Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 130 sahifa

03.07.2020 10:02:47
❗️(+121) 2020 йил 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

◾️69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида:

◾️48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида)

◾️ 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.



#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 23:53:32
❗️Рекорд яна янгиланди — бугун Ўзбекистонда 297 киши коронавирусдан зарарланди

⚡️Янги касалланишлар: 113 та — аҳоли орасида (беш ҳудудда), 183 та — карантин муассасаларида, 1 та — юк ташувчи ҳайдовчи.

〰️〰️〰️〰️

⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆

Даволанаётганлар — 3017 нафар.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 23:50:11
❗️(+82) — Уч ҳудудда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди, жами беморлар — 9078 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 33 нафари — Жиззах вилоятида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари — Тошкент шаҳрида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар — Тошкент вилоятида (12 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 6 нафари — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 20:09:22
❗️COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4772-сон, 02.07.2020 й.) қабул қилинди.

📂 Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

📌 Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

💰 Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

🏢 Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

☑️ ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

🧾 Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

❗️Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 18:28:45
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар 111 500 сўм тўлайдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Сиртқи талим шаклида ҳам 5 та йўналишни танлаш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ижодий имтиҳонлар абитуриентлар яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ё ҳужжат топширган олий таълим муассасасидами?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ота-оналарини ўқишга қабул қилишда имтиёзлар боми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 17:03:07
❗️(+92) Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони деярли 9 мингга етди

⚡️2020 йил 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатлари:

🔹77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида),

🔹 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида),

🔹8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида),

🔹3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 16:47:32
🚧 Пекиндаги савдо мажмуаси. Қиз телефон орқали тиббиёт марказидан тест натижасини эшитмоқда: унда коронавирус аниқланган. Шу заҳоти бинони ўраб олишди. Энди савдо мажмуасига келган ҳамма одамлар тест топширади.

👉 Манба

〰️〰️〰️〰️

🚧 Пекин, торговый маркет. Девушка получает известие из медицинского центра о положительном результате на коронавирус. После чего здание оцепили. Все посетители теперь должны сдать тесты.

👉 Источник


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 16:11:53
❓Уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топшираман?

❓Абитиуриентман, ҳужжатларни онлайн эмас, давлат хизматлари марказига бориб топширсам бўладими?

❓Пенсия дафтарчасини онлайн очтиришим мумкинми?

❓Хусусий нотариуслик билан шуғулланмоқчиман, қаерга мурожаат қилишим керак?

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

Аҳолини қизиқтираётган шу каби муҳим саволларга ДХА ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова АОКА штабида ўтказилган брифингда жавоб қайтарди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 13:48:46
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇮🇷 Эронда ҳар 10 дақиқада битта фуқаро коронавирусдан вафот этмоқда, ҳар 35 сонияда вирус юқтириш ҳолати қайд этилмоқда — NYT

🇳🇿 Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири карантин қоидасини бузгани учун истеъфога чиқди — РИА Новости

🇺🇸 АҚШда бир кунда 50 000 дан зиёд киши коронавирусдан зарарланди — NYT

❗️Африкада 10 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан вафот этди — Forbes

🌐 АҚШ «Ремдесивир» дориси глобал захирасини сотиб олишишидан ЖССТ хавотирда — China Daily

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 12:13:40
❗️Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди, 4 та маҳаллада коронавирусдан зарарланганлар аниқланди

🚧 Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796-сонли қарорига мувофиқ, 2 июлдан бошлаб шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди.

🚫 «Қалия», «Бунёдкор», «Зилол» ва «Маданият» маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 11:52:34
❓Коронавирус: уйда даволаниш — қай тартибда?

❓Кимларга мумкин, кимларга мумкин эмас?

❓Уйдагилар тест топширадими?

❓Миллий гвардия жараённи назорат қилиш ҳуқуқига эгами?

❓Уйда даволанаётган шахс жавобгарликка тортилади, агар...

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 10:55:42
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 886 646 (+11 568)
⚡️Соғайганлар ➖ 562 573 (+ 25 420)
⚡️Вафот этганлар ➖ 12 662 (+263)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 654 405 (+6 556)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 62 424 (+306)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 44 998 (+664)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 42 574 (+1509)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 26 065 (+523)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 18 112 (+588)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 16 898 (+285)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 8 904 (+277)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 6 261 (+105)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 005 (+105)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 886 646 (+11 568)
⚡️Выздоровевших ➖ 562 573 (+ 25 420)
⚡️Погибших ➖ 12 662 (+263)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 654 405 (+6 556)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 62 424 (+306)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 44 998 (+664)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 42 574 (+1509)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 26 065 (+523)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 18 112 (+588)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 16 898 (+285)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 8 904 (+277)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 6 261 (+105)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 005 (+105)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 10:39:23
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 10 668 410 (+217 782 )
⚡️Соғайганлар ➖ 5 464 430 (+127 434 )
⚡️Вафот этганлар ➖ 515 694 (+5 062 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 2 686 249 (+51 817)
2. 🇧🇷 Бразилия➖ 1 448 753 (+ 46 712)
3. 🇷🇺 Россия ➖ 653 479 (+ 6 550)
4. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 585 493 (+ 18 653)
5. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 314 992 (+ 832)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 288 477 (+ 3 264)
7. 🇨🇱 Чили ➖ 282 043 (+ 2 650)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 249 659 (+ 388)
9. 🇮🇹 Италия ➖ 240 760 (+ 182)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 231 770

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 10 668 410 (+217 782 )
⚡️Выздоровевших ➖ 5 464 430 (+127 434 )
⚡️Погибших ➖ 515 694 (+5 062 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 2 686 249 (+51 817)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 448 753 (+ 46 712)
3. 🇷🇺 Россия ➖ 653 479 (+ 6 550)
4. 🇮🇳 Индия ➖ 585 493 (+ 18 653)
5. 🇬🇧 Великобритания ➖ 314 992 (+ 832)
6. 🇵🇪Перу ➖ 288 477 (+ 3 264)
7. 🇨🇱 Чили ➖ 282 043 (+ 2 650)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 249 659 (+ 388)
9. 🇮🇹 Италия ➖ 240 760 (+ 182)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 231 770

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 10:01:07
❗️Ўзбекистонда бир кечада 123 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар 8904 нафарга етди

🦠 Янги касалланишлар: 101 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 12 нафари — Тошкент шаҳрида бемор билан мулоқотда бўлган, 7 нафари — Наманган вилоятида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.07.2020 00:17:35
❗️Бугун хориждан келган 218 кишида коронавирус аниқланди

Янги ҳолатлар: жами 278 — 50 таси аҳоли орасида (беш ҳудудда), 10 таси юк ташувчи ҳайдовчи, 218 таси карантин муассасаларида (барчаси хориждан келган).

⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆

Даволанаётганлар — 2907 нафар.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.07.2020 23:59:48
❗️Ўзбекистонда 7 соат ичида 110 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар 8781 нафарга етди

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.07.2020 23:49:56
⚡️27-ўлим: Коронавирусдан зарарланган қашқадарёлик эркакнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.07.2020 23:32:18
▪️1-синфга қабул қачон бошланади ва қайси санагача давом этади?

▪️Ҳужжат онлайн топшириладими ё мактабга бориш керакми?

▪️Бу йил нечта ўқувчи 1-синфга қабул қилинади?

〰️〰️〰️〰️〰️
Жавоб 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.07.2020 22:40:16
🎤 Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоев «Qalampir» нашрига интервью берди.

❗️Интервьюда коронавирус билан боғлиқ ҳолат, инфекцияга чалиниб вафот этган 52 яшар шифокор билан боғлиқ айрим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

➖ Карантинда муаммолар йўқ эмас. Баъзида кислород етарли бўлмай қолади, баъзида қайсидир аппарат ишламай қолади. Бироқ Ўзбекистонда ҳимоя воситалари билан боғлиқ муаммолар борлигига, шифокорлар ҳимоя воситалари билан таъминланмаганига ишонмайман.

➖ Ҳамма беморни шифохонада даволаш ва ҳамма касалхонани коронавирусга ёпишнинг имкони йўқ. Чунки шифохоналар коронавирусга эмас, бошқа касалликларга ихтисослашган. Масалан, бизнинг Вирусология илмий-текшириш институтимиз ҳозир ёпиқ. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча оғир беморлар даволана олишмаяпти ва қанчаси шу туфайли вафот этяпти.

➖ Коронавирус 60 фоиз ҳолатда енгил ўтадиган касаллик. Шунинг учун уни уй шароитида ҳам даволаш мумкин. Албатта, назорат бўлиши керак.

➖ Вирусология илмий-текшириш институтида коронавирусга жалб этилган шифокорларга устамалар ўз вақтида 100 фоиз тўлаб бериляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

➖ Коронавирусга таҳлиллар етарлича ўтказиляптими? Ушбу инфекцияга топшириладиган ҳар битта таҳлилнинг баҳоси — 13-14 долларга айланади. Ўзи шу анализни топшириш керакми ёки йўқми, бир нарса дейишим қийин. Уни ташкил қилиш ҳам осон эмас.

➖ Коронавирусга топширилган тестлар жавоби нега кеч чиқмоқда? Чунки лабораториялар етарли эмас. Тест системаларининг сифати эса талабга жавоб бермайди. Шунинг учун биз икки босқичда текширишга мажбурмиз.

📹 Видеони кўриш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.07.2020 21:47:09
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан 5834 нафар бемор соғайди

Сўнгги соатларда:

▪️Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида — 14 нафар;

▪️Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида — 44 нафар;

▪️Бухоро вилоятида — 14 нафар;

▪️Самарқанд вилоятида — 7 нафар,

▪️Қашқадарё вилоятида — 18 нафар;

➖жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача:

🔹Тошкент шаҳри ва вилоятида 3482;

🔹Бухоро вилоятида504 нафар;

🔹Самарқанд вилоятида 400 нафар;

🔹Қашқадарё вилоятида 74 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди.

❗️Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 152 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5834 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг