Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 216 sahifa

14.04.2020 10:00:31
2020 йил 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------

По состоянию на 14 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1054.

Манба: @ssvuz



14.04.2020 09:34:28
2020 йил 13 апрель соат 23 :00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Манба: @tergov_uz



14.04.2020 08:46:03
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



14.04.2020 02:05:37
😷 Коронадайджест:

♦️ 13 апреля в Узбекистане количество заразившихся коронавирусом увеличилось на 133 и составляет 998. Сегодня от коронавирусной инфекции выздоровели 19 человек, общее количество выздоровевших — 85, четверо скончались

♦️ В Узбекистане количество случаев нарушения карантина превысило 55 тысяч

♦️ В Ташкенте 153 автомобиля, водители которых передвигались без стикера, помещены на штрафную площадку

♦️ Хоким Наманганской области Хайрулла Базаров выступил с обращением, где сообщил, что в Намангане в течение последних трех дней в 6 случаях жители заразились коронавирусом неизвестно от кого и когда

♦️ В Узбекистане объявлена фетва о проведении месяца Рамадан в период карантина, согласно которой отменяются совершение таравих-намазов в мечетях и проведение коллективных ифтаров



14.04.2020 00:53:05
Уйда ҳам сифатли таълим олса бўлади! Албатта «Масофавий таълим»га қўшилиб, билим олинг!

@masofatalim
14.04.2020 00:05:46
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 Ўзбекистонда бугун 133 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони қарийб мингтага етди. Бугун кунлик ўсиш бўйича рекорд қайд этилди.

🔹 Шу билан бирга бугун Наманганда 11, Андижонда 4, Фарғона ва Қашқадарёда 2 нафардан бемор тузалди ҳамда жами соғайганлар сони 85 нафарга етди.

🔹 Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров сўнгги кунларда аниқланган 6 беморнинг юқтириш манбасини аниқлаб бўлмаганини маълум қилган ва вилоят аҳолисини кўчага чиқмасликка чақирган.

🔹 Тошкентда автобус ҳайдовчиси карантиндан чиққанларни уйларига етказмасдан йўлда ташлаб кетгани маълум бўлди.

🔹 Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган 18 ёшли аёл фарзандли бўлди.



13.04.2020 23:39:36
#repost

Hozirgi kunda virus alomatlarini aniqlash uchun tana haroratini doimiy o’lchab turish zarur. Jarayon tez va sifatli bo’lishi kerak. Buning natijasida yer yuzida pirometlarga bo’lgan talab juda ortib ketdi (O’zbekistonda ham). Bu mahsulotning narxiga ham ta’sir qilmay qolmadi. Bir necha hafta oldin $10ga xarid qilish mumkin bo’lgan mahsulot $100-250gacha ortib ketdi. Yigitlarimiz esa mahsulotni O’zbekistonda $40gacha bo’lgan narxda ishlab chiqarishni reja qilishmoqda! Loyiha uchun boshlang’ich mablag’ tashkilotimiz tomonidan o’tkazib berildi, endi mahsulotni katta hajmda ishlab chiqarish reja qilinmoqda.

Loyiha Tuychiev Olimjon boshchiligidagi yosh olimlar akademiyasi a’zolari tomonidan amalga oshirilmoqda. Ushbu loyihani ishlab chiqishda "CarWon" IT jamoasi azolari Xumoyun Xaydarov (Innovatsion g'oyalar yetakchisi), Bunyodbek Zaripov (Shuhrat ordeni sohibi), Shoxrux Xaydarov, Jamoldinov Azizjon va Jamshid Ergashevlar ish olib borishmoqda.

@alisher_sadullaev
13.04.2020 23:02:14
❗️2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 13 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 998.

Манба: @ssvuz



13.04.2020 22:33:44
🌙 Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши барча мусулмонларни қуйидаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақиради:

〰️〰️〰️〰️

🕌 Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказсинлар.

🌐 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.

🙏 Ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар.

📍Барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилиш ҳақидаги Нисо сураси: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!..” 59-оятига ҳилоф эканини англашлари лозим.

💰 Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини “Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига топширишлари тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотидан



13.04.2020 22:05:41
❗️Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши карантин даврида Рамазон ойини қандай ўтказиш бўйича баёнот берди

Уламолар кенгаши юртимиз мусулмонларини Рамазон ойидаги ҳатму Қуръонлар ва таровеҳ намозларини ўз уйларида, оила аъзолари билан ўтказишга, шунингдек оммавий ифторликлар ўтказмасликка фатво берди.



13.04.2020 21:52:44
UZ: Уйда қол!

Зарарланиш занжирини уз!

___________

RU: Оставайся дома!

Прерви цепь заражений!



13.04.2020 19:44:09
❗️Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл фарзандли бўлди

Оналик бахтига эришган фуқаро Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келгани сабабли карантинга олинган эди.

👶🏻 Ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида.

