Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 154 sahifa

01.06.2020 23:34:39
​⚡️(+29) -- 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари -- Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

🔎 Соғайганлар -- 2859 (+22).

💉 Даволанмоқда -- 828.



01.06.2020 17:48:08
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Касаллик аниқланмаган ҳудудларда карантин бекор қилинадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин вақтида ишлаб чиқариш жараёни СЭС ходимлари томонидан текширилиши тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓«Ўрикзор» бозори фаолиятини санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тикласа бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Олимлар вирус қачонгача давом этишини аниқ башорат қилишдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ўзбекистонда қарийб 80% бемор касалликдан тузалаётгани сабаби нимада?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



01.06.2020 17:02:19
❗️Яна уч ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

📈 (+11) — 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда.

📌 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — пойтахтимиз (уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан — Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🔎 Соғайганлар — 2859 (+22) нафар.



01.06.2020 14:28:50
⚡️⚡️"Ўрикзор" бозори ва Юнусубоддаги дўкон сотувчилари, уларнинг оила аъзоларида коронавирус аниқланган

Пойтахтимизда бугун айни пайтга қадар каронавирусга чалинган 10 нафар фуқародан 4 нафарини аҳоли орасидан аниқланганлар ташкил этди. Жумладан, "Ўрикзор" савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савдо мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



01.06.2020 14:11:08
▪️Китоблик бемор коронавирусдан эмас, ёндош касалликлари туфайли вафот этган

Қашқадарё вилояти Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати аниқлангани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Гумонланувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Китобда яшаган. У 9 май куни Қозоғистондан юртимизга қайтиб келган. 10 май куни Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

🚫 Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда "Covid-19" инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

🔳 29 май куни у Китоб туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган таҳлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган.

🛏 Коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.

🔬 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

📌 У ёндош касалликлар туфайли вафот этгани маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



01.06.2020 13:48:59
⚡️Коронавирус мутацияга учраган, у организмнинг иммун тизимини тормозлайди

Коронавируснинг юқувчанлиги ошгани ҳам мутация юз бергани билан боғлиқ.

Бу ҳақда АҚШдаги Лос-Аламос лабораторияси, Дюк университети (АҚШ) ва Шеффилд университети (Буюк Британия) олимлари ҳамкорликда олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум бўлди.

Коронавирус геноми тадрижийлигининг бир неча мингтаси ўрганилди ва жами 14 та мутацияси аниқланди. Уларнинг биттаси тикансимон оқсилга тааллуқли. Яъни бу коронавирус хўжайин-организм ҳужайраларига осонроқ ёпишиб олишини англатади.

🦠 Коронавирусга чалинган битта бемор ўртача ҳисоблаганда 2,4 кишига касалликни юқтириши айтилади. Солиштириш учун: оддий грипп — битта одамдан 1,28 кишига, «испанка» — 1,8 кишига юқади.

❗️Мутацияланган янги вирус Европа ва Шимолий Америкада апрель ойида гегемонга айланди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мутацияга учраган коронавирус организмнинг иммун тизимини тормозлаб, антитаналарни осон ишдан чиқаради.



01.06.2020 12:31:24
Бугун, 1 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинг:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 13:00 ➖ Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер:
Нурмат Отабеков — бош инспектор

📲 Брифинг АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинг, запланированный на сегодня, 1июня, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00 ➖ Государственная инспекция санитарно эпидемиологического надзора

Спикер:
Нурмат Атабеков — главный инспектор

📲 Брифинг будет транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.



01.06.2020 10:46:44
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz



01.06.2020 10:29:40
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 515 815 (+12 140)
⚡️Соғайганлар ➖ 222 756 (+5 875)
⚡️Вафот этганлар ➖ 6 244 (+170)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 405 843 (+9 268)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 42 556 (+898)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 23 672 (+468)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 11 308 (+450)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 9 282 (+355)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 251 (+153)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 5 494 (+248)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 3 930 (+123)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 3 662 (+108)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 1 817 (+69)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 515 815 (+12 140)
⚡️Выздоровевших ➖ 222 756 (+5 875)
⚡️Погибших ➖ 6 244 (+170)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 405 843 (+9 268)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 42 556 (+898)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 23 672 (+468)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 11 308 (+450)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 9 282 (+355)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 251 (+153)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 5 494 (+248)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 3 930 (+123)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 3 662 (+108)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 1 817 (+69)

📎 Источник: Worldometers



01.06.2020 10:00:41
⚡️(+39) — 2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари — Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари — Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари — Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

💉 Даволанаётганлар — 810.

▪️Аҳволи оғир — 8 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.



01.06.2020 00:27:34
📢 ЭСЛАТМА: 1 июндан қайси фаолият турларига рухсат берилади

🔴 «Қизил» ҳудудларда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти.

🟡 «Сариқ» ҳудудларда «қизил» ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ автомактаблар фаолияти;
➖ давлат ташкилотларида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти.

