продуктами или лекарствами, сохраняйте социальную дистанцию!

Оставайтесь дома!



12.04.2020 16:00:23
❗️2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 12 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 833.

Манба: @ssvuz