Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 129 sahifa

04.07.2020 18:09:34
​⚡️ (+111) 2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 15:48:39
⚡️30-ўлим. Коронавирусга чалинган 65 ёшли тошкентлик эркак вафот этди

🛏 Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

◾️Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 14:49:55
💰Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади

❗️Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Қарз маблағлари “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 13:31:43
«Xabar.uz» нашри Тошкент тиббиёт академиясининг Анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири Неъматжон Ибрагимов билан бўлган суҳбат уюштирди.

Қуйида ундан айрим маълумотларни келтирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

— Хориж маълумотларида вируснинг кучи борган сари сусаймоқда, деган қарашлар тўғрими?

— Мен бугунги кунда коронавируснинг кучи камайди демаган бўлардим. Чунки аввалги беморларда қандай нафас етишмовчилиги кузатилган бўлса, бугун ҳам шундай.

Ниқоб тақ, масофа сақла, қўлингни тез-тез юв ёки дезинфекция қил, дейиляптими, бажариш лозим. Бу қоидалар амали биров учун эмас, ўзимизга кераклигини унутмаслигимиз зарур.

— Шу кунларда кўпчиликда томоқ билан боғлиқ енгил симптомлар кузатиляпти. Масалан, қичишиш, бир-бир йўтал деганидек, агар бу коронавируснинг яширин шакли бўлса, бемор атрофдагилар учун хавфлими?

— Албатта. Чунки у ташувчи бўлиб қолди. Нега биз ёш болалар, ҳомиладор аёллар, қариялар, иммунитети пастларни қайта-қайта огоҳлантиряпмиз. Чунки уларда юқтириш хавфи юқори. Мисол учун, яна бир яқин қўшнимиз Қозоғистонни олайлик. Уларда ҳам касалланганлар сони жуда кўпайиб кетяпти. Кичкина бир туманнинг ўзида 30 — 37 нафаргача ўлим ҳолати кузатиляпти. Демак, ҳазиллашиб бўлмайди.

Иммунитети кучли, йўлдош касалликлари бўлмаган одамлар касалликни енгил ўтказяпти. Аксариятида дарднинг яширин кечаётгани тест ўтказилиши натижасида аниқланяпти.

— Коронавирус кейинчалик ҳам ўзидан асорат қолдириши мумкинми?

— Биласизми, айни пайтда бу касаллик биз учун янгилик. Ҳали кейин нима бўлишини билмаймиз. Оқибати 2-3 йилдан кейин маълум бўлади. Яъни уни тўхтатиб, чуқур ўрганганимиздан сўнг. Ҳозирча бутун дунё бунинг охирига етгани йўқ. Нима бу, қаерда тўхтайди, нима билан тўхтайди, деган саволларнинг жавоби ҳаммани қизиқтиряпти. У ҳали ўрганиш жараёнида бўлган янги касаллик. Шунинг учун аниқ бир хулоса беролмайман, чунки асосим йўқ.

Лекин шу ўринда айтмоқчи бўлганим, бу вирусни тўхтатиш, даволаш йўлида шифокорлар, ҳукумат раҳбарлари, мутасаддилар минг югуриб, ҳой-ҳой қилгани ёки бутун бюджетдаги маблағни сарфлагани билан одамлар ўзини эҳтиёт қилмаса, бари бекор. Яъни ҳеч нарсани ўзгартиролмаймиз. Бу ҳар биримизнинг онгимизга сингиши керак бўлган ҳақиқат, шуни асло унутмайлик!

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 10:19:31
✈️ Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун режалаштирилган чартер рейслар жадвали

〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ План-график выполнения чартерных рейсов для эвакуации граждан РУ из иностранных государств


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 10:05:03
❗️Ўзбекистонда бир кечада 104 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар 9500 нафарга етди

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

👉 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,

👉 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида),

👉25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида),

👉8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 00:17:31
❗️Янги рекорд — бугун Ўзбекистонда 318 киши коронавирусдан зарарланди

⚡️Касалланишлар: 45 та — аҳоли орасида (уч ҳудудда), 273 та — карантин муассасаларида.

〰️〰️〰️〰️

⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆

Даволанаётганлар — 3116 нафар.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 00:08:35
❗️(+70) — Беш ҳудудда коронавирус аниқланди, жами беморлар 9396 нафарга етди

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафар Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 23:29:33
⚡️29-ўлим: ​Тошкентда 77 ёшли коронавирусдан вафот этди

Пойтахтимизда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомида юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 22:29:33
⚡️​​Прописка бўйича 1 сентябрдан янги тартиб-қоидалар амал қилади.

🔖 Қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

🔖 Нималар бекор қилинмоқда?

🔖 Эр-хотин ҳуқуқлари, "военкомат"да ҳисобда туриш, "метрика" олиш, пропискага қўйиш, солиқ тўлаш...

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 18:27:51
Карантинда соғлом турмуш тарзи

🚶🏻‍♂️Овқат ошқозонимизда ҳазм бўлиши учун қанча масофа юришимиз керак?

〰️〰️〰️〰️

🚶🏻‍♂️Сколько надо пробежать, чтобы отработать еду?


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 17:01:28
❗️Ўзбекистонда 7 соат ичида 127 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар — 9326 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 4 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

💉 Ҳозирга қадар соғайганлар — 6161 (бугун 127) нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 16:41:52
⚡️28-ўлим: Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

🛏 Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор 2 июль куни ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 14:09:54
🔹Савдо марказлари очилди, нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

🔹"Қизил" хориж давлатидан қайтган битта оила аъзолари карантин марказида алоҳида жойлашадими ё бирга?

🔹Карантинни уйда ўтказаётган фуқораларга ҳам шифокор бириктириладими?

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 13:57:01
🧪 Ўзбекистонда 1 246 691 та коронавирус тести ўтказилди.

🔎 65 207 нафар фуқаро тиббий назоратда.

Даволанаётганларнинг:

▫️8 нафари – ўта оғир;
▫️16 нафари – оғир;
▫️230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

〰️〰️〰️〰️
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингдан.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 12:59:03
❓Коронавирусдан зарарланган, лекин симптомлари, аломатлари кўринмайдиган беморлар Ўзбекистонда қанча? ➖ ЖАВОБ

❓Нега 23:00 дан 7:00 гача кўчада юриш тақиқланган? Кечаси вирус бошқача ҳаракат қиладими? ➖ ЖАВОБ

❓Бизда коронавирус статистикасини камайтириб кўрсатишадими? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирус юқтираётган беморлар учун республика бўйича қанча жой керак? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 12:22:24
📊 Инфографика: Как складывается ситуация по заболевшим и выздоровевшим от коронавируса в Узбекистане за последние 10 дней

Источник: @reviewuz


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 12:21:30
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ва соғайиш ҳолатлари сўнгги ўн кунда қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 11:42:53
❗️Навоийлик шифокорларнинг коронавирус юқтиргани расман тасдиқланди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларида Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими С.Аҳмадовнинг Президентга мурожаат қилиб, ўзи фаолият олиб бораётган шифохонадаги айрим ходимларда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса-да, масъуллар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмагани баён этилган эди.

🦠 Ўрганиш ва суриштирув ишларига кўра, ҳақиқатан ҳам мазкур тиббиёт муассасасининг реанимация бўлимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг бир неча нафарида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг дастлабки ҳолатлари қайд этилганлиги ўз тасдиғини топган.

🚧 Вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг реанимация бўлими карантинга ёпилиб, ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан қўриққа олинган.

‼️ Муассасада фаолият олиб бораётган бошқа барча тиббиёт ходимлари, беморлар ҳамда улар билан яқин мулоқотда бўлган барча фуқаролар умумий назоартга олиниб, карантин тартиблари қатъийлаштирилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
03.07.2020 10:54:37
⚡️Дезинфекцияловчи тоннеллар COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди, бироқ ротавирус ва бошқа контакт инфекцияларидан асраши мумкин.

Бу ҳақда Бонн университети тиббиёт факультети қошидаги ОИВ тадқиқот ва вирусология институти директори, профессор Хендрик Штрик маълум қилди.

«SARS-CoV2 кўпайишининг асосий ўчоқлари ўпка ва бронхларда жойлашган. Шу боис ташқи дезинфекция самара бериши эҳтимоли камроқ.

Лекин юза қисмларда узоқ вақтгача сақланиб қолиши мумкин бўлган контакт инфекциялар, масалан, ротавирус, норовирус каби бошқа вирусларда дезинфекциянинг аҳамияти катта, айниқса, қўлларни яхшилаб дезинфекциялаш керак. Фақат коронавирус учун бу биринчи даражали дезинфекция ҳисобланмайди», — деди профессор.


#ниқобтақинг
#масофасақланг