📎 Манба 👉 https://t.me/chirchikpress/779



13.04.2020 19:25:34
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 85 нафарга етди.

____________

❗️В Узбекистане число полностью излечившихся от коронавируса достигло 85 человек.



13.04.2020 19:22:30
❗️НАМАНГАНДА 11 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТЎЛИҚ ТУЗАЛДИ

Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.

Манба: @ssvuz



13.04.2020 19:18:13
❗️2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

❗️По состоянию на 18:00 часов 13 апреля 2020 года число случаев заболевания коронавирусной инфекцией в Узбекистане составляет 934 человек.

Манба: @ssvuz



13.04.2020 19:15:42
❗️АНДИЖОНДА ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ТЎРТ БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Айни пайтда Андижо вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона сафида Андижон вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар тузалишни бошлади.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Манба: @ssvuz



13.04.2020 19:09:34
▪️1,9 млн бемор, 115 минг ўлим.
Хулоса қилинг, уйдан чиқманг!

Манба 👉 https://kun.uz/42855505

〰️〰️〰️〰️

▪️1,9 млн заражённых пациентов, 115 тысяч жертв.
Делайте выводы, оставайтесь дома!

Источник 👉 https://kun.uz/42855505



13.04.2020 18:48:58
❗️Аҳолига пенсия ва иш ҳақи тўловларини банк карталари орқали амалга оширишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини устувор равишда банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар, банклар, Молия вазирлиги қошидаги ғазначилик ҳудудий бўлинмалари ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда бу борада барча ташкилий ишлар бошлаб юборилган. Унга кўра:

Пенсия тўловларини амалга ошириш,

🔹дастлабки босқичда, яъни жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади;

🔹кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади.

Бунда пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун Халқ банки бўлимларига бориб юришлари талаб этилмайди.

Бунинг учун:

🔹Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар тўғрисидаги керакли маълумотлар карта очиш учун Халқ банки бўлинмаларига электрон шаклда юборилади ва банк томонидан уларга карта очилади;

🔹сўнгра ойлик пенсия тўловлари Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан шакллантириладиган қайдномалар асосида фуқаронинг картасига ўтказилади.

🔹Халқ банкининг масъул ходимлари томонидан ушбу карталар уларнинг эгаларига барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда яшаш манзиллари бўйича етказиб берилади;

🔹Халқ банки ходимлари томонидан пенсионерларга ўзларининг банк карталари етказиб берилган вақтда уни расмийлаштириш учун фуқародан фақатгина ариза ва уни банк картасини қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо сўралади.

Шу ўринда, тўловларни амалга ошириш учун республиканинг барча ҳудудларида тегишли инфратузилма мавжудлигини қайд этамиз.

Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштириш бепул амалга ошириш мумкин бўлса-да, саломатлик нуқтаи назаридан ва айниқса, бугунги кунда тўловларни банк карталари орқали амалга оширишингизни тавсия этамиз.

Айни пайтдаги вазиятни, шунингдек, нақд пулдан кўра банк карталаридан фойдаланиш хавфсизроқ эканлигини ва унга дезинфекцион ишлов бериш мумкинлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимиздан ариза ва имзо олиш жараёнида банк ходимларига нисбатан турли эътироз ва шикоятлар билдирмасликларини ИЛТИМОС ҚИЛАМИЗ!

Ойлик иш ҳақларини тўлаш бўйича:

🔹барча турдаги корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақлари ҳам босқичма-босқич тўлиқ банк карталари орқали амалга оширилади;

🔹корхона ва ташкилотлар раҳбарлари банк картаcи очилмаган, яъни ойлик иш ҳақини нақд пул шаклида олиб келган ходимларга хизмат кўрсатувчи банк билан биргаликда тез фурсатларда банк карталари очиб бериш чораларини кўришлари (корхона номидан тегишли ариза ва ходимларнинг паспорт нусхаларини электрон шаклда банкларга тақдим этишлари) лозим бўлади;

🔹очилган банк карталари хизмат кўрсатувчи банк томонидан тегишли корхона ва ташкилотларга барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда етказиб берилади;

🔹корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари ўз карталарини банкларга ташриф буюрмаган ҳолда, бевосита ўзлари ишлайдиган корхона ва ташкилотлардан олишлари мумкин бўлади.

Республикамизнинг барча фуқороларига яна бир бор шуни таъкидлаб ўтамизки, банк карталарини расмийлаштириш учун банкларга ташриф буюришингиз умуман талаб этилмайди.

Банк карталари сизларнинг иштирокингизсиз очилади ва хизмат кўрсатувчи банкнинг масъул ходимлари томонидан санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, нафақадаги фуқароларга яшаш манзиллари бўйича корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлариники эса, корхона ва ташкилотларнинг юридик манзили бўйича етказиб берилади.

Манба 👉 https://t.me/centralbankuzbekistan/1569



13.04.2020 18:18:39
🇷🇺В Москве за сутки выявлено 1306 случаев COVID-19, по мнению представителя ВОЗ в России причиной резкого роста является "расслабленное поведение" жителей столицы - РИА Новости

🇦🇲Армения продлит на 30 дней режим чрезвычайного положения, общее число пациентов с COVID-19 составляет - 966 - News Armenia

🇫🇷 Власти Франции сообщили, что принятые ограничительные меры в стране дают положительный эффект в борьбе с коронавирусом - Reuters

🇺🇸 Режим чрезвычайной ситуации объявлен на общефедеральном уровне по всех штатах США - Fox News

🇹🇷Министр внутренних дел Турции подал в отставку из-за возникших проблем введения двухдневного комендантского часа в крупных городах, однако Президент страны отставку не принял - Anadolu Agency

🇺🇸 Главный инфекционист США заявил, что возвращение к нормальной жизни может постепенно начаться в мае текущего года - Fox News

🇮🇹 Благодаря карантинному режиму в Италии удалось снизить темпы смертности от коронавируса - Bloomberg

⚡️Министр юстиции Сомали (автономное государство Хиршабель) Халиф Мумин умер от коронавируса - Al Jazeera

🇬🇧Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон выписан из больницы и продолжит свое лечение в загородной резиденции - Daily Mail

🇮🇷Иран смягчает условия карантина, в стране с 20 апреля разрешается передвижение граждан между провинциями. При этом, число погибших в Иране возросло до 4474 человек, более 70 000 случаев заболевания COVID-19 - Middle East Monitor

🇧🇷В Бразилии 97 летняя женщина выздоровела от коронавируса - Reuters

🇵🇹В Португалии сокращается количество пациентов в интенсивной терапии, тем не менее за сутки было зарегистрировано 598 новых случаев COVID-19 - Bloomberg

🇺🇸Самый крупный в мире парк «Walt Disney World» временно уволит 43 000 сотрудников с 19 апреля - CNN

🇬🇧Жители Великобритании ошибочно получают от правительства сообщение, что они относятся к группе наибольшего риска и о необходимости оставаться в изоляции в течение 12 недель - The Guardian

@aoka_uz

13.04.2020 18:18:33
🇷🇺Москвада бир кунда 1306 та COVID-19дан зарарланиш ҳолати қайд этилди, ЖССТ вакилининг фикрича, бундай кескин ошиш сабаби Москва аҳолисининг "бўшашган ҳолати"дир - РИА Новости

🇦🇲 Арманистон фавқулодда ҳолат режимини яна 30 кунга узайтирди, COVID-19 юқтирганлар сони 966 нафарни ташкил этади - News Armenia

🇫🇷 Франция ҳукумати ўрнатилган чеклов тадбирлари мамлакатга коронавирусга қарши курашда самарали натижа кўрсатаётганини маълум қилди - Reuters

🇺🇸 АҚШнинг барча штатларида фавқулодда ҳолат режими умумфедерал даражада эълон қилинди - Fox News

🇹🇷Туркия ички ишлар вазири йирик шаҳарларда икки кунлик комендатлик соатини жорий этишда юзага келган муаммолар сабаб истеъфога чиқишга ариза ёзди, бироқ мамлакат президенти истеъфога чиқишни қабул қилмади - Anadolu Agency

🇺🇸 АҚШ бош инфекционистининг айтишича, жорий йилнинг май ойида аста-секин нормал ҳаёт бошланади - Fox News

🇮🇹 Италияда ўрнатилган карантин режими туфайли коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари суръатини пасайтиришга эришилди - Bloomberg

⚡️Сомали давлати адлия вазири (Хиршабель автоном давлати) Халиф Мўмин коронавирус касаллигидан ҳаётдан кўз юмди - Al Jazeera

🇬🇧Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди ва шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида даволанишни давом эттиради - Daily Mail

🇮🇷Эрон карантин шартларини енгиллаштиради, мамлакатда 20 апрелдан бошлаб фуқароларнинг вилоятлараро ҳаракатланишига рухсат берилади. Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 4474 гача ошди, 70 000 дан кўп COVID-19 касаллиги ҳолати қайд этилган - Middle East Monitor

🇧🇷Бразилияда 97 ёшли аёл коронавирусдан тузалди - Reuters

🇵🇹Португалияда интенсив терапиядаги беморлар сони камаймоқда, шунингдек, бир кунда 598 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган - Bloomberg

🇺🇸Дунёдаги энг йирик «Walt Disney World» боғи 19 апрелдан вақтинча 43 000 нафар ходимини ишдан бўшатади - CNN

🇬🇧Буюк Британия аҳолиси ҳукуматдан улар энг юқори хавф гуруҳига киришлари ва 12 ҳафта давомида изоляцияда қолишлари зарурлиги тўғрисида янглиш хабарлар олишмоқда - The Guardian

@aoka_uz