Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 128 sahifa

06.07.2020 10:05:46
⚡️35-ўлим: Тошкентлик 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи Л.М. 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан, уйида даволанган.

🛏 1 июль куни эса йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

🔎 Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.07.2020 10:01:52
❗️(+123) — Андижон ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди

⚡️6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 10143 нафарга етди.

🔴 Янги касалланишлар: 43 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 60 нафари — Андижон вилоятида (58 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари — Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.07.2020 00:01:55
⚡️Бугун Ўзбекистонда 312 кишида коронавирус аниқланди — 121 нафари аҳоли орасида (уч ҳудудда)

▪️Кун давомида 3 та бемор вафот этди.

💉 Даволанаётган 3402 бемордан 25 нафари — оғир, 8 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 23:52:03
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 мингдан ошди

📈 (+84) — Янги касалланишлар: 16 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 27 нафари — Тошкент шаҳрида (5 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари — Тошкент вилоятида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 16 нафари аҳоли орасида), 19 нафари — Самарқанд вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 16 нафари аҳоли орасида).

📎 Инфекция юқтирганлар жами — 10020 нафар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 23:24:57
⚡️34-ўлим: Тошкентда 49 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Н.У. бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.

🛏 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашгани сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

🔎 Унга "икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I" ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 22:13:03
🚪 Ёпиқ эшиклар ортида нима бор

Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг!

〰️〰️ 18+ 〰️〰️

🚪 Что за закрытыми дверями

Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя!



05.07.2020 17:10:59
❗️Ўзбекистонда 7 соат ичида 107 киши коронавирус юқтирди

📍Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 59 кишида инфекция аниқланди

📈 Жами беморлар — 9936 нафар.

🦠 Янги касалланишлар: 33 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 66 нафари — Тошкент шаҳрида (7 нафари бемор билан мулоқотда бўлган), 8 нафари — Тошкент вилоятида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида).


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 16:59:29
⚡️33-ўлим: Тошкентда 45 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Пойтахтлик З. 45 ёшга тўлган эди. Унда бир неча кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга (эркак киши) юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар ва етакчи мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва телемедицина орқали бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 16:29:04
‼️ Коронавируснинг янги — иккинчи тўлқини ноябрь-декабрь ойларида юз бериши мумкин

Бу ҳақда шифокорларнинг бутунжаҳон касаба уюшмаси WMA’нинг собиқ раҳбари профессор Леонид Эйдельман айтиб ўтди.

Олимнинг таъкидлашича, касалликнинг янги тўлқинига жиддий тайёрланиш лозим:

🦠 «Ҳар йилдаги каби ноябрь-декабрда нафас йўллари касалликлари кўпайишини англаш лозим. Шу сабабли йўталаётган, аксираётган касалларни коронавирусга чалинганлардан фарқлаш қийин бўлади. Айнан шу катта муаммодир».

❗️Коронавируснинг кузги тўлқини карантин чекловлари бекор қилингани сабабли ёзгисидан кучлироқ бўлади.

📈 Ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бутун дунёда кўпаймоқда. «Аслида касалланганлар сони аниқланганларидан кўпроқни ташкил қилади», деб қўшимча қилган Эйдельман.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 16:01:32
🌐 Коронавирусга қарши 3 та дори синови тўхтатилди — ЖССТ қарори

Гап гидроксихлорохин (безгакка қарши дори), лопинавир ва ритонавир (ОИВни даволашда қўлланилади) ҳақида бормоқда.

Қарор Бирдамлик синовлари Халқаро бошқарув қўмитаси тавсиясига биноан қабул қилинган. Ушбу дорилар ҳамда ремдесивир ва интерферон синовлари март ойидан буён ўтказилаётган эди. Унда 4,5 мингдан зиёд кўнгилли иштирок этган.

🚫 Синовларнинг дастлабки натижалари гидроксихлорохин ва лопинавир/ритонавир коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолатларини камайтирмаслигини кўрсатган.

〰️〰️〰️〰️
Манба 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 14:08:53
⚡️32-ўлим: Тошкентда 71 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Г. 30 июнь куни коронавирус аниқлангани сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “Юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан маслаҳатлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 12:40:04
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 921 371 (+13 296)
⚡️Соғайганлар ➖ 597 351 (+12 747)
⚡️Вафот этганлар ➖ 13 329 (+225)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 674 515 (+6 632)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 63 270 (+273)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 47 677 (+914)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 47 171 (+3 096)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 27 900 (+580)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 19 801 (+534)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 17 672 (+227)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 9 829 (+329)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 7 377 (+610)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 159 (+101)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 921 371 (+13 296)
⚡️Выздоровевших ➖ 597 351 (+12 747)
⚡️Погибших ➖ 13 329 (+225)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 674 515 (+6 632)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 63 270 (+273)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 47 677 (+914)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 47 171 (+3 096)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 27 900 (+580)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 19 801 (+534)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 17 672 (+227)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 9 829 (+329)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 7 377 (+610)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 159 (+101)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 12:30:09
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 11 267 309
⚡️Соғайганлар ➖ 6 059 565
⚡️Вафот этганлар ➖ 530 754

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 2 839 436
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 577 004
3. 🇷🇺 Россия ➖ 673 564
4. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 673 165
5. 🇵🇪 Перу ➖ 299 080
6. 🇨🇱 Чили ➖ 291 847
7. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 286 412
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 252 165
9. 🇪🇸 Испания ➖ 250 545
10. 🇮🇹 Италия ➖ 241 419

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 11 267 309
⚡️Выздоровевших ➖ 6 059 565
⚡️Погибших ➖ 530 754

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 2 839 436
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 577 004
3. 🇷🇺 Россия ➖ 673 564
4. 🇮🇳 Индия ➖ 673 165
5. 🇵🇪Перу ➖ 299 080
6. 🇨🇱 Чили ➖ 291 847
7. 🇬🇧 Великобритания ➖ 286 412
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 252 165
9. 🇪🇸 Испания ➖ 250 545
10. 🇮🇹 Италия ➖ 241 419

📎 Источник: Johns Hopkins University


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 11:20:27
❓Нега Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари кўпаймоқда? — ЖАВОБ

❓Соғлиқни сақлаш тизимининг фалажланиши нима? Бизда шундай ҳолат кузатиляптими? — ЖАВОБ

❓Ўзбекистонда Covid-19 дан вафот этаётанлардан кўра коронавируснинг БИЛВОСИТА қурбонлари сони ортмоқда: улар ким? — ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 10:01:59
❗️Ўзбекистонда бир кечада 121 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар — 9829 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 106 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 7 нафари — Тошкент шаҳрида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари — Тошкент вилоятида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса — Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи ҳайдовчи.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 09:22:01
❗️Коронавирус кеча Тошкентда 100 дан ортиқ ҳолатда аҳоли орасидан аниқланди

Кеча, 4 июль куни мамлакатимизда 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 162 нафари Карантин муассасаларида, 142 нафари аҳоли орасида (шундан 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3252 нафар бемордан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 42 659 нафар, стационар карантинда эса 24 301 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Манба: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.07.2020 00:03:08
​​⚡️(+97) 2020 йил 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатлари:

👉 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,

👉 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида),
.
👉 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида)

👉 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6425 (+174) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 22:42:59
⚡️Зангиотада 2000 ўринли кўп тармоқли махсус шифохона фойдаланишга топширилмоқда

🔘 Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 504 млрд сўм бўлиб, 33 гектарда бир қаватли 4 та блокдан иборат шифохона қурилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2YYCXLP


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 21:23:04
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш “пик”ка чиқдими?

❗️“Ҳозирдан бирор нарса дейиш қийин. Аслида карантин ҳамон амалда, лекин фақат ижтимоий масофа сақлаш – бу карантин эмас. Биз ижтимоий масофа бўйича тадбирларни давом эттираётганимизда – уч ҳафта давомида, яъни карантин юмшаганда натижалар кунига 250-300 бўлса, ана шунда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш "пик"ка чиқди, деб айта оламиз.

✔️ Мана, охирги ҳафта касалланиш кунига 250-270 атрофида бўлди. Яна икки ҳафта кутишимиз керак. Агар рақамлар ўзгармаса, ана шунда пик, десак бўлади.. 

Карантин чораларини яна кучайтирсак, яна касалланиш ҳолатлари кунига 40-50 тага тушади. Лекин, бу вақтинча. Карантиндан чиққач, яна касалланиш кўпаяди” ,- деди Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоев, "QALAMPIR.UZ" нашрига берган интервьюсида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
04.07.2020 18:33:39
⚡️​31-ўлим. Ғиждувонлик 35 яшар аёл ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган.

❗️Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг