Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 132 sahifa

30.06.2020 17:01:38
🦠 Яна 87 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 72 нафари хориждан келган

Янги касалланишлар: 72 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 11 нафари — Тошкент шаҳрида (7 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 8385 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 16:07:53
❗️25-ўлим: Жиззахда 70 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Ш.Рашидов бемор Ф.О. (унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р.нинг вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик) жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.

23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга "юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози" ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 15:52:21
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 5569 нафарга етди

😷 Бугун Тошкентда 28, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Хоразм вилоятида 43, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262, Қорақалпоғистонда 143, Хоразмда 301 нафар бемор тузалди.

⚡️Шу тариқа мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 15:43:41
⚡️“Абу Сахий”, “Мегапланет” ва “Toshkent city”да коронавирус аниқланди

🦠 Кеча, 28 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 266 нафар бемордан 16 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 29 июнь куни эса 274 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

❗️Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ошганини кўриш мумкин.

📍Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги яшовчи Ш.Ғ.да, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 8 нафар фуқарода, Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгаси У.У.да, “Мегапланет” савдо мажмуасидаги “София” ширинлик дўкони ишчисида, Сергели туманидаги “ENTER Engineering” компанияси ҳисобчиси Н.М.да, Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамшираси Ш.Ш.да касаллик аниқланган.

📍Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Кристал” савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчиси У.Р.да (Қозоғистонга кетаётганлиги учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи У.Б.да (Юнусобод деҳқон бозорига боргандан кейин тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), “Абу Сахий” савдо маркази ходими С.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли мурожаат қилган), “Toshkent city” қурилиш объекти ошпази М.М.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус қайд этилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 14:40:42
Ҳар куни одамларнинг ҳаётини қутқараётган шифокорлар қандай кўринишда? Биз ҳозир тиббиёт ходимларининг фақат кўзларинигина кўришимиз мумкин...

😷 Келинг, шу кунларда ҳимоя ниқоби, қўлқопи ва уст кийимини ечмай жонбозлик кўрсатаётганларга шунчаки раҳмат айтамиз!

Манба

〰️〰️〰️〰️

Как выглядят врачи, которые ежедневно спасают жизни людей? Все, что мы сейчас можем увидеть, это их глаза...

😷 Давайте просто скажем всем тем, кто не снимает в эти дни защитные маски, перчатки и костюмы, спасибо!

Источник


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 12:05:46
Бунда, ушбу санитария ва карантин чекловларига риоя этмаслик, шу жумладан, автобус салонларида санитария-эпидемиология талабларини бузиш,

🚙 автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик,

👨‍👨‍👦‍👦 уч кишидан ортиқ йиғилиш, тиббий ниқобдан фойдаланмаслик, оилавий тантана,

💃🏻 тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш —

‼️ тегишли масъуллар ҳамда фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.

〰️〰️〰️〰️

📌 Карантин чекловлари шароитида РУХСАТ БЕРИЛМАГАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланмаслик Миллий гвардия, Ички ишлар, солиқ органлари ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан мунтазам равишда профилактика тадбирларини ўтказган ҳолда назоратга олиш ва мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди.

〰️〰️〰️〰️

🚧 Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш ПОСТЛАРИДА санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш, шу жумладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 12:00:30
Бешинчидан, қуйидаги санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди:

❗️жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;

🚌 йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;

🧤 супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” ҳудудларда (соат 06:00 дан – 22:00 га қадар) ва

🔴 “қизил” ҳудудларда (07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача)

‼️ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК;

〰️〰️〰️〰️

🔰 тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 11:55:27
☑️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш ТАРТИБИ ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

📌 Шунингдек, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ олиб борилади.

⭕️ Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ қўлланилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 11:52:10
Шу муносабат билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:

🏠 касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;

🛏 шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;

‼️ коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;

📍бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;

🔎 аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 11:47:14
Учинчидан, Ўзбекистон Республикасига карантин даврида инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:

❗️истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️

Тўртинчидан, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

🔸коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 11:44:55
Иккинчидан, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан:

⚔️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;

👩🏻‍⚕️ ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;

🚓 фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.

〰️〰️〰️〰️

Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 11:40:57
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

❌ “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

〰️〰️〰️〰️

🚫 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 10:58:19
❗️Коронавирус 100 йил аввал 100 миллион одамнинг ёстиғини қуритган "испанка" эпидемияси сценарийси бўйича ривожланмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Гебрейесус Женевадаги брифингда COVID-19 пандемияси тарқалиши тезлашганини маълум қилди:

📎 «Айрим мамлакатлар ўз иқтисодиётини очиб, ижтимоий ҳаёт тикланганидан сўнг муаммога дуч келди. Одамлар вирус олдида ожизлигича қолмоқда. Глобал миқёсда пандемия ривожланиши жадаллашди», — деди у.

📌 ЖССТ Бош директорининг стратегик масалалар бўйича ёрдамчиси Ранери Гуерра, агар ер юзини коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини қамраб олса, миллионлаб одамлар ҳалок бўлишини айтди.

📌 Унинг қўшимча қилишича, коронавируснинг глобал хавфи 100 йил аввал 100 млн. одамнинг ёстиғини қуритган "испанка" эпидемияси сценарийси бўйича ривожланмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 10:38:10
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 846 339 (+10 718)
⚡️Соғайганлар ➖ 524 945 (+5 831)
⚡️Вафот этганлар ➖ 12 195 (+157)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 641 156 (+6 719)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 61 790 (+315)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 43 628 (+646)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 25 127 (+482)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 21 819 (+1 039)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 16 357 (+107)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 16 968 (+544)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 8 298 (+267)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5900 (+51)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 5 296 (+548)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 846 339 (+10 718)
⚡️Выздоровевших ➖ 524 945 (+5 831)
⚡️Погибших ➖ 12 195 (+157)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 641 156 (+6 719)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 61 790 (+315)
3. 🇺🇦 Украина ➖43 628 (+646)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 25 127 (+482)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 21 819 (+1 039)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 16 357(+107)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 16 968 (+544)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 8 298 (+267)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5900 (+51)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 5 296 (+548)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 10:21:23
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 10 278 458 (+160 758)
⚡️Соғайганлар ➖ 5 219 513 (+78 614)
⚡️Вафот этганлар ➖ 504 936 (+3 043)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 2 588 582
2. 🇧🇷 Бразилия➖ 1 368 195
3. 🇷🇺 Россия ➖ 640 246
4. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 548 318
5. 🇬🇧 Буюк Британия ➖313 470
6. 🇵🇪 Перу ➖ 282 365
7. 🇨🇱 Чили ➖ 275 999
8. 🇪🇸 Испания ➖ 248 970
9. 🇮🇹 Италия ➖ 240 436
10. 🇮🇷 Эрон ➖ 225 205

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 10 278 458 (+160 758)
⚡️Выздоровевших ➖ 5 219 513 (+78 614)
⚡️Погибших ➖ 504 936 (+3 043)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 2 588 582
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 368 195
3. 🇷🇺 Россия ➖ 640 246
4. 🇮🇳 Индия ➖ 548 318
5. 🇬🇧 Великобритания ➖ 313 470
6. 🇵🇪Перу ➖ 282 365
7. 🇨🇱 Чили ➖ 275 999
8. 🇪🇸 Испания ➖ 248 970
9. 🇮🇹 Италия ➖ 240 436
10. 🇮🇷 Иран ➖ 225 205

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 10:00:57
❗️(+76) — Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди, жами беморлар 8298 нафарга етди

🦠 Янги касалланишлар: 44 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 23 нафари — Тошкент вилоятида (19 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 9 нафари — Тошкент шаҳрида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 5 нафари аҳоли орасида).


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.06.2020 00:22:40
🧪 Россиядаги мигрантлар патент учун коронавирусга тест топширади, инфекция аниқланса, яшаш ва ишлашга рухсат берилмайди — Батафсил

🧊 Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 1 грамми 67 доллар турадиган нодир металл олинди — Батафсил

💰Янги агентликка бюджет маблағларининг сарфланишини ўрганиш ҳуқуқи берилди — Батафсил

🌐 Тошкентнинг рақамли модели ишлаб чиқилди — Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.06.2020 23:53:44
❗️Бугун Ўзбекистонда — 2 ўлим, 274 та янги бемор: 25 таси оғир аҳволда

🔎 Уч ҳудудда аҳоли орасида (Тошкент шаҳри – 20, Бухоро – 6, Жиззах – 4) инфекция аниқланди. Беш ҳудудда 167 бемор соғайди.

⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆

Соғайганлар — 5496 нафар.
Даволанаётганлар — 2702 нафар.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.06.2020 23:38:04
⚡️(+23) — Карантиндагилар ва Тошкентда аҳоли орасида вирус аниқланди

Инфекция юқтирганлар 8222 нафарга етди.

🦠 Янги касалланишлар: 17 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 4 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.06.2020 23:16:17
❗️24-ўлим: Жиззахда 72 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди

Ш.Рашидов туманида яшовчи, 72 ёшли Қ.Р. жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантин муассасасига олинган. 22 июнда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унда 25 июнь куни коронавирус аниқланган. Беморга “коронавирус инфекцияси оғир кечиши, чап томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги 2-даража” ташхиси, шунингдек, “юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет оғир кечиши” қўшимча ташхиси ҳам қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва қандли диабет ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Сўнгги кунларда нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг