Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 215 sahifa

14.04.2020 19:31:06
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг энг гавжум «Фарҳод» деҳқон бозорида нархлар сунъий оширилгани, картошка умуман йўқлиги, бозор вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар тарқалди.

❗️Бироқ ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бозор ҳар доимгидек бир маромда ишлаб турибди. Фақатгина, картошка масаласида бир оз тақчиллик бўлган эди. Бунга сабаб, баъзи фуқароларимиз «карантинда картошка ошар эмиш» дея қоплаб картошка харид қилганида. Шу боис, маълум муддат картошка етказиб беришда муаммо бўлди.

Бугунги кунда бу муаммо бартараф этилиб, аҳоли бемалол харид қилиши учун шароитлар яратилди», — деди «Фарҳод» деҳқон бозори» АЖ директори Баҳодир Саидов.

Манба: ЎзА



14.04.2020 17:52:57
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #MassMediaUz
14.04.2020 17:35:44
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

❓Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

❓На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!



14.04.2020 16:41:33
⚡️Айни вақтда МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилмоқда (4.4 балл). Ҳукумат саъй-ҳаракатлари ва фуқаролар ҳамжиҳатлиги билан деярли 100% ўз-ўзини изоляциялаш таъминланган.

❗️ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади.

👉Манба: «Яндекс» ўз-ўзини изоляциялаш индекси

_______________

⚡️На текущий момент, среди стран СНГ, самый высокий показатель Индекса самоизоляции наблюдается в Ташкенте (4.4 баллов), усилиями властей и сплоченности граждан обеспечена почти 100% самоизоляция.

❗️Согласно рекомендациям ВОЗ, самоизоляция граждан является самым эффективным методом борьбы с COVID-19.

👉Источник: Индекс самоизоляции «Яндекс»

@aoka_uz

14.04.2020 15:46:53
Оксфорд университети тадқиқотчилари ва талабалари дунё мамлакатларидаги карантин чораларининг "қатъийлик индексини" тузиш учун онлайн маълумотлар базасини яратишди.

Маълумотлар деярли барча давлатларда коронавирус ҳолатлари сони ошиб бориши билан карантин чоралари ҳам қатъийлашганини кўрсатади. Баъзи давлатларда карантин чораларининг қачон киритилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин: энг кўп коронавирус ҳолатлари аниқланган АҚШ ва Италия давлатларида карантин чоралари бўйича қарор қабул қилиш касаллик юқтирганлар сонининг ошиб боришидан ортда қолган.

Олдинроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев: "Карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди", — дея таъкидлаган эди.

Инфографика: ECONS

➖ @gazetauz_uzb ➖
14.04.2020 15:42:03
❗️2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 14 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1113.

Манба: @ssvuz



14.04.2020 15:09:35
Транспорт вазирлиги матбуот котиби иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин:

❓Ўзбекистонда авиақатновлар қачондан бошлаб қайта тикланади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ишлаб чиқариш корхонам бор. Чет элдан хомаёш буюртма бериб, уни олиб келишда аэропортнинг карго юк хизматидан фойдалансам бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган қуйидаги лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

@aoka_uz
14.04.2020 14:55:23
❗️Тошкент вилоятидаги карантин ҳудудидан олиб келинаётган 50 нафар фуқаро йўлда қолдириб кетилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифингда айтилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 13 апрель куни тунги соат 01:00 да Тошкент вилоятида жойлашган карантин ҳудудидан олиб келинаётган 50 нафар фуқаро йўлда қолдириб кетилгани ҳақида вазирлик мутасаддиларига савол йўллаб, "қани одамгарчилик", дея шикоят қилган.

Қуйида вазирлик матбуот котиби сўзларидан иқтибос қелтирилади:

«Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган ўрганиш ишларида ушбу хабар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ экани ойдинлашди.

✔️ Шу куни автобус ҳайдовчиси карантин муддати тугаб уйларига қайтаётган барча йўловчиларни ўз манзилларига қадар етказиб қўйган.

▪️Бироқ, жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ махсус ҳудудида бўлган ва уйига жавоб берилган фуқароларни доимий яшаш манзилларига етказиб қўйиш давомида автобус ҳайдовчиси ва йўловчиларнинг ўзаро тушунмовчилиги сабаб ҳақиқатан ҳам 3 нафар фуқарони ўз манзилига (Алгоритм мавзеси) етказмасдан, Фарход бозори атрофида тушириб қолдирган. Натижада ушбу фуқаролар йўлда қолиб кетишган.

Ҳайдовчининг ушбу хатоси сабаб унга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилди.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ махсус ҳудудида бўлган фуқароларни ўз манзилларига уйларига етказиб қўйиш учун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан биргаликда махсус йўналишлар ишлаб чиқилиб, ушбу йўналиш бўйича фуқароларни манзилларга етказилмоқда».

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1287



14.04.2020 14:28:27
❗️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони — 99 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью излечившихся от коронавируса достигло 99 человек.



14.04.2020 14:25:25
❗️ЯНА 10 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди.

Манба: @ssvuz

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ВЫЛЕЧЕНЫ ЕЩЕ 10 ЧЕЛОВЕК

Впервые в клинике Научно-исследовательского института эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний в столице 10 пациентов с коронавирусной инфекцией полностью выздоровели. Министр здравоохранения Алишер Шадманов и другие официальные лица проводили их в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.

Среди выздоровевших 3 мужчин и 7 женщин. Из них 6 из столицы, 3 из Ташкентской области и 1 из Самаркандской области. Двое из пациентов 28 марта нынешнего года прибыли в Ташкент из Турции чартерным рейсом. Остальные восемь были в контакте с больными с коронавирусом и заразились. Самому старшему из них 62 года, а младшему 5 лет.

После эффективного лечения недавние лабораторные исследования показали, что они полностью выздоровели. Солидарность, профессионализм и опыт коллектива данной клиники сыграли решающую роль в этом процессе.

Источник: @ssvuz



14.04.2020 14:08:50
ЎЗ: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан 2020 йил 13 апрель ҳолатига маълумот:

👉Республика бўйича рўйхат асосида 11 321 та (тадбир бошидан 139 023 та) хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Хусусан:

📦 Қорақалпоғистон Республикаси - 646 та оила (жами 12 407 та);
📦 Андижон вилояти - 520 та оила (жами 4 374 та);
📦 Бухоро вилояти - 693 та оила (жами 8 515 та);
📦 Жиззах вилояти - 380 та оила (жами 5 236 та);
📦 Навоий вилояти - 835 та оила (жами 5 292 та);
📦 Наманган вилояти - 918 та оила (жами 10 002 та);
📦 Самарқанд вилояти - 784 та оила (жами 14 277 та);
📦 Сирдарё вилояти - 492 та оила (жами 2 798 та);
📦 Сурхондарё вилояти - 665 та оила (жами 5 140 та);
📦 Тошкент вилояти - 1 099 та оила (жами 17 032 та);
📦 Фарғона вилояти - 710 та оила (жами 16 517 та);
📦 Хоразм вилояти - 391 та оила (жами 3 389 та);
📦 Қашқадарё вилояти - 392 та оила (жами 6 158 та);
📦 Тошкент шаҳрида - 2 796 та оилаларга (жами 27 886 та) маҳсулотлар етказиб берилди.

🚛 Хайрия ишлари мувофиқлаштириш марказлари томонидан 500 га яқин махсус автомашиналарда 1 500 нафардан ортиқ O‘zbekiston yoshlar ittifoqi кўнгилли волонтёрлари томонидан хайрия махсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказилди.

👉Asl kuch birlikda
14.04.2020 13:46:17
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин.

❓Нега карантинда 4 та одам битта хонага жойлаштирилаяпти, шулар орасидан бирортасида касаллик бўлса, бошқаларга юқиб кўпайиб кетавермайдими? Изоляция дегани шуми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Нега Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш бўйича оммавий тест ўтказиб бўлмайди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинда сақланаётганлар орасида коронавирус тарқалгани ҳақида маълумот бор. Шуларнинг тақдири нима бўлди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Барча стоматологиялар ёпиқ. Карантин вазиятида стоматология хизматидан қаерда фойдаланса бўлади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ҳомиладор аёл кесарча кесиш билан туғиши керак. Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, фақат дард бошланганда келишларини айтишди. Нима қилайлик?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган қуйидаги лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



14.04.2020 13:00:48
❗️Тошкентдаги 17-шаҳар клиник шифохонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди

Бу ҳақда АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1277

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Ташкенте городская клиническая больница №17 и семейная поликлиника № 8 Мирза Улугбекского района закрыты на карантин

Об этом было сообщено на брифинге в штабе АИМК с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

Источник 👉 https://t.me/aoka_uz/1277



14.04.2020 12:08:03
❗️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 89 нафарга етди.

____________

❗️В Узбекистане число полностью излечившихся от коронавируса достигло 89 человек.



14.04.2020 12:04:03
❗️БУХОРОДА ЯНА ТЎРТ НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари самарқандлик) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.

Манба: @ssvuz

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В БУХАРЕ ЕЩЕ ЧЕТЫРЕ ЧЕЛОВЕКА ВЫЛЕЧИЛИСЬ ОТ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ

Ранее мы сообщали, что в Бухарской области 4 пациента с коронавирусом были вылечены. Сегодня благодаря усилиям преданных своему делу врачей полностью излечены еще 4 пациента из Бухарской областной инфекционной больницы. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения их проводили на реабилитацию.

Среди выздоровевших все мужчины, из них трое (двое из столицы и один из Самаркандской области) прибыли в Бухару из Турции чартерным рейсом. Четвертый мужчина из Кашкадарьинской области приехал в Бухару из России чартерным рейсом. Все они находились на карантин и после выявления наличия коронавирусной инфекции, начали лечение в областной инфекционной больнице.

Источник: @ssvuz


14.04.2020 12:01:13
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи волонтёрлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази Самарқанд вилояти бўлимида амалга оширилаётган ишлар бўйича “Ёшлар” телерадиоканали лавҳаси.





Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати
14.04.2020 11:58:49
🌏 Группа экспертов ВОЗ призвала в открытом обращении всех следовать рекомендациям по предотвращению передачи COVID-19 - World Health Organization

🌎В то время как более 50 стран смягчили импортные ограничения на ввоз медицинских товаров, более 80 стран запретили или ограничили экспорт из-за пандемии - Market Screener

🇰🇷Южная Корея выявила 38 нейтрализующих коронавирусных антител для лечения пациентов с COVID-19 - Yonhap News

🇷🇺Министерство здравоохранения России рекомендовало врачам рассматривать все случаи ОРВИ как подозрение на COVID-19 - РБК

🇷🇺В России число безработных из-за коронавируса может вырасти до 8 млн человек - РБК

🇰🇬 В Кыргызстане общее количество пациентов COVID-19 среди медицинского персонала достигло 79 - Министерство здравоохранения Кыргызстана

🇨🇳Китай санкционировал клинические испытания вакцины от коронавируса нового вида - РИА Новости

🇨🇳В Ухане семеро пациентов с COVID-19 в возрасте выше ста лет полностью вылечились - Xinhua News

🇸🇬В Сингапуре за сутки зафиксировано рекордное количество - 386 новых случаев COVID-19 - Singapore Ministry of Health

🇹🇷Турция отменила 48-часовой комендантский час в 31 провинции по всей стране. Однако строгие меры и предосторожности будут сохранены. Hürriyet

🇫🇷 Франция продлила режим карантина до 11 мая - Bloomberg

🇻🇳Гражданская сплоченность и своевременные ограничительные меры принятые во Вьетнаме дали положительный результат в борьбе с COVID-19 - South China Morning Post

🇪🇺Председатель Европейской комиссии сообщила о смерти своего сотрудника от последствий заражения коронавирусом - Deutsche Welle

🇺🇸В США обсуждают возможную альтернативу ВОЗ на базе UNAIDS - объединенной программы ООН - Politico

🏛Исполнительный совет МВФ утвердил немедленное облегчение бремени задолженности 25 беднейшим и наиболее уязвимым странам-членам. IMF

🇧🇷Лечение коронавирусных больных в Бразилии антималярийным препаратом - хлорохином закончилось после того, как у пациентов проявилась нерегулярная частота сердечных сокращений. New York Times

⚡️Вспышка COVID-19 ускорит тенденцию использования роботов на рынке труда - New York Times

⚡️Агентство по техническому сотрудничеству ООН и ВОЗ по торговле и развитию запустил информационную панель для мониторинга временных торговых мер, принимаемых странами в ответ на пандемию COVID-19 - International Trade Centre



14.04.2020 11:49:16
Бугун, 14 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер:
Н. Атабеков — бошқарма бошлиғи

🕙 13:00 ➖ Марказий банк Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти

Спикер:
А. Назаров — раҳбар ўрибосари

🕙 14:00 ➖ Транспорт вазирлиги

Спикер:
Н. Ашурматов — матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер:
Ш. Равшанова— матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

_____________

Брифинги, запланированные на сегодня, 14 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖ Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер:
Н. Атабеков — начальник инспекции

🕙 13:00 ➖ Центральный банк Узбекистана

Спикер:
А. Назаров — заместитель директора

🕙 14:00 ➖ Министерство транспорта

Спикер:
Н. Ашурматов — пресс-секретарь


🕙 15:00 ➖ Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер:
Ш. Равшанова - пресс-секретарь

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и канале Youtube.



14.04.2020 11:36:03
🌏Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислар гуруҳи очиқ мурожаатда барчани COVID-19 юқиши олдини олиш бўйича тавсияларга амал қилишга чақирди - РИА Новости

🌎50 дан ортиқ давлат тиббий маҳсулотларни олиб киришга импорт чекловларини енгиллатди, 80 дан отиқ давлат эса пандемия туфайли тиббий маҳсулот импортини тақиқлашган ёки чеклашган - Market Screener

🇰🇷Жанубий Корея COVID-19га чалинган беморларни даволаш учун 38 та коронавирусни таъсирсизлантирадиган антитаначаларни аниқлади - Yonhap News

🇷🇺Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ЎРВИ ҳолатларини COVID-19 га тахмин деб ҳисоблашни маслаҳат берди - РБК

🇷🇺Россияда ишсизлар сони коронавирус туфайли 8 миллион кишига ортиши мумкин - РБК

🇰🇬 Қирғизистонда тиббий ходимлар орасида COVID-19 юқтирган беморлар сони 79 нафарга етди - Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги

🇨🇳Хитой янги турдаги коронавирус вакцинасининг клиник тажрибасига рухсат берди - РИА Новости

🇨🇳Уханда 100 ёшдан ошган 7 нафар бемор COVID-19 дан тўла тузалишди - Xinhua News

🇸🇬Сингапуда бир кунда рекорд кўрсаткич - 386 та COVID-19дан зарарланишнинг янги ҳолати қайд этилди - Singapore Ministry of Health

🇹🇷Туркия 31 та вилоятида 48 соатлик комендатлик соатини бекор қилди. Бироқ қатъий чора ва эҳтиёткорликлар сақланиб қолади. Hürriyet

🇫🇷 Франция карантин режимини 11 майга қадар узайтирди - Bloomberg

🇻🇳Вьетнамда фуқароларнинг бирдамлиги ва ўз вақтида ўрнатилган чекловлар COVID-19га қарши курашда ижобий натижаларни кўрсатди - South China Morning Post

🇪🇺Европа комиссияси раиси ходимини коронавирус юқтириш сабабли вафот этганини маълум қилди- Deutsche Welle

🇺🇸АҚШда БМТ бирлашган дастури - UNAIDS негизида ЖССТ муқобили масаласи муҳокама қилинмоқда - Politico

🏛Халқаро валюта фонди ижро кенгаши 25 та камбағал ва энг ночор аъзо мамлакатлар учун қарздорлик юкини тезкор енгиллаштиришни тасдиқлади. IMF

🇧🇷Бразилия коронавирус юқтирган беморларни безгакга қарши дори - хлорохин билан даволашни тўхтатди, чунки беморларда юрак қисқаришининг тартибсиз частотаси кузатилди. New York Times

⚡️COVID-19 эпидемияси меҳнат бозорида роботлардан фойдаланиш тенденциясини тезлаштирди - New York Times

⚡️БМТ ва ЖССТнинг савдо ва тараққиёт бўйича техник ҳамкорлик агентлиги COVID-19 пандемиясига жавобан мамлакатлар томонидан кўрилаётган вақтинчалик савдо чоралари мониторинги учун ахборот панелини ишга туширди - International Trade Centre



14.04.2020 10:59:27
🌎UZ: Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони - 1 920 985 (+70458)

⚡️Соғайганлар - 453145 (+22618)

⚡️Вафот этганлар - 119686 (+5441)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ - 581 918
2. 🇪🇸Испания - 170 099
3. 🇮🇹Италия - 159 516
4. 🇫🇷Франция - 137 877
5. 🇩🇪Германия - 130 072
6. 🇬🇧Буюк Британия - 89 571
7. 🇨🇳Хитой - 83 302
8. 🇮🇷Эрон - 73 303
9. 🇹🇷Туркия - 61 049
10.🇧🇪Белгия - 30 589

🇺🇿Ўзбекистон - 1054

👉Манба: Johns Hopkins University

________________

🌎RU: Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных - 1 920 985 (+70458)

⚡️Выздоровевших - 453145 (+22618)

⚡️С летальным исходом - 119686 (+5441)

❗️Количество пациентов по странам:

1. 🇺🇸 США - 581 918
2. 🇪🇸Испания - 170 099
3. 🇮🇹Италия - 159 516
4. 🇫🇷Франция - 137 877
5. 🇩🇪Германия - 130 072
6. 🇬🇧Великобритания - 89 571
7. 🇨🇳Китай - 83 302
8. 🇮🇷Иран - 73 303
9. 🇹🇷Турция - 61 049
10.🇧🇪Бельгия - 30 589

🇺🇿Узбекистан - 1054

@aoka_uz