🟢 «Яшил» ҳудудларда «сариқ» ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (ҳостеллар бундан мустасно);
➖ спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;
оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

❗️Бунда маросимларни фуқароларнинг уй-жойида 30дан кўп бўлмаган меҳмон иштирокида ўтказишга рухсат берилади.

🚌 «Яшил» ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни ташиш учун вилоятлараро автобуслар ва туристик ташкилотлар автобуслари қатновига рухсат берилди.

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозим;
✋ автобуслар вилоятлараро қатновларда «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;
📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

❌ Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Манба



01.06.2020 00:08:01
📍Коронавирус юқтириш хавфи юқори бўлган "унутилган жой"лар

"Подъезд"лар — кўп қаватли уйларга кириш-чиқиш йўлакларида эпидемияга қарши, коронавирусдан ҳимояловчи етарли чоралар кўрилмайди. Шунинг учун вирус у ерда узоқ вақт сақланиб туриши мумкин.

Бу ҳақда Дума қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, собиқ Бош санитария шифокори Геннадий Онищенко маълум қилди: «Касалланиш хавфи нуқтаи назаридан подъездни "унутилган жой" деб таърифлайман».

🦠 Зина тутқичлари, лифт тугмачалари, домофонда инфекция бўлиши мумкин. Ёки агар лифтдан фойдаланмасангиз, зинада қўшниларга дуч келасиз, мулоқотда бўласиз. Бу ҳам вирус юқтиришнинг эҳтимолий хавфини кучайтиради.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил



31.05.2020 23:11:41
❗️(+40) — 2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари — Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

📎 Соғайганлар — 2837 (+54).

💉 Даволанаётганлар — 771.



31.05.2020 22:21:30
⚡️⚡️Самарқанддаги "юқори хавфли" ҳудудда 11 нафар тиббиёт ходими, 2 та мактаб ўқувчиси коронавирусга чалинган

Вилоятнинг Пайариқ тумани "қизил", яъни "юқори хавфли" ҳудуд бўлиб, у ерда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган.

🦠 Беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими, 3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси, 4 нафари — пенсионер экани маълум қилинди.

🔎 30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилган.

🚧 Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқоро уй шароитида карантинга олинган.



31.05.2020 20:08:24
⚡️⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган 63 ёшли аёл вафот этди

Беморда 30 май куни "Covid-19" аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. У шу йилнинг январ ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсулт) ташхиси билан даволанган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

📈 (+29) — 2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 3583 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



31.05.2020 15:24:29
Бу қиз 17 ёшда. У коронавирусга чалинган. 5 майдан буён касал ётибди. Ҳозир у сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган...

📹 Давомини видеода кўринг. Хулоса қилинг!

18+

〰️〰️〰️〰️〰️

Этой девушке семнадцать лет. Она заразилась коронавирусом. С 5 мая продолжает болеть. Сейчас она подключена к аппарату искусственной вентиляции легких...

📹 Смотрите продолжение на видео. Делайте выводы!

18+



31.05.2020 14:01:54
Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Карантин сабабли ишсизман. Бир марталик нафақа пули олиш тартиби қандай?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Никоҳдан ўтиш учун онлайн ариза берганмиз. Никоҳ қаерда қайд этилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Тошкент шаҳрида доимий рўйxатдан ўтмоқчиман, карантин сабабли аввалги яшаш жойимдан рўйхатдан чиқиб келишим муаммо бўляпти. Нима қилай?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Интернет орқали савдо фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан қандай ўтиш мумкин?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин вақтида ташкилот устав фондини камайтириш учун маълумот тақдим этиш шартми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



31.05.2020 13:09:48
⚡️⚡️Въезд-выезд в Китабский район запрещен. Человек, у которого подозревается коронавирус, контактировал со многими людьми

Китабский район Кашкадарьинской области закрыт на карантин.

🦠 В связи с тем, что в этом районе зафиксировано подозрение на наличие коронавирусной инфекции у человека, который контактировал со многими гражданами, меры предосторожности временно усилены.

🚫 В настоящее время въезд и выезд в район перекрыты. Движение транспортных средств и пешеходов строго контролируется.



31.05.2020 12:42:58
⚡️⚡️Китоб туманига кириш-чиқиш тақиқланди, коронавирус билан гумонланган шахс кўпчилик билан мулоқот қилган

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани карантинга ёпилган.

🦠 Ҳудудда коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлгани муносабати билан эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилган.

🚫 Ҳозирда туманга кириш-чиқиш йўллари тўсилган. Автотранспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши қатъий назоратга олинган.



31.05.2020 11:43:11
⚡️⚡️В Ташкенте три пациента с коронавирусом переведены в реанимацию

За последние часы в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии 3 пациента были переведены в отделение реанимации по причине острой дыхательной недостаточности.

📈 (+8) — По состоянию на 10:00 31 мая количество больных зарегистрированных с коронавирусной инфекцией в Узбекистане, составляет 3554 человека.

🦠 3 новых пациента с коронавирусом выявлены в карантинном центре, 1 — среди граждан, находящихся на карантине в городе Ташкенте, 4 — в Бухарской области.

Министерство здравоохранения