Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 212 sahifa

16.04.2020 09:53:57
🌎Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони - 2 063 161 (+80 880 )

⚡️Соғайганлар - 512 032 (+24 561 )

⚡️Вафот этганлар - 136 938 (+10 216 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ - 638 111
2. 🇪🇸Испания - 180 659
3. 🇮🇹Италия - 165 155
4. 🇩🇪Германия - 134 753
5. 🇫🇷Франция - 134 582 (ўсиш тўхтаган)
6. 🇬🇧Буюк Британия - 99 489
7. 🇨🇳Хитой - 83 392
8. 🇮🇷Эрон - 76 389
9. 🇹🇷Туркия - 69 392
10.🇧🇪Белгия - 33 573


👉Манба: Johns Hopkins University

______________

🌎Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных - 2 063 161 (+80 880 )

⚡️Выздоровевших - 512 032 (+24 561 )

⚡️С летальным исходом -
136 938 (+10 216 )

❗️Количество пациентов по странам:

1. 🇺🇸 США - 638 111
2. 🇪🇸Испания - 180 659
3. 🇮🇹Италия - 165 155
4. 🇩🇪Германия - 134 753
5. 🇫🇷Франция - 134 582 (спад роста)
6. 🇬🇧Великобритания - 99 489
7. 🇨🇳Китай - 83 392
8. 🇮🇷Иран - 76 389
9. 🇹🇷Турция - 69 392
10.🇧🇪Бельгия - 33 573


👉Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz

16.04.2020 08:45:48
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келганига 1 ой тўлди.

Шу муносабат билан «Xabar.uz» бир ой давомида юз берган асосий ўзгаришларни эслади.

Бир ойда ҳаётимиз қанчалик ўзгарди?



16.04.2020 08:17:00
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

МУҲИМ ЖИҲАТЛАР:

⚡️ 2020 йил мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажми 2 баробарга оширилади. Хусусан, мева-сабзавотчиликда 55 та туман, 86 та кластер ва 125 та кооперация локомотив бўлади.

⚡️ Мева-сабзавотни экспорт қилувчиларга автотранспорт юк ташиш харажатининг 50% қоплаб берилади. Бунинг учун қўшимча 50 млрд сўм маблағ ажратилади.

⚡️ Жойларда туманлар сектор раҳбарлари “24 соатлик иш тартиби”га ўтказилади.

⚡️2020 йил 1 сентябргача 7 та ҳудудда қорамол боқиш бўйича 74 та оилавий кооперация фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

⚡️Ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

⚡️ 2020 йил асал ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга кўпайтирилади, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 20 тадан асалари уялари тарқатилади.

16.04.2020 02:00:34
Коронадайджест:

🔸 15 апреля в Узбекистане количество заразившихся коронавирусом увеличилось на 137 и составляет 1302. Сегодня от коронавирусной инфекции выздоровели 8 человек, общее количество выздоровевших — 107, четверо скончались

🔸 Заместитель премьер-министра, министр экономического развития и сокращения бедности Джамшид Кучкаров рассказал о проблемах и решениях в условиях пандемического кризиса

🔸 Министр финансов Тимур Ишметов заявил, что Узбекистан готов выделить дополнительные средства на преодоление последствий коронавируса

🔸 Начальник управления Генеральной прокуратуры Содикжон Бердиалиев в ходе брифинга в агентстве информации и массовых коммуникаций рассказал о том, как в Ташкенте один больной коронавирусом заразил несколько человек



16.04.2020 01:31:52
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун аниқланган беморлар сони — 137 та. Вирус юқтирганларнинг жами сони 1302 тани ташкил этмоқда

⚡️8 нафар бемор тузалди. Соғайганлар 107 нафарга етди

📈 Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқори экани маълум қилинди

💰 Ҳар бир оилага пул тарқатилиши мумкин — аҳолини қўллаб-қувватлаш "сценарий"лари ўрганилмоқда

🏥 Шифохонага 4 марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган фуқарода коронавирус аниқланган

🌙 Таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқиш мумкинми — карантин чоралари ва Рамазон ойидаги амалар ҳақида маълумот берилди

🌐 Интернет тезлиги нега пасайиб кетди — вазирлик изоҳи

😷 Ўзбекистонда коронавирус юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар кимлиги очиқланди

🚘 Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари шахсий транспортда стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди

🔎 Бош прокуратура беморлар билан мулоқотда бўлган 9538 нафар шахс ҳақида маълумот тўплади



16.04.2020 01:21:41
UZ: Йигирма биринчи асрнинг энг йирик эпидемиялари ва қурбонлар сонининг ортиши.

______

RU: Крупнейшие эпидемии двадцать первого века и рост числа жертв.



15.04.2020 23:46:05
UZ: "Pacman" ўйини эсингиздами? Сариқ жонли "доирача" лабиринтсимон харитадаги излар бўйлаб ҳаракатланади. Шарти — у бошқа персонажлардан омон қолиши учун масофа сақлаши керак.

Озиқ-овқат ёки дори учун кўчага чиқишингизга тўғри келса, масофа сақланг!

Энг яхшиси — уйда қолинг!

➖➖➖

RU: Помните игру Pac-Man? Желтый колобок движется по дорожкам лабиринта. Условие состоит в том, что он не должен сталкиваться с другими персонажами игры.

Если вам нужно выйти на улицу за продуктами или лекарствами, сохраняйте социальную дистанцию!

Оставайтесь дома!



15.04.2020 23:38:51
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган Ўзбекистондаги ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.



15.04.2020 22:56:26
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хайрияларни мувофиқлаштириш марказларида амалга оширилаётган ишлар доирасида Республика бўйича 2020 йил 15 апрел кунига маълумот.

👉🏻Марказларда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 5 200 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

👉🏻Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-марказ”ларнинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 18:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

👉🏻Бугун аҳоли томонидан “Call-марказ”ларга жами 12 458 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

👉🏻2020 йил 15 апрель куни юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 2 404 маҳалладаги 9 891 та оилага 1 млрд 125.9 млн сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.



15.04.2020 22:41:56
❗️2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 15 апреля 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1302.

Манба: @ssvuz



15.04.2020 22:25:33
❗️Пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш бўйича тушунтириш

Республика махсус комиссияси томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан асосий мақсад — пенсионер ва нафақа олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш.

👵🏻👨🏻‍🦳 Тиббиёт ходимларининг хулосаларига асосан, ушбу касаллик ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда оғирроқ кечади.

💵 Нақд пул орқали муомала қилиш — вирус тарқалишига олиб келувчи омиллардан ҳисобланади, чунки нақд пулда коронавирус қўзғатувчи қатор бактерия ва номаълум инфекциялар мавжуд бўлиб, улар узоқ муддат (4-5 кун давомида) сақланиб қолади.

🔎 Ҳозирги кунда республикада жами пенсия ва нафақа олувчилар сони — 3 млн 734 минг 237 тани ташкил этади. Пенсия ва нафақа тарқатиш учун эса АТ “Халқ банки”нинг 4 минг 355 та ходими, 600 дан ортиқ автотранспорт ҳайдовчилари ҳамда Марказий банк Инкассация хизматининг 1000 дан ортиқ ходими жалб этилган. Ушбу жараёнга ички ишлар идораларининг 1090 та ходими ҳам бириктирилган.

🦠 Нақд пул шаклида пенсия ва нафақаларни олиш ва тарқатиш жараёнида қарийб 4 миллион одамнинг ўзаро мулоқоти республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши хавф-хатарини кескин ошириб юборади.

📎 Махсус комиссия томонидан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни чеклашга қаратилган бир қатор чекловлар жорий этилмоқда, масалан, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ва бошқалар. Ўз навбатида, пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш ҳам бу борадаги айнан карантин чекловлари ҳисобланади.

💳 Юқоридагиларга асосан, Махсус комиссиянинг қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди ҳамда пенсионер ва нафақахўрларнинг ҳуқуқларини бузишга эмас, балки уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган чора ҳисобланади. Бундан ташқари, комиссия қарорида пенсия ва нафақаларни пластик карталар орқали бериш республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амал қилиши ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидаги савдо нуқталарини тўлиқ тўлов терминаллари ва нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан таъминланиши назарда тутилган.



15.04.2020 21:18:16
🇬🇧 «Уйда қолинг» (Stay at home), дея илтимос қилмоқда британиялик ўт ўчирувчилар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇬🇧 Оставайтесь дома (Stay at home) убедительно просят британские пожарные.



15.04.2020 20:32:57
Информация о расходах Антикризисного фонда при Министерстве финансов Республики Узбекистан.



15.04.2020 20:31:42
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот.



15.04.2020 20:09:55
🦠UZ: Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилаётган чеклов чоралари, янги тартиблар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг инглиз тилидаги таржимаси билан Адлия вазирлигининг @leginf телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

❗️Каналга уланинг ва янгиликлардан инглиз тилида хабардор бўлиб боринг.

_____________________

🦠 RU: Теперь свежие данные о введенных в целях предотвращения распространения коронавирусной инфекции ограничительных мерах и информация о принимаемых нормативно-правовых актах доступны на английском языке на телеграмм-канале Министерства юстиции @leginf.

❗️Присоединяйтесь к каналу и получайте новости на английском языке.



15.04.2020 19:41:41
UZ: Коронавирус пандемияси туфайли Тошкентдаги Замонавий санъат маркази болалар учун CCA Kids онлайн ўқув дастурини ишлаб чиқди.

Марказнинг онлайн машғулотлари ёш ота-оналарга фарзандларини ижод билан таништириши ва санъат орқали ўзларини қандай ифода этишни ўргатишларига ёрдам беради.

___________

RU: В связи с пандемией коронавируса Центр современного искусства в Ташкенте разработал образовательную онлайн-программу для детей CCA Kids, которая доступна на сайте центра.

Онлайн-занятия центра помогут молодым родителям приобщить своих детей к творчеству и научить их самовыражаться при помощи искусства.

Манба / Источник: https://t.me/cca_tashkent



15.04.2020 19:29:01
🔸"Biz karantinni bekor qilishni xalqimiz bilan bamaslahat, har tomonlama chuqur o'ylab va tahlil qilib, albatta, ko'rib chiqamiz"

🇺🇿O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 14-aprel kuni qishloq xo'jaligi masalalari bo'yicha videoselektor avvalida koronavirus muammosiga to'xtalib o'tdi.

🔹Davlatimiz rahbari pandemiya va karantin bilan bog'liq mavjud qiyinchiliklarga qaramasdan, hamyurtlarimizning tushkunlik va sarosimaga tushmasdan, birdamlikda o'z irodasini ko'rsatayotganini olqishladi va ushbu og'ir sinovlarni ulug' va mehnatkash xalqimizning mehr-oqibati, sabr-matonati bilan yengib o'ta olishimizga ishonch bildirdi.

⚡️ O‘zbekiston yoshlar ittifoqi mamlakat rahbarining nutqidan eng dolzarb iqtiboslarni jamladi. O‘qing va bo‘lishing!

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
15.04.2020 19:10:16
«Эй Худо, бу қандай кўргулик бўлди, дейман, кўзларимга ёш қуйилиб келаверади. Оиламга қаердан ёпишди бу бало, нимага уларни Тошкентга жўнатишга кўндим, Хитойдан ташқари яна кўплаб давлатларда шу вирус тарқаганини эшитгандик-ку, нимага бунинг бизга дахли йўқ, деб калта ўйладик?..

«Такрор-такрор айтаман: менинг бошимга тушганини ҳеч кимга кўрсатмасин! Ҳамма болалар оналарнинг гапларига қулоқ солишади. Дўхтирлар уйда қолинг, деб бежизга айтишаётгани йўқ. Оналар, илтимос, болаларингизни, яқинларингизни асранг! Бу синовлар ўтиб кетади, уларни уйда, иссиқ бағрингизда олиб ўтиринг! Топган бойлигингиз, солган иморатингиз, бошқа минг-минг орзу-ҳавасларингиз саломатликнинг олдида ҳеч нарса эмас экан...»

Оиласининг беш нафар аъзоси коронавирус инфекциясига чалинган она ҳикояси.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



15.04.2020 19:07:20
Коронавирус қандай қилиб шаҳарлар ҳавосини тозалади?

Ўз-ўзини изоляция қилиш ва карантин туфайли корхоналар иши тўхтади, йўлларда аксарият машиналарнинг ҳаракати чекланди, авиақатновлар камайди. Financial Times 2019 йил ва 2020 йил март-апрел ойларидаги ҳавонинг ифлосланиш ҳолатларини таққослади.

🌐 Теҳрон, Прага, Лондон, Милан, Нью-Дели, Лос-Анжелес, Мадрид ва Москва ҳавоси қандай тоза бўлганини кўринг 👆

〰️〰️〰️〰️〰️

Как коронавирус очистил воздух городов?

Самоизоляция и карантин остановили работу предприятий, убрали с дорог часть машин, уменьшили авиасообщения. Financial Times сравнила загрязнение воздуха (NO2) в марте-апреле 2019 и 2020 г.

🌐 Посмотрите, как очистились Тегеран, Прага, Лондон, Милан, Нью-Дели, Лос-Анджелес, Мадрид и Москва 👆



15.04.2020 18:45:44
АОКА штабида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифингда берилган муҳим саволларнинг жавобларини қуйидаги ҳаволалар орқали топишингиз мумкин:

❓Карантин вақтида жўнатмалар почта алоқаси объектларида сақланиб турганлиги учун қўшимча ҳақ олинадими ?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Интернет тезлиги нега паст? Бу бўйича нима ишлар қилинмоқда?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Шифокорлар ва ўқитувчиларга мобиль интернетлардан фойдаланиш учун имтиёзли тарифлар борми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