Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 135 sahifa

25.06.2020 23:12:23
⚡️⚡️Рекорд: бугун Ўзбекистонда 192 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Кун давомида Тошкент шаҳрида 170 нафар бемор тузалиб, уйига кузатилди.

Жами соғайганлар — 4877 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 20:44:34
⚡️Тошкент шаҳрида жойлашган “Тиббиёт дунёси”, “SWISS LAB”, “VITROS DIAGNOSTICS”, “GENOTEXNOLOGIYA” ва “AKFA MEDLINE” сингари нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўз лабораторияларида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текшириш хизматини ташкил этиш бўйича шартнома имзолашган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 19:58:20
❗️Бакалавриатга қабул квоталари: ОТМлар, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимот

🔹Кундузги таълим 👉 бу ерда

🔹Сиртқи таълим 👉 бу ерда

🔹Кечки таълим 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

❗️Магистратура квоталари: мутахассисликлар ва тиллар кесимидаги тақсимот 👉 бу ерда

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 19:32:01
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 4775 нафарга етди

Сўнгги соатларда Тошкентда 29, Қашқадарёда 17, Наманганда эса 5 нафар, жами 51 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа:

✅ Тошкент шаҳри ва вилоятида 2635;

✅ Қашқадарё вилоятида 23;

✅ Наманган вилоятида 270 нафар киши коронавирусни енгиб ўтди.

❗️Бугун юртимизда шу соатгача 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4775 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 18:50:38
❗️Коронавирус вакцинаси топилса ҳам, ҳар гал вирус мутацияга учраганда вакцина ўз таъсирини йўқотаверади

Америкалик машҳур доктор Меҳмет Ўз коронавирусни жуда тушунарли қилиб таърифлади:

🦠 "Вируслар ўз ҳаётини давом эттириш учун тирик организмга муҳтож. Бизда унга қарши иммунитет шаклланса, вирус ҳам давомли яшаш учун мутацияга учрайди.

💉 Вакцинаси топилган тақдирда ҳам, ҳар гал вирус мутацияга учраганда вакцина ўз таъсирини йўқотаверади. Худди грипп вакциналари ҳам шундай. Бизни фақат аввалги йилларда юққан грипп вирусларидан ҳимоялайди, янгиларидан эмас. Яъни тўлиқ ҳимоя қилолмайди. Доимий тўлиқ ҳимоя эса — иммун тизимимиздир".

〰️〰️〰️〰️

❓Иммун тизимини қандай кучайтириш мумкин? 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 18:11:19
Қабул – 2020. Абитуриентлар диққатига!

✈️ Кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун хориждан туриб рўйхатдан онлайн ўтган абитуриентлар Ўзбекистонга тест синовлари бошланишидан камида уч ҳафта олдин келиши керак.

🪑 Имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди, улар барча бинолардаги тест синовларини (test2020.uz сайти орқали) онлайн кузатиб боришлари мумкин.

🧑🏻‍🚀 Олий ҳарбий таълим муассасалари номзодларига истисно тариқасида тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

〰️〰️〰️〰️

БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 17:01:23
❗️Ўзбекистонда 6 соат ичида 97 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар 7087 тага етди

🦠 Касалланиш ҳолатлари: 65 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 26 нафари — Тошкент шаҳрида (19 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (2 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, 1 нафари аҳоли орасида), 1 нафари — Наманган вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 16:45:41
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌎 Жаҳон миқёсида коронавирусга чалинганлар 10 миллионга яқинлашмоқда — CNBC

🌐 2020 йилда коронавирус дунё иқтисодиётига 12 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар келтиради — IMF

😷 АҚШ тиббиёт мутахассислари: "Ниқобсиз кўчага чиқиш — маст ҳолда автомобил бошқаришдек гап" — CNN

✈️ Австралиянинг "Qantas" авиакомпанияси 6000 иш ўрнини қисқартирди — NYT

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 16:12:23
ЭЪЛОН!

Бугун, 25 июнь соат 16:30 да АОКА анжуманлар залида 2020/2021 ўқув йили учун қабул масалалари юзасидан брифинг бўлиб ўтади.

Тадбир иштирокчилари:

☑️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

☑️ Давлат тест маркази

☑️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

☑️ Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

❗️Брифингни UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилинг.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 16:09:29
ЭЪЛОН❗️

Бугун, 25 июнь соат 16:30 да АОКА анжуманлар залида 2020/2021 ўқув йили учун қабул масалалари юзасидан брифинг бўлиб ўтади.

Тадбир иштирокчилари:

☑️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

☑️ Давлат тест маркази

☑️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

☑️ Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 15:31:44
⚡️⚡️"Назарбек" санаторийси ва Самарқанддаги банк ходимида коронавирус аниқланди

Кеча, 24 июнь куни ҳудудларда аҳоли орасида инфекция юқтирган беморларнинг шахси ва жойи ҳақида маълумот:

◽️Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.А. (Юнусободдаги "Малика" савдо мажмуасига борган),

◽️Республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти филиали ходими З.А.

◽️"Назарбек" санаторийси ходими Х.А. (30 майдан 13 июнгача карантинда бўлган),

◽️Зангиота туманида яшовчи М.Д., Қибрай туманида яшовчи С.И.

◽️Каттақўрғон туманида яшовчи Р.А. ва унинг 4 нафар қариндоши, 2 нафар қўшниси.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 15:08:31
⚡️⚡️"Зангиота" божхона пости ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш ходимида коронавирус аниқланди

Кеча, 24 июнь куни Тошкент шаҳрида аҳоли орасида инфекция юқтирган беморларнинг шахси ва жойи ҳақида маълумот:

◽️Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да ("ЭКО" бозорга бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган),

◽️Шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.

◽️Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.

◽️Олмазор туманида яшовчи М.Қ., М.Х. ва С.Ф. (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган),

◽️Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги "Зангиота" божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.

◽️"Comfort Leather" корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида

◽️Сергели туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.

◽️"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ходими Б.С.

◽️Чилонзор туманида яшовчи Д.С.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 13:34:13
💰Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $500 млн имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади

Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.06.2020 12:46:06
⚡️20-ўлим: Сурхондарёда вафот этган 59 ёшли аёлда коронавирус тасдиқланди, у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Денов шаҳрида яшаган марҳум бемор Б.Х. сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни бемор мурожаатига кўра, олинган намунада коронавирус инфекция мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Шифохонада беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония, ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Шунингдек, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

🚧 Марҳумдан олинган намунада коронавирус инфекцияси тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



25.06.2020 10:37:05
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 792 799 (11 285)
⚡️Соғайганлар ➖ 476 205 (+16 008)
⚡️Вафот этганлар ➖ 11 231 (+204)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 606 881 (+7176)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 59 945 (+458)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 39 014 (+940)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 21 717 (+711)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 19 285(+520)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 15 078 (+364)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 14 305 (+590)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 6 990 (+235)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5 630 (+63)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 3 954 (+228)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 792 799 (11 285)
⚡️Выздоровевших ➖ 476 205 (+16 008)
⚡️Погибших ➖ 11 231 (+204)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 606 881 (+7176)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 59 945 (+458)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 39 014 (+940)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 21 717 (+711)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 19 285(+520)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 15 078 (+364)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 14 305 (+590)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 6 990 (+235)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5 630 (+63)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 3 954 (+228)

📎 Источник: Worldometers



25.06.2020 10:01:36
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 7000 га яқинлашди

🦠 (+89) — Янги беморлар: 40 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 38 нафари — Тошкент шаҳрида (28 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари — Тошкент вилоятида чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, 2 нафар — Жиззах вилоятида, 1 нафар — Андижон вилоятида аҳоли орасида, 1 нафар — Сурхондарё вилоятида аниқланган.



25.06.2020 01:43:05
⚡️⚡️Рекорд: бугун Ўзбекистонда 239 кишида коронавирус аниқланди

🔎 Соғайганлар — 4685 нафар. Даволанаётганлар — 2197 нафар. Аҳволи оғир — 19 нафар.

⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi



24.06.2020 23:46:40
​​❗️(+54) 2020 йил 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.



24.06.2020 21:50:44
❗️Бугун Тошкентда 116 киши коронавирусдан соғайди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди ва Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.

✅ Бугун юртимизда 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.



24.06.2020 20:29:05
👶🏻 Коронавирусга чалинган аёллар гўдакларини кўкрак сути билан эмизишда давом этиши тавсия қилинди — CNN

🇺🇸 АҚШ пандемия туфайли 7 триллион доллар миқдорида зарар кўриши мумкин — CNN, DW, NYT

🌎 Дунёда коронавирусдан соғайганлар 5 миллиондан ошди — Worldometers

🇧🇷 Лотин Америкаси ва Кариб кўрфази мамлакатларида коронавирусдан бир кунда 100 мингдан ортиқ одам вафот этди — Deccan Chronicle

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда